Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Пенсиялар. Нафақа. Ижтимоий ҳимоя / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Пенсия таъминоти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.02.1995 й. 65-сон "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида"ги Фармонини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.02.1995 й.

N 65



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ПРЕЗИДЕНТИНИНГ "ИШ ҲАҚИ, ПЕНСИЯЛАР,

НАФАҚАЛАР ВА СТИПЕНДИЯЛАРНИНГ

МИҚДОРЛАРИНИ ОШИРИШ ТЎҒРИСИДА"ГИ

ФАРМОНИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Иш ҳақи, пенсиялар, нафақалар ва стипендияларнинг миқдорларини ошириш тўғрисида" 1995 йил 7 февралдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. 1995 йил 1 мартдан бошлаб меҳнатга ҳақ тўлашнинг Ягона тариф сеткасига бошланғич разряднинг ойига 300 сўм миқдоридаги тариф ставкаси асос қилиб олинсин ва Янги тариф коэффициентлари иловага мувофиқ тасдиқлансин. Янги тариф коэффициентларини қўллаш бюджетдан маблағ билан таъминланадиган муассасалар, ташкилотлар ва корхоналар учун мажбурий ҳисобланади.


2. Ижтимоий таъминот вазирлиги икки кун мобайнида пенсия ва нафақаларни 1995 йил 1 мартдан бошлаб қайта ҳисоблаш тартибини тасдиқласин ва ижтимоий таъминот маҳаллий органларига юборсин. Бунда 1995 йил 1 мартдан кейин пенсия тайинлашда уларни тегишлича ўртача 350 сўмга ошириш ҳисоблашнинг амалдаги нормалари ва таркиби қўлланилсин.


3. Иш ҳақи миқдорини оширишни таъминлаш мақсадида хўжалик ҳисобидаги корхоналар ва ташкилотлар учун иш ҳақи миқдорини маҳсулот, ишлар, хизматлар ҳажмининг ўсишига кўра тартибга солиш мақсадида қабул қилинган иш ҳақининг база фонди қонун ҳужжатлари билан белгиланган амалдаги қўшимча тўловлар ва устамаларга тузатишлар киритилган ҳолда бир ишловчига ойига ўртача 350 сўмга оширилсин.


4. Вазирликлар, идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, бюджетдан маблағ билан таъминланадиган ташкилотлар ва муассасалар Ўзбекистон Республикаси Президентининг шу йил 7 февралдаги Фармонидан келиб чиққан ҳолда пенсиялар, нафақалар, стипендиялар ва ходимларнинг лавозим маошлари миқдорлари ўз вақтида қайта ҳисоблаб чиқилишини таъминласинлар.


5. 1995 йил 1 мартдан бошлаб қуйидагилар ўз кучини қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1992 йил 26 декабрдаги 590-сон қарори 2-бандининг бошланғич разрядни энг кам иш ҳақи миқдорига тенглаштиришга оид қисми;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 24 июндаги 319-сон қарори билан тасдиқланган Болаликдан ногиронларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 2-банди, Пенсия тайинлаш учун зарур бўлган иш стажига эга бўлмаган қарияларга ва меҳнатга лаёқатсиз фуқароларга нафақалар тайинлаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низомнинг 7 ва 10-бандлари.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов







































Время: 0.2383
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск