Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.02.1995 й. 54-сон "1994 йилда иқтисодий ислоҳотларнинг амалга оширилиши ва уларни янада чуқурлаштиришнинг асосий йўналишлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.02.1995 й.

N 54



1994 ЙИЛДА ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

АМАЛГА ОШИРИЛИШИ ВА УЛАРНИ ЯНАДА

ЧУҚУРЛАШТИРИШНИНГ АСОСИЙ

ЙЎНАЛИШЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1994 йилда иқтисодиётда ва ижтимоий соҳада қайта ўзгартиришлар чуқурлашди, бозор сари қаратилган йўл аниқ белгилаб олинди, бозор муносабатларининг конституцион-ҳуқуқий ва ташкилий асослари яратилди.

Кўп укладли иқтисодиёт шаклланмоқда, товарлар, меҳнат, сармоя ва қийматли қоғозлар бозори фаолият кўрсата бошлади. Республика барча корхоналарининг 67 фоизи, ишлаб чиқарилган ижтимоий маҳсулот ва халқ хўжалигида иш билан банд бўлган ходимларнинг салкам ярми нодавлат секторнинг улушига тўғри келади.

1994 йил 1 июлдан миллий валютанинг жорий этилиши республикани яқин йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантиришнинг стратегиясини белгилаб берди. Миллий валюта курсининг барқарорлигини таъминлаш мақсадида махсус дастурлар ишлаб чиқилган ва амалга оширилмоқда.

Давлатнинг молия-кредит билан қўллаб-қувватлаш натижасида ёқилғи-энергетика, енгил ва озиқ-овқат саноати барқарор ривожланади. Базавий тармоқларни ривожлантириш учун республиканинг ва чет эл инвестиция компаниялари ҳамда банклари валюта маблағларининг салмоқли қисми йўналтирилди.

Нархлар эркинлаштирилиши шароитида йил охирига келиб инфляциянинг ўртача ойлик даражаси икки баравар камайди. Республика йиғма бюджетининг тақчиллиги ялпи ички маҳсулотнинг 3,3 фоизини ташкил этди. Нақд пул эмиссияси кескин қисқарди.

Иқтисодиёт тузилмасида ижобий ўзгаришлар юз берди. Пировард истеъмолга тайёр маҳсулот салмоғи 28,8 фоиздан 33,2 фоизга ўсди. Ўзимизда дон етиштириш ва нефть ишлаб чиқаришнинг кўпайиши ҳисобига озиқ-овқат ва энергетика мустақиллиги сезиларли даражада ошди. Четдан келтирилаётган дон, гўшт ва сут 1991 йилдагига нисбатан сезиларли даражада қисқарди.

Ташқи иқтисодий алоқалар мустаҳкамланди. Янги ташқи савдо обороти 1993 йилдагига нисбатан 5,5 фоизга ўсди. МДҲ мамлакатлари билан иқтисодий алоқаларда сифат жиҳатидан янги ривожланишга ва улар билан ўзаро савдода биринчи марта ижобий сальдога эришилди.

Аҳолини ижтимоий қўллаб-қувватлашнинг принципиал жиҳатидан янги тизими шаклланмоқда, унинг аниқ мўлжалли йўналиши кучайди, болаларга ягона нафақа жорий этилди. Истеъмол бозорини озиқ-овқат маҳсулотлари ва товарларнинг энг муҳим турлари билан таъминлаш бўйича чора-тадбирлар мажмуи амалга оширилди, уларнинг кафолатли захирасини яратиш тартиби амалга оширилмоқда.

Шу билан бирга айрим соҳаларда ислоҳотлар жараёни миқдорий жиҳатлар билан чекланиб қолиб, расмиятчилик билан амалга оширилмоқда. Уюшмалар, корпорациялар ва ҳокимликларнинг айрим раҳбарлари давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнлари зарур даражада ривожлантирилиши ва чуқурлаштирилишини, тадбиркорлик фаол қўллаб-қувватланишини, хусусий сектор шаклланиши ва республика иқтисодиётини мустаҳкамлашда унинг аҳамиятини оширишни таъминламаяптилар. Улар вужудга келган таркибий номутаносибликни бартараф этишга, хўжалик юритиш механизмини ўзгартиришга, замонавий рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кенгайтиришга етарлича эътибор бермаяптилар.

Бозор инфраструктураси, кўчмас мулк ва қийматли қоғозлар бозори зарур даражада ривожланмади, бу ҳол айниқса Фарғона, Хоразм ва Қашқадарё вилоятларида кузатилди.

Қишлоқ хўжалигида мулкчиликнинг янги шакллари қарор топиши чинакамига таъминламаяпти, бу соҳада ислоҳотларни чуқурлаштириш, хусусийлаштириш, бозор инфраструктурасини шакллантириш, қишлоқ аҳолисининг меҳнатга лаёқатли, иш билан банд бўлмаган қисмини иш билан таъминлайдиган кичик ва хусусий корхоналарни ривожлантириш бўйича аниқ чора-тадбирлар кўрилмаяпти.

Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимлари, вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва концернларнинг раҳбарлари 1994 йилда амалга оширилган иқтисодий ислоҳотларнинг якунларини, йўл қўйилган камчиликларнинг сабабларини пухта таҳлил қилсинлар ва уларни бартараф этиш юзасидан аниқ тадбирларни белгиласинлар ва амалга оширсинлар.


2. Хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш, иқтисодий ва молиявий барқарорликни таъминлаш, миллий валютани мустаҳкамлаш, 1996 йилда республиканинг текис суръатда ривожланиши учун мустаҳкам асослар яратиш 1995 йилнинг бош вазифалари деб ҳисоблансин.

1995 йил Ўзбекистон Республикасида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устуворликлари ва асосий йўналишлари иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Вазирлар Маҳкамаси бўлимлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари юқорида қайд этилган тадбирларнинг сўзсиз амалга оширилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда шу йилнинг 15 мартига қадар:

фонд биржаларининг минтақалараро бўлимларини очиш ва уларни зарур инфраструктура билан таъминлаш;

давлат тасарруфидан чиқарилган ва хусусийлаштирилган корхоналарни, хусусий тадбиркорлик фаолиятини халқаро молия ташкилотларининг валюта маблағларни жалб этиш ҳисобига қўллаб-қувватлаш ва инвестиция фондлари ташкил этилишини рағбатлантириш бўйича таклифлар киритсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги йиғма бюджет тақчиллигини ички (банклардан ташқари) маблағ билан таъминлаш миқдори кўпайтирилишини қийматли қоғозлар бозорини кенгайтириш ҳисобидан таъминласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

кредит кимошди савдолари орқали сотишга чиқариладиган кредит ресурсларининг ҳажмини кўпайтириш чора-тадбирларини амалга ошириш, уни 1995 йилнинг I чораги охиригича 25 фоизгача, 1995 йилнинг II чораги охиригича 50 фоизгача етказиш;

1995 йилнинг I чорагидан бошлаб инфляциянинг шаклланаётган даражасини ҳисобга олган ҳолда маблағ билан қайта таъминлаш ставкасига ҳар ойда тузатиш киритиш тавсия қилинсин.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда:

шу йилнинг 20 февралигача 1995 йил учун Республика инвестиция дастури лойиҳасини;

шу йилнинг биринчи чорагида хорижий сармоя иштирокидаги инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш дастури лойиҳасини тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси, концернлар, корпорациялар ва уюшмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари шу йилнинг биринчи чораги мобайнида минтақаларда ишлаб чиқариш-техника мақсадларидаги маҳсулотларни сотадиган майда улгуржи дўконлар тармоғи ташкил этилишини таъминласинлар.


8. Вазирликлар, идоралар, уюшмалар, корпорациялар ва концернлар раҳбарлари Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда 1995 йилда маҳсулотлар (ишлар, хизматлар)ни экспорт қилиш ҳажмлари ўсишини рағбатлантиришга оид таклифларни киритсинлар.


9. Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков, Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат-кооператив қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Қишлоқ хўжалиги фанлари академияси шу йилнинг 1 мартигача, деҳқон (фермер) хўжаликларини ривожлантиришга, қишлоқ хўжалиги ишлаб чиқаришини бошқаришнинг янги ташкилий шаклларини шакллаштиришга ҳамда қишлоқда бозор инфраструктураси ва сервис хизмати кўрсатишни ҳар томонлама кенгайтиришга алоҳида эътиборни қаратган ҳолда, қишлоқ хўжалигида амалга оширилаётган ислоҳотларни чуқурлаштириш ва уларнинг самарадорлигини ошириш бўйича Вазирлар Маҳкамасининг қарори лойиҳасини киритсинлар.


10. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги иқтисодий ислоҳотларни амалга ошириш йўлидаги тўсиқларни бартараф этиш мақсадида амалдаги қонуний ва норматив ҳужжатлар мунтазам назорат қилинишини таъминласин ва уларга ўзгартиришлар киритиш бўйича таклифларни ўз вақтида киритсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.








































Время: 0.1437
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск