ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Конституциялар ва кодекслар / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикасининг Солиқ кодекси /

Ўзбекистон Республикасининг 23.07.2007 й. ЎРҚ-104-сон "Ўзбекистон Республикасининг иқтисодий соҳадаги айрим қонун ҳужжатларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритиш тўғрисида"ги Қонуни (Қонунчилик палатаси томонидан 27.02.2007 й. қабул қилинган, Сенат томонидан 30.06.2007 й. маъқулланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ҚОНУНИ

23.07.2007 й.

N ЎРҚ-104



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИНИНГ

ИҚТИСОДИЙ СОҲАДАГИ АЙРИМ ҚОНУН

ҲУЖЖАТЛАРИГА ЎЗГАРТИШ ВА ҚЎШИМЧАЛАР

КИРИТИШ ТЎҒРИСИДА


Қонунчилик палатаси томонидан 2007 йил 27 февралда қабул қилинган

Сенат томонидан 2007 йил 30 июнда маъқулланган


2-модда. Ўзбекистон Республикасининг 1996 йил 26 апрелда қабул қилинган "Акциядорлик жамиятлари ва акциядорларнинг ҳуқуқларини ҳимоя қилиш тўғрисида"ги 223-I-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 1996 йил, N 5-6, 61-модда; 1997 йил, N 2, 56-модда; 1998 йил, N 3, 38-модда, N 9, 181-модда; 1999 йил, N 9, 229-модда; 2001 йил, N 1-2, 23-модда; 2003 йил, N 1, 8-модда, N 9-10, 149-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 32-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Ёпиқ акциядорлик жамияти облигацияларни жойлаштиришга ҳақли эмас";

2) 65-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн тўртинчи хатбоши билан тўлдирилсин:

"жамият кузатув кенгашининг ўз ваколатига кирадиган масалаларга доир, шу жумладан, жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишига доир ҳисоботларини эшитиш";

ўн тўртинчи - ўн тўққизинчи хатбошилари тегишинча ўн бешинчи - йигирманчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

3) 74-моддаси учинчи қисмининг учинчи жумласи қуйидаги мазмундаги жумлалар билан алмаштирилсин:

"Жисмоний шахс номидан берилган овоз беришга доир ишончнома нотариал тасдиқланган бўлиши керак. Юридик шахс номидан бериладиган овоз беришга доир ишончнома қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда берилади";

4) 82-модданинг биринчи қисми:

қуйидаги мазмундаги ўн иккинчи ва ўн учинчи хатбошилар билан тўлдирилсин:

"агар жамиятнинг йиллик бизнес-режасини тасдиқлаш жамият уставида кузатув кенгашининг ваколат доирасига киритилмаган бўлса ёки акциядорларнинг умумий йиғилиши томонидан кузатув кенгашига топширилмаган бўлса, жамиятнинг йиллик бизнес-режасини маъқуллаш. Бунда жамиятнинг келгуси йилга мўлжалланган бизнес-режаси кузатув кенгаши мажлисида жорий йилнинг 1 декабридан кечиктирмай маъқулланиши лозим;

ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш";

ўн иккинчи - йигирма иккинчи хатбошилари тегишинча ўн тўртинчи - йигирма тўртинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

5) қуйидаги мазмундаги 110-1-модда билан тўлдирилсин:


"110-1-модда. Ички аудит хизмати


Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан кўп бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Ички аудит хизмати жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижроия органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади";

6) 111-модда қуйидаги мазмундаги учинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Устав фондидаги давлат улуши эллик фоиздан кўп бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади".

4-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Хўжалик ширкатлари тўғрисида"ги 308-II-сонли Қонуни (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 8-модда) 26-моддасининг учинчи қисми қуйидаги мазмундаги жумла билан тўлдирилсин:

"Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган ширкатларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади".


5-модда. Ўзбекистон Республикасининг 2001 йил 6 декабрда қабул қилинган "Масъулияти чекланган ҳамда қўшимча масъулиятли жамиятлар тўғрисида"ги 310-II-сонли Қонунига (Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлисининг Ахборотномаси, 2002 йил, N 1, 10-модда; Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси палаталарининг Ахборотномаси, 2006 йил, N 4, 154-модда) қуйидаги ўзгартиш ва қўшимчалар киритилсин:

1) 27-модданинг иккинчи қисмидаги "облигациялар ҳақини тўлаш" деган сўзлар чиқариб ташлансин;

2) 28-модда чиқариб ташлансин;

3) 30-модда иккинчи қисмининг:

ўн биринчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

ўн иккинчи - ўн олтинчи хатбошилари тегишинча ўн биринчи - ўн бешинчи хатбошилар деб ҳисоблансин;

4) 38-модда иккинчи қисмининг биринчи жумласи қуйидаги таҳрирда баён этилсин:

"Жамиятнинг уставида жамиятнинг кузатув кенгаши ваколатлари жумласига жамиятнинг ижро этувчи органларини тузиш, уларнинг ваколатларини муддатидан илгари тугатиш, ички аудит хизматини ташкил этиш ва унинг ходимларини тайинлаш, ушбу Қонуннинг 44-моддасида назарда тутилган ҳолларда йирик битимлар тузиш тўғрисидаги масалаларни ҳал қилиш, жамият иштирокчиларининг умумий йиғилишига тайёргарлик кўриш, уни чақириш ва ўтказиш билан боғлиқ масалаларни ҳал қилиш, шунингдек ушбу Қонунда назарда тутилган бошқа масалаларни ҳал этиш киритилиши назарда тутилиши мумкин";

5) қуйидаги мазмундаги 45-1-модда билан тўлдирилсин:


"45-1-модда. Ички аудит хизмати


Активларининг баланс қиймати бир миллиард сўмдан ортиқ бўлган жамиятда ички аудит хизмати ташкил этилади. Жамиятнинг кузатув кенгаши ички аудит хизматини ташкил этади ва унинг ходимларини тайинлайди. Ички аудит хизмати жамиятнинг кузатув кенгашига ҳисобдордир.

Ички аудит ҳизмати жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари томонидан қонун ҳужжатларига, таъсис ҳужжатлари ва бошқа ҳужжатларга риоя этилишини, бухгалтерия ҳисоби ва молиявий ҳисоботларда маълумотларнинг тўлиқ ҳамда тўғри акс эттирилиши таъминланишини, хўжалик операцияларини амалга оширишнинг белгиланган қоидалари ва тартиб-таомилларига риоя этилишини, активларнинг сақланишини, шунингдек жамиятни бошқариш юзасидан қонун ҳужжатларида белгиланган талабларга риоя этилишини текшириш ва бу борада мониторинг олиб бориш орқали жамиятнинг ижро этувчи органи, ваколатхоналари ва филиаллари ишини назорат қилади ҳамда баҳолайди.

Ички аудит хизмати ўз фаолиятини Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан белгиланадиган тартибга мувофиқ амалга оширади";

6) 46-модда қуйидаги мазмундаги иккинчи қисм билан тўлдирилсин:

"Устав фондидаги (устав капиталидаги) давлат улуши эллик фоиздан ортиқ бўлган жамиятларда аудиторлик текшируви ўтказиш учун аудиторлик ташкилотини танлаш Ўзбекистон Республикаси Давлат мулкини бошқариш давлат қўмитаси ва Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги томонидан белгиланадиган рўйхат бўйича танлов асосида амалга оширилади";

7) 47-модда чиқариб ташлансин;

8) 48-модда биринчи қисмининг:

еттинчи хатбошиси чиқариб ташлансин;

саккизинчи - ўнинчи хатбошилари тегишинча еттинчи - тўққизинчи хатбошилар деб ҳисоблансин.


6-модда. Ушбу Қонун расмий эълон қилинган кундан эътиборан кучга киради.



Ўзбекистон Республикасининг Президенти                            И. Каримов



"Халқ сўзи" 2007 йил 24 июль.


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 297-модда.















































Время: 0.1318
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск