ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Интеллектуал мулк / Саноат мулкига бўлган ҳуқуқ (ихтиро, фойдали модель, саноат намунаси) /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.03.1995 й. 91-сон "Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати қарорларини "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида"ги Ўзбекистон Республикаси Қонунига мувофиқлаштириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.03.1995 й.

N 91


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҲУКУМАТИ ҚАРОРЛАРИНИ "ИХТИРОЛАР,

ФОЙДАЛИ МОДЕЛЛАР ВА САНОАТ НАМУНАЛАРИ

ТЎҒРИСИДА" ГИ ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ҚОНУНИГА МУВОФИҚЛАШТИРИШ ҲАҚИДА



Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг "Ихтиролар, фойдали моделлар ва саноат намуналари тўғрисида" ги Ўзбекистон Республикаси Қонунини амалга киритиш тартиби ҳақида" 1994 йил 6 майдаги қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки:

СССРнинг ихтиро учун муаллифлик гувоҳномалари ва СССР нинг саноат намуналари учун гувоҳномалари, улар бўйича талабномалар берилган санадан бошлаб тегишли равишда 20 ва 15 йиллик муддатлар ўтмаган бўлса, Ўзбекистон Республикасининг муҳофаза ҳужжатларига алмаштирилиши мумкин.

СССРнинг муҳофаза ҳужжатлари билан муҳофаза қилинган ихтиролар ёки саноат намуналаридан фойдаланишни қонуний равишда бошлаган жисмоний ва юридик шахслар ушбу саноат мулки объектларидан лицензия шартномаси тузмасдан бундан буён ҳам фойдаланиш ҳуқуқини сақлаб қоладилар.

Бундай ҳолларда муаллифларга мукофот пуллари тўлаш СССР нинг муҳофаза ҳужжатлари билан муҳофаза қилинган ихтиролар ёки саноат намуналари учун мукофот пуллари тўлаш бўйича белгиланган тартибда амалга оширилади.


2. Қуйидагилар ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин:

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг саноат мулки тўғрисида" Вақтинчалик низом ҳақида 1992 йил 15 сентябрдаги 432-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасининг саноат мулки тўғрисида Вақтинчалик низом ҳақида" 1992 йил 15 сентябрдаги 432-сон қарорига ўзгартиришлар киритиш тўғрисида" 1993 йил 21 июндаги 298-сон қарори;

Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 21 июндаги 298-сон қарорининг амалда бўлишини узайтириш тўғрисида" 1994 йил 22 февралдаги 86-сон қарори.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                          А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 10-модда














Время: 0.1597
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск