Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.2007 й. 145-сон "2007 йилда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ресурсларидан оқилона фойдаланиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.2007 й.

N 145



2007 ЙИЛДА МЕВА-САБЗАВОТ, ПОЛИЗ

МАҲСУЛОТЛАРИ ВА УЗУМ РЕСУРСЛАРИДАН

ОҚИЛОНА ФОЙДАЛАНИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ресурсларидан оқилона фойдаланиш, улар билан биринчи навбатда ички бозорни тўлдириш, мамлакатимизнинг қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжларини таъминлаш, шунингдек маҳсулотларни экспортга етказиб беришни пухта ташкил этиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Республиканинг ички бозорида 2007 йилги мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ҳосилидан оқилона фойдаланиш, шунингдек уларни экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ иловага мувофиқ таркибда ташкил этилсин.

Қуйидагилар ишчи гуруҳнинг асосий вазифалари этиб белгилансин:

мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум етиштириш ва улардан фойдаланишнинг 2007 йил учун тасдиқланган асосий прогноз параметрларининг бажарилишини танқидий кўриб чиқиш;

ички истеъмол бозорини мева-сабзавот, картошка, полиз маҳсулотлари ва узум билан зарур ҳажмларда ва ассортиментда барқарор равишда узлуксиз тўлдириш масалаларини ҳал этиш, шунингдек мазкур маҳсулотларга нарх белгилаш мониторингини олиб бориш;

экспорт учун тавсия этилаётган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ҳажмлари ва ассортиментини белгилаш, шунингдек "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмасининг ва "Матлуботсавдо" ҳудудий компанияларининг маҳсулотларни четга чиқариш бўйича таклифларини маҳсулотлар ҳажмлари, турлари, уларни етказиб бериш жуғрофияси ва нарх омили асосланганлигини ҳисобга олган ҳолда кўриб чиқиш;

мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни ташиш, экспортга юклаб жўнатиш учун вагонлар ва рефрижераторларни ўз вақтида ажратиш, божхонада расмийлаштириш ва улар бўйича ҳисоботлар тақдим этишни ташкил қилиш масалаларини тезкорлик билан кўриб чиқиш.


2. Ишчи гуруҳ (Ш.М.Мирзиёев):

ишлар режасини ҳамда жорий йилнинг август-октябрь ойларида мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга етказиб беришни ташкил этиш масалаларини тезкорлик билан ҳал қилиш механизмини икки кун муддатда тасдиқласин;

пайдо бўладиган барча масалаларни тезкорлик билан кўриб чиқиш юзасидан ишчи гуруҳ мажлислари ҳар ўн кунда ўтказилишини таъминласин.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Иқтисодиёт вазирлиги билан биргаликда ишчи гуруҳга 2007 йилнинг II ярим йиллигида мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум етиштиришнинг уларнинг асосий турлари бўйича кутилаётган ҳажмлари, аҳолининг ҳамда республика қайта ишлаш корхоналарининг уларга бўлган эҳтиёжлари тўғрисидаги маълумотларни, шунингдек уларни экспортга етказиб бериш бўйича таклифларни уч кун муддатда тақдим этсинлар.


4. Қуйидаги тартиб белгилансин, унга мувофиқ ҳўл мева, сабзавот маҳсулотларини экспорт қилиш улар билан биринчи навбатда ички истеъмол бозорини тўлдиришни, республиканинг қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжларини хом ашё билан тўлиқ таъминлашни ҳисобга олган ҳолда қабул қилинган ишчи гуруҳ қарорлари бўйича "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари ва уларнинг бўлинмалари томонидан амалга оширилади.


5. "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирлиги:

ўн беш кун муддатда асосан Россия Федерациясидан (Урал, Сибирь, Узоқ Шарқ зонасидан) ва Қозоғистон Республикасидан шерикларни аниқласинлар, улар билан 2007 йилда ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум етказиб бериш юзасидан контрактлар (битимлар) тузишни ташкил этсинлар;

2007 йилнинг 1 августигача бўлган муддатда ишчи гуруҳга мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспорт қилиш ҳажмлари, ассортименти, етказиб бериш жуғрофияси ва уларнинг нархлари бўйича таклифлар тақдим этсинлар;

уюшманинг ҳудудий улгуржи базалари ҳузурида мева-сабзавот маҳсулотларини, шу жумладан аҳолидан тайёрлаш фаолияти билан шуғулланадиган тузилмалар ташкил этсинлар.


6. Ишчи гуруҳ (Ш.М.Мирзиёев) "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси, "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари таклифларини таҳлил қилиш асосида жорий йилнинг 5 августигача бўлган муддатда, мавжуд ресурслар базасини ҳамда биринчи навбатда ички истеъмол бозори ва қайта ишлаш корхоналари эҳтиёжлари қондирилиши зарурлигини ҳисобга олган ҳолда мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни четга чиқариш ҳажмларини белгиласин.


7. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки тижорат банклари билан биргаликда "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари бўлинмаларига Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаларидан ортиқ бўлмаган ставкалар бўйича кредит ресурслари, шунингдек кейинчалик экспорт қилиш учун аҳолидан ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум харид қилиш учун зарур ҳажмда нақд маблағларнинг белгиланган тартибда тезкорлик билан берилишини таъминласин.


8. "Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси:

2007 йил август-октябрь ойлари даврида "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари бўлинмалари томонидан тузилган контрактлар бўйича Россия Федерацияси ва Қозоғистон Республикасига чиқариладиган мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга ташиш учун имтиёзли тарифлар қўллаш масаласини ишлаб чиқсин ва ҳал этсин;

ишчи гуруҳ қабул қилган қарорларга мувофиқ "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси ва "Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари буюртманомалари бўйича мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни ташиш учун вагонларнинг ўз вақтида ажратилишини белгиланган тартибда таъминласин.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат божхона қўмитаси:

тузилган контрактлар бўйича "Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси ва "Матлуботсавдо" ҳудудий компаниялари бўлинмалари томонидан четга чиқариладиган ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум учун юклаб жўнатиш ҳужжатларининг ўз вақтида (бир кеча-кундуз муддатда) расмийлаштирилишини таъминласин. Божхонада расмийлаштириш даврида ҳўл мева, сабзавот, узум ва полиз маҳсулотларининг бузилишига йўл қўйилмаслиги учун шахсий жавобгарлик Давлат божхона қўмитаси ва унинг ҳудудий бўлинмалари раҳбарлари зиммасига юклансин;

2007 йил 10 ноябргача мева-сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узумни экспортга юклаб жўнатишга доир ахборотнинг ҳар ҳафтада ишчи гуруҳга тақдим этилишини таъминласин.


10. Ўзбекистон Республикаси Давлат статистика қўмитаси минтақалар ва маҳсулот турлари бўйича ички бозорда сотиладиган ҳўл мева, сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум нархлари юзасидан доимий мониторинг олиб борилишини таъминласин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш.Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 17 июлдаги

145-сон қарорига

ИЛОВА



Республиканинг ички бозорида 2007 йилги мева,

сабзавот, полиз маҳсулотлари ва узум ҳосилидан

оқилона фойдаланиш, шунингдек уларни экспортга

етказиб беришни ташкил этиш масалаларини

ҳал этиш бўйича ишчи гуруҳ

ТАРКИБИ

Мирзиёев Ш.М.

-

Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири, гуруҳ раҳбари


Арипов А.Н.

-

Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари, гуруҳ раҳбарининг ўринбосари


Абидов З.Н.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги, қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини қайта ишлаш ҳамда истеъмол товарлари масалалари ахборот-таҳлил департаментининг шўъба мудири, гуруҳ котиби


Носиров С.Х.

-

Давлат божхона қўмитасининг раиси


Салимов А.Ҳ.

-

Иқтисодиёт вазирининг ўринбосари


Турсунов Ё.Т.

-

Молия вазирининг ўринбосари


Ҳасанов З.А.

-

Ўзбекистон Республикаси МХХнинг Давлат чегараларини ҳимоя қилувчи қўмитаси раисининг биринчи ўринбосари


Мустафоев У.М.

-

Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раисининг ўринбосари


Камалов А.С.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар, инвестициялар ва савдо вазирининг ўринбосари


Файзиев З.О.

-

"Ўзулгуржисавдоинвест" уюшмаси раиси


Раматов О.Ж.

-

"Ўзбекистон темир йўллари" давлат-акциядорлик компанияси раиси


Саиджалолов С.С.

-

"Ўзвиносаноат-холдинг" холдинг компанияси раиси


Шерқобилов Ш.Ш.

-

Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг бошқарма бошлиғи


Абдураимов О.А.

-

Андижон вилояти ҳокимининг ўринбосари


Усмонов А.У.

-

Қашқадарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Барноев Ғ.Л.

-

Наманган вилояти ҳокимининг ўринбосари


Жўраев А.С.

-

Самарқанд вилояти ҳокимининг ўринбосари


Мамараимов Т.Н.

-

Сурхондарё вилояти ҳокимининг ўринбосари


Комилов Т.К.

-

Тошкент вилояти ҳокимининг ўринбосари


Абдуназаров А.А.

-

Фарғона вилояти ҳокимининг ўринбосари


лавозимига кўра

-

"Матлуботсавдо" ҳудудий акциядорлик компаниялари раислари















































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск