ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Нафақа. Компенсация ва бошқа тўловлар / Айрим тоифадаги шахсларга бериладиган имтиёзлар, уларга тўланадиган компенсация ва бошқа тўловлар / ёш оилаларга /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2007 й. 144-сон "Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2007 й.

N 144



ҚОРАҚАЛПОҒИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР КЕНГАШИ, ВИЛОЯТЛАР ВА ТОШКЕНТ

ШАҲАР ҲОКИМЛИКЛАРИ ТОМОНИДАН ВАҚТИНЧА

ФОЙДАЛАНИЛМАЁТГАН ЁТОҚХОНАЛАР, УЙЛАР

ВА КЎП ХОНАДОНЛИ УЙЛАРДАГИ БЎШ ТУРГАН

ХОНАЛАРНИ ЁШ ОИЛАЛАРГА БЕРИШ ТАРТИБИ

ТЎҒРИСИДАГИ НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ёш оилаларни моддий ва маънавий қўллаб-қувватлашга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида" 2007 йил 18 майдаги ПФ-3878-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари томонидан вақтинча фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уйлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарни ёш оилаларга бериш тартиби тўғрисидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари:

ёш оилаларга бериш учун мўлжалланган уй-жойларнинг қатъий ҳисобини олиб борсинлар ҳамда уй-жойларнинг белгиланган талабларга мувофиқлиги, ёш оилаларнинг уй-жой бериш тўғрисидаги аризалари ўз вақтида ва холисона кўриб чиқилиши устидан назоратни амалга оширсинлар;

ёш оилаларга уй-жойлар беришда қонун ҳужжатлари ва кўрсатиб ўтилган Низом талабларига қатъий риоя этилишини таъминласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Давлат активларини бошқариш агентлиги, вазирликлар, идоралар, давлат муассасалари ва ташкилотлари фойдаланилмаётган ётоқхоналар, уй-жойлар ва кўп хонадонли уйлардаги бўш турган хоналарнинг улар негизида оилавий ётоқхоналар ва ёш оилалар учун квартиралар ташкил этиш мақсадида маҳаллий давлат ҳокимияти органларига фойдаланиш учун берилишини ёки уларнинг балансига ўтказилишини таъминласинлар.

4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Н.М. Ханов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 304-модда.








































Время: 0.1956
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск