Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муносабатлари соҳасида бошқарув ва назорат /

Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 16.02.1995 й. 58-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 16 февралдаги

58-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг

Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси тўғрисида

НИЗОМ


1. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш тўғрисида" 1994 йил 7 ноябрдаги 538-сон қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги меҳнатни муҳофаза қилишни давлат томонидан бошқариш масалаларида бош орган ҳисобланади.


2. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича ўз ваколати доирасида қабул қилган қарорлари вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналар, муассасалар ва ташкилотлар, шунингдек, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар томонидан бажарилиши мажбурий ҳисобланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади.

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича норматив базани такомиллаштиришга оид таклифларни ҳамда мулкчилик ва хўжалик юритиш шаклларидан қатъи назар, барча корхоналар учун меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида ягона талабларни ишлаб чиқиш ва Ҳукуматга киритиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш комплекс давлат дастурларини ишлаб чиқиш ва уларнинг бажарилишини назорат қилиш;

статистика органлари билан биргаликда Халқаро меҳнат ташкилоти тавсияларига мувофиқ ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисаларни ҳисобга олиш ва ҳисобот шаклларига оид методика ҳамда таклифларни тайёрлаш;

меҳнаткашларни якка тартибда ва жамоани ҳимоялаш воситалари ҳамда ишлаб чиқариш муҳитини назорат қилиш приборларининг ишлаб чиқилиши, ишлаб чиқарилиши ва улар билан таъминлаш устидан назорат қилиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича давлат назоратини олиб бориш ва ҳамма жойда қонунчилик ва бошқа норматив ҳужжатларга риоя қилинишини текшириш, Ўзбекистон Республикси Саноатда ва кончиликда ишларнинг бехатар олиб борилишини назорат қилиш давлат қўмитаси ваколатига киритилган масалалар бундан мустаснодир.


4. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасидаги вазифаларни амалга ошириш Меҳнат вазирлигининг Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига ва унинг Қорақалпоғистон Республикаси Меҳнат вазирлиги, вилоятлар ва Тошкент шаҳар меҳнат, иш билан таъминлаш ва аҳолини ижтимоий ҳимоя қилиш бошқармаларидаги тегишли бўлинмалар зиммасига юкланади.

Янги ташкил этилган бўлинмалар фаолияти, шу жумладан, меҳнатни муҳофаза қилиш қоида ва нормаларига риоя қилинишини назорат қилиш ҳамда текшириш масалаларида, мазкур Низом ва Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги томонидан тасдиқланадиган йўриқномалар билан тартибга солинади.


5. Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармаси меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлигининг зиммасига юкланган вазифаларга мувофиқ:

"Меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонуни талабларига барча вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, бирлашмалар, фаолият турлари ва мулкчилик шаклларидан қатъи назар, муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар, маҳаллий бошқарув органлари, мансабдор шахслар, фуқаролар томонидан риоя қилинишини ва уларнинг бажарилишини таъминлайди;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мақсадли ва тармоқ дастурларининг ишлаб чиқилишини, амалга оширилишини назорат қилади;

меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича тармоқлараро норматив ҳужжатлар, стандартлар, қоидалар ва қонун ҳужжатлари лойиҳаларининг ишлаб чиқилишини, тасдиқланишини ва зарур бўлган ҳолларда бекор қилинишини ташкил қилади;

ҳар йили Меҳнат вазирлигининг республика Ҳукуматига меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволи, ишлаб чиқаришдаги жароҳатланиш ва касб касалликлари сабаблари тўғрисидаги ахборотини, уларни бартараф қилиш йўллари тўғрисидаги таклифлар билан тайёрлайди;

Ўзбекистон Республикасининг манфаатдор органлари билан биргаликда саноат корхоналари маҳсулотларининг меҳнатни муҳофаза қилиш талабларига мувофиқлиги юзасидан сертификациялаш бўйича назоратни амалга оширади;

меҳнат шароитлари бўйича экспертиза ўтказилишини назорат қилади ва унинг натижалари бўйича хулосалар беради;

Тошкент республика меҳнатни муҳофаза қилиш илмий-тадқиқот институти ва Давлат меҳнат шароитлари экспертизаси марказий лабораторияси фаолиятини мувофиқлаштиради;

оммавий ахборот воситалари орқали меҳнатни муҳофаза қилишнинг тарғиб қилинишини уюштиради.


6. Меҳнат вазирлиги олдида турган вазифаларни ҳал этиш мақсадида Меҳнатни муҳофаза қилиш бошқармасига қуйидаги ҳуқуқлар берилади:

меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари билан танишиш мақсадида вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар, корхоналар, бирлашмалар, муассасалар ва ташкилотлар ишларини текшириш, мулкчилик шаклларидан қатъи назар, корхоналарга меҳнатни муҳофаза қилиш масалалари бўйича танишиш мақсадида тўсиқсиз кириш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга, лойиҳа-конструкторлик ташкилтлари ва корхоналари билан келишилган ҳолда уларнинг мутахассисларини текшириш ўтказишга жалб қилиш;

тегишли вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар ва уюшмаларга, шунингдек, маҳаллий бошқарув органларига текшириш вақтида аниқланган меҳнатни муҳофаза қилишдаги қоида бузилишларни бартараф қилиш тўғрисида бажарилиши мажбурий бўлган тақдимномалар киритиш, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарларига хавфсизлик техникаси ҳамда ишларни хавф-хатарсиз амалга ошириш бўйича қоидалар, нормалар, стандартларнинг бузилиш ҳолатларини бартараф қилиш тўғрисида кўрсатмалар бериш;

мансабдор шахслар меҳнат ва меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги қонунчиликни бузганликлари учун уларга энг кам ойлик иш ҳақининг 2 бараваридан 5 бараваригача миқдорда жарима солиш (1995 йил 1 апрелдан кучга киритилади);

статистика органлари билан биргаликда ишлаб чиқаришдаги бахтсиз ҳодисалар кўрсаткичлари ва уларни ҳисобга олиш шаклларини ишлаб чиқиш;

статистика органларидан, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалардан ва бошқа муассаса ҳамда ташкилотлардан меҳнатни муҳофаза қилишнинг аҳволи тўғрисида зарур ахборотлар олиш;

меҳнатни муҳофаза қилиш тўғрисидаги норматив-методик ва норматив-техник ҳужжатларнинг лойиҳаларини, ишларни ташкил қилиш ва меҳнатни муҳофаза қилиш хизматлари тўғрисидаги низомларни, қурилиш нормалари ва қоидаларининг меҳнатни муҳофаза қилишга доир бўлимларини белгиланган тартибда кўриб чиқиш, келишиш ва тасдиқлаш;

янги ва реконструкция қилинган ишлаб чиқариш объектларини қабул қилиш бўйича давлат комиссиялари ишида қатнашиш;

олий ўқув юртларида меҳнатни муҳофаза қилиш бўйича мутахассисларни тайёрлаб чиқаришда давлат имтиҳон комиссиялари ишида иштирок этиш.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 2-сон,4-модда



















Время: 0.2027
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск