ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пул ва бюджет тизими. Бюджетдан ташқари фондлар / Қўшимчалар ва ўзгартиришлар киритилган ҳужжатлар / Бюджет тизими /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 19.07.2007 й. 148-сон "Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига ўзгартириш ва қўшимчалар киритиш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

19.07.2007 й.

N 148



ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

"БЮДЖЕТ ТАШКИЛОТЛАРИНИ МАБЛАҒ БИЛАН

ТАЪМИНЛАШ ТАРТИБИНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ТЎҒРИСИДА" 1999 ЙИЛ 3 СЕНТЯБРДАГИ 414-СОН

ҚАРОРИГА ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Халқ таълими муассасаларини молиялаштириш механизмини такомиллаштириш тўғрисида" 2007 йил 26 февралдаги ПФ-3857-сон Фармонига ҳамда Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Давлат бюджетининг ғазна ижроси тизимини янада ривожлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 2007 йил 28 февралдаги ПҚ-594-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида" 1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига (Ўзбекистон Республикаси ҚТ, 1999 й., 9-сон, 51-модда) иловага мувофиқ ўзгартириш ва қўшимчалар киритилсин.


2. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С. Азимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                              Ш. Мирзиёев






Вазирлар Маҳкамасининг

2007 йил 19 июлдаги

148-сон қарорига

ИЛОВА



Вазирлар Маҳкамасининг "Бюджет ташкилотларини маблағ

билан таъминлаш тартибини такомиллаштириш тўғрисида"

1999 йил 3 сентябрдаги 414-сон қарорига киритилаётган

ЎЗГАРТИРИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

2. 4-банддаги "2008 йил 1 январгача" сўзлари "2010 йил 1 январгача" сўзлари билан алмаштирилсин;


3. 5-бандда:

иккинчи хат боши қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"ғазна ижросига ўтмаган бюджет ташкилотлари бўйича - режага мувофиқ бюджетдан маблағ билан таъминлаш ҳисобига тушган ва ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида бюджет ташкилотлари ҳисоб рақамларида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмаларни молиялаштириш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно)";

қуйидаги мазмундаги учинчи хат боши қўшилсин:

"ғазна ижросига ўтган бюджет ташкилотлари бўйича - бюджет ташкилотларининг Молия вазирлигининг Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмаларида очилган ҳисоб рақамларида ҳисобот чорагининг охирги иш куни охирида қолган тежаб қолинган маблағлар (капитал қўйилмалар харажатларига ҳақ тўлаш учун назарда тутилган маблағлар бундан мустасно)";

учинчи-бешинчи хат боши тегишли равишда тўртинчи-олтинчи хат боши деб ҳисоблансин;

бешинчи хат бошидаги "маҳаллий" сўзи "тегишли" сўзи билан алмаштирилсин.

5. 9-банднинг учинчи хат бошига "гуруҳлари" сўзидан кейин "ва моддалари" сўзлари қўшилсин.


6. Қарорга иловада:


а) илова номидаги "маблағ билан таъминлаш" сўзлари "харажатларини молиялаштириш (тўлаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


б) 2-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"2. Бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг мазкур тартиби қуйидагиларни назарда тутади:

бюджет маблағларидан тежаб, самарали ва аниқ фойдаланиш ҳамда бюджет интизомини мустаҳкамлаш учун бюджет ташкилотлари раҳбарларининг мустақиллигини кенгайтириш ва масъулиятини ошириш;

бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш) механизмини соддалаштириш ва ушбу маблағлардан фойдаланишда юқори натижаларга эришиш мақсадида мавжуд маблағларни оқилона тақсимлаш учун имкониятлар яратиш;

иш ҳақи ва унга тенглаштирилган тўловларни, иш ҳақига қўшимчалар, капитал қўйилмалар ва бошқа харажатларни гуруҳлаган ҳолда бир сатрда маблағ билан таъминлаш усулида бюджет ташкилотларини нормативлар бўйича (фаолият турига кўра) бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)нинг янги тартибини жорий этиш, ғазна ижросига ўтган, харажатлари моддалар бўйича амалга ошириладиган бюджет ташкилотлари бундан мустасно;

Давлат бюджетидан маблағ олувчиларнинг маблағларни сарфлашлари устидан дастлабки ва жорий назоратни таъминлаш;

бюджет ташкилотлари харажатларини молиялаштириш (тўлаш)ни уларнинг фаолият тури бўйича товарлар (ишлар, хизматлар) ишлаб чиқариш ва сотиш фаолиятини кенгайтириш билан бирга қўшиб олиб бориш;

бюджет ташкилотлари ходимлари меҳнатини рағбатлантириш, улар фаолияти самарадорлигини ошириш ва кадрларнинг ўрнашиб қолиши учун шарт-шароитлар яратиш";

ж) 9-банддаги "маблағ билан таъминлаш" сўзлари "харажатларини молиялаштириш (тўлаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;

и) 11-бандда:

"маблағ билан таъминлаш" сўзлари "харажатларини молиялаштириш (тўлаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;

қуйидаги таҳрирдаги хат боши қўшилсин:

"Ягона ғазна ҳисоб рақамида, шунингдек ҳудудий ғазначилик ҳисоб рақамида биринчи ва иккинчи гуруҳлар бўйича тўланмаган харажатлар суммасидан ортиқ маблағлар мавжуд бўлганда ортиқча сумма миқдорида учинчи ва тўртинчи гуруҳлар бўйича харажат қилишга рухсат этилади";

н) 15-банд қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"15. Бюджет ташкилотларининг харажатларини молиялаштиришда (тўлашда) янги бюджет йилида маблағ ажратиш режаси бюджет ташкилотларининг ҳисобот йилидан кейинги йилнинг 1 январидаги ҳолатига кўра товар-моддий бойликларнинг нормативдан ортиқ қолдиғи суммасига камайтирилади.

Ўтган йиллар дебиторлик қарзларининг қайтарилган суммаси, асосий воситаларни ва бошқа товар-моддий бойликларни сотишдан тушган сумма (бюджет ташкилотларининг бюджетдан ташқари маблағлари ҳисобига сотиб олинганлари бундан мустасно) тегишли бюджетлар даромадига ўтказилади";

у) 32 ва 33-бандлар қуйидаги таҳрирда баён қилинсин:

"32. Юридик шахс мақомини олган бюджет ташкилотлари белгиланган тартибда ҳисобга турадилар ва бунда қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда тегишли давлат органларига молия ва статистика ҳисоботи тақдим этадилар.

33. Бюджет маблағларидан фойдаланилишини назорат қилиш бюджетдан маблағ олувчиларнинг харажатларини тўлаш бошлангунгача бюджет маблағлари бўйича (дастлабки назорат), харажатларни бюджетдан молиялаштириш (тўлаш) жараёнида (жорий назорат) ва бюджет ташкилоти тегишли харажатларни қилгандан кейин (кейинчалик назорат қилиш) амалга оширилади)";


ф) 35-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Молия вазирлиги Ғазначилиги ва унинг ҳудудий бўлинмалари бюджет ташкилотларининг харажатлар сметаларида назарда тутилган маблағлардан мақсадли ва оқилона фойдаланиш устидан дастлабки ва жорий назоратни амалга оширади";


х) 36-банднинг тўртинчи хат бошида "маблағ билан таъминлаш" сўзлари "харажатларини молиялаштириш (тўлаш)" сўзлари билан алмаштирилсин;


ц) 38-бандга қуйидаги мазмундаги хат боши қўшилсин:

"Бюджет ташкилотини ривожлантириш жамғармасига ўтказилиши керак бўлган тежаб қолинган бюджет маблағлари суммасини нотўғри аниқлаш".



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 306-модда.























































Время: 0.1968
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск