ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Банкларнинг иқтисодий меъёрлари, жамғармалари ва захиралари /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 12.07.2007 й. ПҚ-670-сон "Банкларнинг капиталлашувини янада ошириш ва иқтисодиётни модернизациялашдаги инвестиция жараёнларида уларнинг иштирокини фаоллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.2007 й.

N ПҚ-670



БАНКЛАРНИНГ КАПИТАЛЛАШУВИНИ

ЯНАДА  ОШИРИШ   ВА   ИҚТИСОДИЁТНИ

МОДЕРНИЗАЦИЯЛАШДАГИ ИНВЕСТИЦИЯ

ЖАРАЁНЛАРИДА УЛАРНИНГ ИШТИРОКИНИ

ФАОЛЛАШТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тижорат банкларининг капиталлашув даражасини янада ошириш, уларнинг инвестиция жараёнларида, иқтисодиётдаги таркибий ўзгаришларни амалга оширишда, ишлаб чиқаришни модернизациялашда, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашда кенг иштирок этишини таъминлаш мақсадида:


1. Қуйидагилар банк-молия тизимида ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва эркинлаштиришнинг устувор йўналишлари этиб белгилансин:

банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш, уларнинг капиталига аҳоли, тадбиркорлик субъектлари ва эҳтимол тутилган инвесторлар, шу жумладан, хорижий инвесторларнинг бўш пул маблағларини жалб қилиш учун акциялар чиқариш ва уларни фонд бозорида фаол жойлаштириш ҳисобига банкларнинг капиталлашув даражасини ошириш;

тижорат банкларининг ўз капитали ҳисобидан янги замонавий ишлаб чиқаришларни ташкил қилиш ҳамда мавжуд корхоналарни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлашдаги инвестиция жараёнларида кенг иштирок этиши, шу асосда рақобатбардош, экспортга йўналтирилган маҳсулот ишлаб чиқаришни кенгайтириш ва аҳоли бандлигини оширишни таъминлаш;

нақд пулнинг банкдан ташқари айланишини янада қисқартириш, мижозларни биринчи талаби бўйича нақд пул билан узлуксиз ва сўзсиз таъминлаш;

мини-банклар тармоғини кенгайтириш ва банклар томонидан кўрсатилаётган хизмат турларини кўпайтириш, мижозларга хизмат кўрсатиш сифатини ошириш;

тижорат банкларини юқори малакали профессионал кадрлар билан мустаҳкамлаш, банкларнинг хизмат кўрсатиш масъулияти ва маданиятини ошириш.


2. Молия вазирлиги томонидан 2006 йил якунлари бўйича давлат бюджети ҳисобига ўтказилиши лозим бўлган Марказий банк фойдасининг бир қисмини қуйидаги банкларнинг низом жамғармасини кўпайтириш ва инвестициялаш ресурс базасини кенгайтиришга йўналтириш тўғрисидаги Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ва Молия вазирлигининг таклифи маъқуллансин:

"Микрокредитбанк"ка - 42 миллиард сўм, шу жумладан, 32 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм кичик бизнес субъектларининг инвестиция лойиҳаларини молиялаш мақсадида кредит линияси очиш учун;

"Пахтабанк"ка - 25 миллиард сўм ҳажмида, шу жумладан, 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм мева-сабзавот ва чорвачилик маҳсулотларини тўлиқ қайта ишлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун;

"Ипотекабанк"ка - 25 миллиард сўм, шу жумладан, 15 миллиард сўм низом жамғармасини кўпайтириш ва 10 миллиард сўм ипотека кредитлари ҳажмини ошириш мақсадида кредит линияси очиш учун.

Тижорат банкларига, йил якуни бўйича барча солиқлар ва тўловлар тўланганидан сўнг, банк фойдасининг камида 30 фоизини банк акционерлик капиталини кўпайтиришга йўналтириш тавсия этилсин.


3. Тижорат банкларига 2012 йилнинг 1 январигача фойда солиғи бўйича солиққа тортиладиган базани тасдиқланган мақсадли дастурларга мувофиқ иқтисодиётнинг устувор тармоқларида ишлаб чиқаришни модернизациялаш, техник ва технологик жиҳатдан қайта жиҳозлаш бўйича инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш учун уч йилдан ортиқ муддатга берилган кредитлардан олинган даромадлар суммасига тенг миқдорда камайтириш ҳуқуқи берилсин.

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси (Ш. Мирзиёев) бир ой муддатда мазкур солиқ имтиёзларини бериш тартиби тўғрисидаги Низомни тасдиқласин.

4. Қуйидаги тартиб ўрнатилсин ва унга мувофиқ:

тижорат банкларининг акцияларини фонд биржасида бирламчи очиқ жойлаштириш муомалага янги чиқарилаётган акциялар ҳажмининг 25 фоизидан кам бўлмаган миқдорда амалга оширилади (хусусий банклар бундан мустасно);

тижорат банклари акциялари мажбурий тарзда фонд биржаси листингига киритилади ва мунтазам биржа котировкалари матбуотда эълон қилинади.

7. Пластик карточкалар бўйича тўловларни амалга оширишда фойдаланиладиган пластик карточкалар, тўлов терминаллари, дастурий таъминот, банкоматлар, ўзига ўзи хизмат кўрсатиш ахборот киосклари ва бошқа ускуналар ҳамда зарур материалларни импорт қилиш ва улардан фойдаланишда Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 24 сентябрдаги "Пластик карточкалар асосида ҳисоб-китоб қилиш тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги 445-сонли қарорига асосан берилган божхона ва солиқ имтиёзларининг амал қилиш муддати 2010 йилнинг 1 январигача узайтирилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Ўзбекистон банклари уюшмаси, манфаатдор вазирлик ва идоралар, тижорат банклари билан биргаликда бир ой муддатда қуйидагилар бўйича чора-тадбирлар мажмуини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин:

тижорат банклари, молия институтлари, эмитентларни ва улар томонидан чиқарилаётган қимматбаҳо қоғозларни якка тартибда рейтингли баҳолаш миллий тизимини жорий этиш;

тижорат банклари томонидан халқаро рейтинг агентликларининг кредитга лаёқатлилик рейтингларини олиш.


9. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ва идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонун ҳужжатларига мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.


10. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири ўринбосари Р. Азимов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф. Муллажонов зиммасига юклатилсин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                  И. Каримов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 27-28-сон, 284-модда.















































Время: 0.1997
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск