Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Коммунал хўжалик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.07.2007 й. 140-сон "Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шароитларини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.07.2007 й.

N 140


ТОШКЕНТ ШАҲРИ АҲОЛИСИНИНГ

УЙ-ЖОЙ-КОММУНАЛ ШАРОИТЛАРИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тошкент шаҳри аҳолисининг уй-жой-коммунал шароитларини яхшилаш ишларини изчил амалга ошириш, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатларининг самарали фаолият кўрсатиши учун зарур шарт-шароитлар яратиш, уй-жой мулкдорларининг уларга қарашли уй-жой фондини сақлашдаги ролини ошириш, кўп квартирали уйларнинг умумий фойдаланиладиган жойларини ва муҳандислик коммуникацияларини мукаммал ва жорий таъмирлашнинг ҳамда уларнинг ҳудудларини ободонлаштиришнинг ўз вақтида тугалланишини таъминлаш, турар жой бўлмаган бинолар ва иншоотлардан самарали фойдаланиш, шунингдек Тошкент шаҳрининг меъморий қиёфасини яхшилаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки:

иловага киритилган объектларни баҳолаш ва уларни очиқ савдоларга қўйиш қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси томонидан амалга оширилади;

уларни сотишдан тушадиган маблағлар, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ва савдолар ташкилотчилари ихтиёрида қолдириладиган маблағларни чегирган ҳолда, Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамида жамланади ҳамда янги лифтлар сотиб олган ва кўп квартирали уйларнинг ҳудудларини ободонлаштирган ҳолда уларнинг муҳандислик коммуникацияларини, томларини, лифт хўжалигини мукаммал ва жорий таъмирлашни амалга оширишга, шу жумладан мавзелар ичидаги ёритиш воситаларини тиклашга, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги билан келишилган аниқ рўйхатлар бўйича ободонлаштириш хизматларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлашга йўналтирилади.


3. Иловага киритилган объектларни сотишдан тушадиган маблағлардан мақсадли фойдаланилиши юзасидан масъулият Тошкент шаҳар ҳокими А.Ҳ. Тўхтаев зиммасига юклансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг Назорат-тафтиш бош бошқармаси Тошкент шаҳар ҳокимлигининг махсус ҳисоб рақамидан молиялаштириладиган маблағлардан мақсадли фойдаланилишини ҳар чоракда текширсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                           Ш. Мирзиёев



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 289-модда.






































Время: 0.2137
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск