Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 20.07.2007 й. ПҚ-672-сон "2007-2010 йилларда хусусийлаштириш жараёнларини янада чуқурлаштириш ва хорижий инвестицияларни фаол жалб қилиш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ

ҚАРОРИ

20.07.2007 й.

N ПҚ-672


2007-2010 ЙИЛЛАРДА ХУСУСИЙЛАШТИРИШ

ЖАРАЁНЛАРИНИ ЯНАДА ЧУҚУРЛАШТИРИШ

ВА ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАРНИ ФАОЛ

ЖАЛБ ҚИЛИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Муҳим стратегик тармоқлар корхоналарининг устав жамғармаларида давлат улушини кескин камайтириш, мамлакат иқтисодиётини ривожлантиришда хусусий мулкчиликнинг ролини ошириш, шунингдек ишлаб чиқаришни модернизация қилиш, техник ва технологик қайта жиҳозлаш учун тўғридан-тўғри хорижий инвестицияларни кенг жалб қилиш, шу асосда сифатли, рақобатбардош ва экспортбоп маҳсулот ишлаб чиқаришни кўпайтиришни таъминлаш мақсадида:

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2007 йил 20 июлдаги "Иқтисодиётнинг стратегик тармоқлари корхоналарини хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштиришга доир қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида"ги ПФ-3897-сонли Фармонига мувофиқ берилган "олтин акция"ни жорий этиш бўйича ҳуқуқни пахтани қайта ишлаш саноатининг хусусийлаштириладиган корхоналарига, "Тошкент трактор заводи" ОАЖга нисбатан қўллаш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси ушбу қарорнинг 2-иловасига киритилган корхоналарни хусусийлаштиришда акциядорлик жамиятларини ("олтин акция") бошқаришда давлатнинг иштирок этишига оид махсус ҳуқуқни қўллаш мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги таклифларни ўрнатилган тартибда Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

4. Давлат активларини инвестиция киритиш мажбуриятлари билан сотишда инвесторлар томонидан чет эл валютасидаги пул маблағлари шаклида киритиладиган инвестициялари корхоналарнинг алоҳида ҳисобварағига ўтказилишини кўзда тутувчи тартиб жорий этилсин.

Бунда инвестиция мажбуриятлари сифатида киритиладиган маблағ ва мулк фойда, ободонлаштириш ва ижтимоий инфратузилмани ривожлантириш ҳамда қўшилган қиймат солиқларига тортилмайди, шунингдек инвестиция даври мобайнида тузиладиган олди-сотди шартномасига мувофиқ корхонанинг олдинги қарзини қоплаш ҳисоб рақамига мажбурий тарзда ундириб олинмайди.

7. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирлик ҳамда идоралар билан биргаликда бир ой муддатда қонунчиликка мазкур қарордан келиб чиқадиган ўзгартиш ва қўшимчалар тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига таклифлар киритсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2006 йил 10 июлдаги "2006-2008 йилларда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини чуқурлаштириш тўғрисида"ги ПҚ-407-сонли қарорининг 1, 2 ва 3-иловалари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


9. Мазкур қарор ижросини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазири Ш.Мирзиёев зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикаси Президенти                                      И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 300-модда







































Время: 0.1974
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск