Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ёнғин хавфсизлиги. Ёнғинга қарши тадбирлар /

Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш назорати томонидан республика ҳудудида хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш, реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва техник қайта жиҳозлашнинг назорат қилиниши тартиби тўғрисида Қоидалар (ЎзР ВМ 23.03.1995 й. 93-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 23 мартдаги

93-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН


Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги

Ёнғиндан сақлаш бошқармаси Давлат ёнғиндан сақлаш

назорати томонидан республика ҳудудида хорижий

инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб

амалга оширилаётган объектларни лойиҳалаш, қуриш,

реконструкция қилиш, таъмирлаш, тузатиш ва

техник қайта жиҳозлашнинг назорат

қилиниши тартиби тўғрисида

ҚОИДАЛАР


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистон Республикаси ҳудудида вазирликлар, идоралар, мулкчиликнинг турли шаклларидаги ташкилотларнинг буюртмалари бўйича хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилиниб бажариладиган объектларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси ташкилотлари билан хорижий фирмалар ўртасида тузиладиган контрактлар, шартномалар асосида амалга оширилади. Контрактларда ҳар бир томоннинг лойиҳалаш, қуриш ва бошқа ишларни, шу жумладан, ёнғинга қарши ҳимоя чора-тадбирларини амалга ошириш бўйича жавобгарликлари ва мажбуриятлари аниқ белгилаб қўйилади, уларни бажаришнинг аниқ муддатлари қайд этилади. Контракт мажбуриятлари бажарилмаганлиги учун ҳар бир томон қатъий моддий жавобгар бўлади.


2. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакилларининг мазкур объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш ишида қуйидаги асосий чора-тадбирлар амалга оширилиши лозим:

а) контрактларнинг ёнғин хавфсизлиги масалаларини белгилаш қисмига оид мазмуни билан танишиб чиқиш, буюртмачига таклифлар ва қўшимчалар киритиш;

б) қурилиш учун майдончалар, трассалар танловчи комиссиялар ишида қатнашиш;

в) лойиҳа-смета ҳужжатларининг ёнғин хавфсизлигини таъминлаш қисмини экспертиза қилиш;

г) қурилиш жараёнида лойиҳа ечимларининг ёнғин хавфсизлиги қисми бажарилишини назорат қилиш;

д) қурилиш майдончалари ҳудудида ёнғинга қарши тартибга риоя қилинишини текшириш;

е) қурилиши тугалланган объектларни фойдаланишга қабул қилиб олишда қатнашиш.


3. Эксҳудудий ҳисобланадиган объектлар қурилишида, яъни объект ҳудуди ўзлари вакили бўлган хорижий давлатга (элчихонага, консулликка) тегишли бўлган ҳолларда, давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг иши мазкур Қоидаларда баён қилинган махсус тартибда амалга оширилиши керак.


4. Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган мавжуд қурилиш нормалари ва қоидалари билан хорижий фирмалар вакиллари таклиф этган ёнғинга қарши ҳимоя ечимлари ўртасида фарқлар бўлса, масала ҳар бир алоҳида ҳолда "Давархитектқурилиш" қўмитаси, буюртмачи ва хорижий фирма вакиллари билан биргаликда жойнинг ўзига бориб ҳал қилинади. Натижалар протоколлар билан расмийлаштирилади.



II. ДАВЛАТ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ НАЗОРАТИ

ХОДИМЛАРИНИНГ ЯНГИ ҚУРИЛАЁТГАН

ОБЪЕКТЛАРНИ ЛОЙИҲАЛАШ ВА ҚУРИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ ИШЛАРИНИ ТАШКИЛ

ЭТИШ


1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати ходимлари хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган ҳолда объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш ишларини Ўзбекистон Республикасида Давлат ёнғиндан сақлашни назорат қилиш органлари ишларни ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширадилар.


2. Объектлар қурилиши учун ер майдонларини танлаш комиссиялари ишида иштирок этишда, янги объектларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқишда қабул қилинган ёнғинга қарши чора-тадбирларга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидалари, давлат стандартлари ва бошқа ҳужжатлар бўйича талаблар қўйилади, уларнинг тўлиқлиги ва мувофиқлиги текширилади.


3. Текширишлар натижалари бўйича амалдаги республика нормалари ва қоидаларида назарда тутилган тавсия этилаётган барча чора-тадбирлар асосланган ҳолда ёнғин хавфсизлиги чораларини таъминлашга оид ёзма кўрсатма расмийлаштирилади. Ёнғинга қарши хизматнинг ташкил этилишига, объектлар ёнғинга қарши талаб этиладиган зарур асбоб-ускуналар билан тўлиқ жиҳозланганлигига алоҳида эътибор берилади.


4. Объект қурилиши жараёнида ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича қабул қилинган лойиҳа ечимларининг бажарилиши сифати текширилади, бунда лойиҳага зарур ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш мақсадида лойиҳа ташкилотлари билан яқин алоқада бўлинади.


5. Қурилиш жараёнида чет элда ишлаб чиқариладиган ёнғинга қарши асбоб-ускуналардан фойдаланилганда унинг талаб этиладиган тактик-техник асосларга мувофиқлигини Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси билан келишиб олиш зарур.


6. Янги қурилишларни ёнғинга қарши техник текширишлар қурилиш суръатларини ҳисобга олиб бир йилда камида икки марта ўтказилади. Бунда Давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг ёзма кўрсатмалари албатта расмийлаштирилиб, улар буюртмачи вакилига ва бош пудратчи қурилиш ташкилоти раҳбарига тақдим этилади, улар ёнғинга қарши талаб этилаётган барча тадбирларни хорижий фирмалар вакиллари билан келишиб олишлари керак.



III. ДАВЛАТ ЁНҒИНДАН САҚЛАШ НАЗОРАТИ

ОРГАНЛАРИНИНГ КОНТРАКТ ШАРТНОМАЛАРИНИ

КЎРИБ ЧИҚИШДА ҚАТНАШИШИ


1. Контракт шартномаларини тузишда уларга ёнғин хавфсизлигини таъминлаш бўйича масалалар албатта киритилиши керак.


2. Контрактларда белгиланиши лозим бўлган асосий масалалар қуйидагилар ҳисобланади:

а) лойиҳа ва қурилиш ишларини қурилиш нормалари, қоидалари ва бошқа норматив ҳужжатларнинг Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган ёнғинга қарши талабларига мувофиқлаштириш;

б) бинолар ва иншоотларнинг ўтга чидамлилиги бўйича барча талабларга риоя қилиниши, талаб этиладиган барча сертификатлари бор бўлган қурилиш конструкцияларини қўллаш;

в) лойиҳанинг ҳар бир бўлимини "Давархитектқурилиш" қўмитасида ёнғин хавфсизлиги тадбирларини таъминлаш юзасидан экспертизадан ўтказиш;

г) қўлланилаётган қурилиш конструкцияларининг "Давархитектқурилиш" қўмитаси каталогларига, республика давлат стандартларига, қурилиш нормаларига мувофиқлиги;

д) ёнғин хавфсизлиги тадбирларини таъминлаш қисмида ҳажм-режалаштириш ечимлари бўйича талабларнинг бажарилиши;

е) ёнғиндан автоматик тарзда муҳофаза қилиш бўйича нормаларда назарда тутилган талабларнинг тўлиқ бажарилиши;

ж) ташқи ва ички ўт ўчириш тизимларининг қурилиш нормалари ва қоидаларига, давлат стандартларига мувофиқ таъминланганлиги;

з) қурилаётган объектни ёнғиндан сақлаш бўйича бош пудратчи қурилиш ташкилотининг жавобгарлигини белгилаш;

и) объект фойдаланишга топширилган вақтдан бошлаб объектни ёнғиндан сақлаш хизматининг ташкил этилиши.


3. Ёнғиндан муҳофаза қилишнинг зарур талаблари буюртмачи томонидан контрактга киритилади.


4. Давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг вакиллари контрактлар ва шартномаларда кўрсатиб ўтилган ёнғинга қарши талабларнинг амалга оширилишини назорат қиладилар. Улар мавжуд бўлмаган тақдирда контрактларга зарур тадбирлар киритилиши тўғрисида ёзма хулосалар берилади.



IV. ҚУРИЛИШ УЧУН МАЙДОН (ТРАССА) ЛАРНИ

ТАНЛОВЧИ КОМИССИЯЛАР ИШИДА ҚАТНАШИШ


1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларининг вакиллари Корхоналар, бинолар ва иншоотларни қуриш лойиҳа-смета ҳужжатларининг таркиби, уларни ишлаб чиқиш, келишиб олиш ва тасдиқлаш ҳақидаги йўриқноманинг 1.02.01-85 қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ қурилиш учун майдон (трасса) ларни танлашда лойиҳа ташкилотлари мўлжаллайдиган ёнғинга қарши тадбирларда иштирок этадилар ва хулосалар берадилар.


2. Қурилиш учун майдон (трасса) ларни танловчи комиссиялар ишида қатнашадилар.


3. Қурилиш учун майдонча (трасса) ни танлашда мўлжалланаётган ёнғинга қарши тадбирларни кўриб чиқишдаги асосий масалалар қуйидагилар ҳисобланади:

а) объектни зоналаштиришнинг ёнғин хавфсизлиги талабларига мувофиқлиги;

б) объектни қўшни объектлар ва аҳоли яшаш жойларига нисбатан жойлаштиришда доимо эсиб турувчи шамолларнинг, жой рельефининг ва ёнғинга қарши оралиқларнинг ҳисобга олинганлиги;

в) объектлар, бинолар ва иншоотларнинг асосий ва шохобча йўллар билан таъминланганлиги;

г) ўт учирувчилар депосининг ёнғин чиққанда объектга ўт ўчирувчилар қисмининг ўз вақтида етиб келиши имкониятини таъминлашни назарда тутиб жойлаштирилиши;

д) ёнғинга қарши сув таъминоти, электр таъминоти, алоқа ва сигнализация тармоқлари билан таъминланганлиги.


4. Ишлаб турган корхоналар, бинолар ва иншоотларни реконструкция қилиш, техника билан қайта жиҳозлаш лойиҳалаштирилаётганда, шунингдек, ишлаб турган корхонага янги ишлаб чиқариш жойлаштирилаётганда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан ёнғинга қарши сув таъминоти, электр таъминоти, газ таъминоти, алоқа воситалари, ёнғинга қарши оралиқлар, шохобча йўлга оид лойиҳа ечимлари бўйича хулоса берилади.


5. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органининг ер майдонини танлаш бўйича хулосаси қурилаётган объектнинг кузатув ҳужжатлари мажмуида сақланиши керак.



V. ЛОЙИҲА ҲУЖЖАТЛАРИДА ҚУРИЛИШ НОРМАЛАРИ

ВА ҚОИДАЛАРИНИНГ ЁНҒИНГА ҚАРШИ ТАЛАБЛАРИГА

РИОЯ ЭТИЛИШИ НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари Ўзбекистон Республикасида давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ лойиҳалашда ёнғинга қарши талабларнинг бажарилишини назорат қиладилар, бунда объектни лойиҳалаш ва қуришнинг ўзига хослиги ҳам ҳисобга олинади.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини назорат қилиш бевосита лойиҳани бажараётган ташкилотда ўтказилади, янги қурилишларни ёнғин-техник жиҳатдан текширишда қурилиш майдонларидаги лойиҳа ҳужжатларига ўзгартиришлар киритилганлиги текширилади. Лойиҳани кўриб чиқиш натижалари бўйича давлат ёнғиндан сақлаш назоратининг ёзма кўрсатмаси расмийлаштирилади, унга Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ талаб қилинаётган чора-тадбирларнинг тўлиқ рўйхати киритилади.


3. Нормалар ва қоидалардан жиддий чекинишлар бўлганда лойиҳанинг бош муҳандислари, лойиҳалаш ташкилотларининг раҳбарияти Ўзбекистон Республикасининг қонунчилигига мувофиқ жавоб беради.


4. Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари аниқланган камчиликларни бартараф этиш юзасидан узил-кесил чоралар кўрадилар.


5. Лойиҳалаш хорижий фирмалар томонидан амалга оширилганда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари бу тадбирларни хорижий фирмалар билан биргаликда объект буюртмачиси иштирокида бажарадилар. Лойиҳа-смета ҳужжатларини текшириш буюртмачи ҳузурида ёки давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларида амалга оширилади.


6. Бошқа мамлакатларда бажарилган қурилиш конструкцияларини лойиҳаларга киритишда Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган усул бўйича ёндириш синовлари протоколлари тақдим этилиши керак. Бундай ҳужжатлар бўлмаган тақдирда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари буюртмачидан давлат ёндириш синовлари ўтказилишини талаб қилишлари лозим.


7. Ҳужжатлар бўйича расмийлаштирилган текшириш натижалари буюртмачи хорижий фирмалар вакиллари билан биргаликда муҳокама қилиниши керак.


8. Қурилаётган корхоналар, бинолар, иншоотларда Ўзбекистон Республикасида шунга ўхшаш бўлмаган хорижий технологиялардан фойдаланишда буюртмачи бош пудратчи фирма билан биргаликда Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакилларининг ёнғиндан муҳофаза қилиш бўйича тавсияномаларни ўрганиш ва ишлаб чиқиш мақсадида шунга ўхшаш технология, қурилиш қисми, автоматика тизимлари ёки ёнғиндан сақлаш тизими билан ишлаб турган корхоналарга боришларини ташкил этади. Ишланмалар натижалари лойиҳа-смета ҳужжатларига ўзгартиришлар ва қўшимчалар киритиш учун буюртмачига топширилади.



VI. ХОРИЖИЙ ИНВЕСТИЦИЯЛАР ВА (ЁКИ)

ТЕХНОЛОГИЯЛАР ЖАЛБ ҚИЛИНГАН ҲОЛДА

ҚУРИЛАЁТГАН БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРДА

ЁНҒИНГА ҚАРШИ ЧОРА-ТАДБИРЛАРНИНГ

ҚАНДАЙ БАЖАРИЛАЁТГАНЛИГИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Объектлар, бинолар ва иншоотларни лойиҳалаш ҳамда уларни қуриш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ амалга оширилади.


2. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиши тугалланган объектларни топшириш ва фойдаланишга қабул қилиб олишга фақат республикада амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларига, давлат стандартлари ҳамда бошқа норматив ҳужжатларга мувофиқ талаб қилинадиган барча ёнғинга қарши чора-тадбирлар тўлиқ бажарилгандан кейин йўл қўйилади.


3. Қурилиш жараёнида ёнғинга қарши чора-тадбирларнинг бажарилишини назорат қилиш Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш бўйича қўлланмага мувофиқ амалга оширилади.


4. Лойиҳадан ва амалдаги нормалар ва қоидалардан жиддий чекинишлар аниқланган тақдирда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ходимлари ўзларига қонун билан берилган ҳуқуқлар ва мажбуриятларга мувофиқ чоралар кўрадилар.


5. Мавжуд камчиликлар ва чекинишлар ҳақида лойиҳаловчи институт ёзма равишда хабардор қилинади, лойиҳалардан чекинишга йўл қўйган қурилишларнинг раҳбарларига нисбатан маъмурий таъсир кўрсатиш чоралари кўрилади, зарур бўлган ҳолларда объект қурилиши қонун билан белгиланган тартибда бутунлай тўхтатилади ёки вақтинча тўхтатиб қўйилади.


6. Объектни текшириш натижалари бўйича буюртмачи ва бош пудратчи қурилиш ташкилоти номига ёзма кўрсатма расмийлаштиради. Объектларни текшириш вақтида уларнинг ёнғинга қарши тўсиқлар, сув таъминоти талабларига мувофиқлигига, ўрнатиладиган ёнғинга қарши, электр ва технология асбоб-ускуналари, пардозлаш материаллари қўлланиладиган қурилиш конструкциялари лойиҳаларига мувофиқлигига асосий эътибор берилиши керак.


7. Агар объектни ишга тушириш бир нечта навбатда амалга оширилса, биринчи навбатни фойдаланишга топшириш чоғида объектнинг ёнғинга қарши хизмати талаб қилинган миқдорда ўт ўчириш автомобиллари жанговар ҳолга келтирилган, ўт ўчирувчилар депоси қурилиши ва пардоз ишлари ниҳоясига етказилган ҳолда ишга туширилиши керак.



VII. ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ТАШКИЛОТЛАРИ

ЛОЙИҲАЛАЙДИГАН ВА ҚУРАДИГАН ХОРИЖИЙ

ДАВЛАТЛАРГА ФОЙДАЛАНИШ УЧУН

БЕРИЛАДИГАН ОБЪЕКТЛАР ҚУРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Кейинчалик фойдаланиш учун эксҳудудийликка эга бўлган давлатларга бериладиган объектларни лойиҳалаш ва қуришни назорат қилиш Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.


2. Бу объектларни лойиҳалаш ва қуриш Ўзбекистон Республикаси ҳудудида амалда бўлган нормалар ва қоидаларга мувофиқ олиб борилиши керак.



VIII. ДИПЛОМАТИК ИММУНИТЕТДАН ФОЙДАЛАНУВЧИ

ОБЪЕКТЛАР, БИНОЛАР ВА ИНШООТЛАРНИ ҚУРИШНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи объектлар, бинолар ва иншоотларни қуришни назорат қилиш хорижий элчихона ёки фирмалар раҳбар ходимларидан расмий чақирув олинган тақдирдагина давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан амалга оширилади.


2. Лойиҳани текшириш ва кўриб чиқиш натижалари бўйича дипломатик иммунитетдан фойдаланувчи объектларни ёнғин хавфсизлиги ва ёнғиндан муҳофаза қилиш тадбирларини кучайтиришга оид тавсия тусидаги таклифлар тайёрланади.



IX. ЛОЙИҲАЛАШ НОРМАЛАРИ МАВЖУД

БЎЛМАГАН ЛОЙИҲА ЕЧИМЛАРИНИ

КЕЛИШИШ


1. Хорижий фирмалар ва қўшма корхоналар билан лойиҳалаш нормалари мавжуд бўлмаган объектлар қурилиши лойиҳа ечимларини келишиш Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармаси томонидан Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари ишини ташкил этиш қўлланмасига мувофиқ амалга оширилади.


2. Лойиҳа-смета ҳужжатларини кўриб чиқиш натижалари бўйича талаб этиладиган ёнғинга қарши тадбирларнинг тўлиқ рўйхати берилган расмий ёзма жавоб берилади.



X. ҚУРИЛИШ ИШЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШДА ЁНҒИН

ХАВФСИЗЛИГИ ҚОИДАЛАРИНИНГ БАЖАРИЛИШИНИ

НАЗОРАТ ҚИЛИШ


1. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан қурилаётган объектларда қурилиш ишларини амалга оширишда ёнғин хавфсизлиги қоидаларининг бажарилиши хорижий фирмалар билан тузилган контракт (шартнома) да қабул қилинган шартларга мувофиқ текширилади.


2. Агар бу масалалар контрактда ҳал этилмаган бўлса, давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларининг вакиллари объект буюртмачисига тегишли таклифларни тавсия этишлари ва мазкур масалани ҳал қилиш, уни буюртмачи ва хорижий фирмалар ўртасидаги шартномада акс эттиришга оид зарур чора-тадбирларни кўришлари керак.


3. Қурилиш майдонида ёнғин чиққан ҳолларда ёнғин чиққан ҳар бир ҳолат, контракт шартларидан қатъи назар, Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигининг Давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларида ҳисобга олинади.


4. Янги қурилишда ўтказилаётган барча чора-тадбирлар ва ёнғинга қарши режимга риоя қилишнинг ташкил этилиши Бинолар ва иншоотларни қуриш, реконструкция қилиш, кенгайтириш, техника билан қайта жиҳозлаш ва тузатиш чоғидаги ёнғин хавфсизлиги қоидаларига мувофиқ бўлиши керак.


5. Бундай объектлардаги ёнғинларни ҳисобга олиш ҳужжатлари Ёнғинларни ҳисобга олиш йўриқномасига мувофиқ тузилади. Давлат ёнғиндан сақлаш органлари ходимларининг хорижий фирма вакиллари билан ёнғин тўғрисидаги ҳужжатларни расмийлаштиришга оид ишлари фақат буюртмачининг вакиллари орқали амалга оширилади.


6. Қурилиш майдонида ёнғиндан сақлаш хизмати мавжуд бўлмаган тақдирда, ёнғин хавфсизлиги учун жавобгар томон (буюртмачи ёки хорижий фирма) янги қурилишда чиқиши мумкин бўлган ёнғинни ўчириш учун яқин жойдаги ўт ўчирувчилар бўлинмаларини жалб қилиш масаласини ҳал этиши керак. Бунинг учун хорижий фирма ёки буюртмачи билан ҳудудий ёнғиндан сақлаш органи ўртасида шартнома тузилади, бу орган бундай шартномалар тузилгандан кейин бўлинмаларнинг мазкур объектдаги ёнғинларни ўчириш бўйича хатти-ҳаракатларига тузатишлар киритишга мажбурдирлар.



XI. ОБЪЕКТЛАРНИ ФОЙДАЛАНИШГА ҚАБУЛ ҚИЛИБ ОЛИШ


1. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиши тугалланган объектларни давлат комиссияси томонидан фойдаланишга қабул қилиб олиш давлат ёнғиндан сақлаш назорати органлари томонидан қурилиш нормалари ва қоидаларига мувофиқ ҳамда қурилиш контрактлари шартлари асосида амалга оширилади.


2. Хорижий инвестициялар ва (ёки) технологиялар жалб қилинган қурилиш объектларини ишга туширишда давлат ёнғиндан сақлаш назорати органларидан ишчи ва давлат қабул комиссияларига вакил этиб Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ёнғиндан сақлаш бошқармасининг қарорига кўра энг яхши тайёргарлик кўрган ходимлар тайинланадилар.


3. Давлат ишчи комиссиялари иши жараёнида давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакиллари томонидан Ўзбекистон Республикасида амалда бўлган қурилиш нормалари ва қоидаларида, қурилиш лойиҳасида назарда тутилган ёнғинга қарши тадбирларнинг бажарилиши текширилади, улар қуйидагилардан иборат:

а) ўт ўчирувчилар депоси қурилишининг якунланганлиги;

б) ўт ўчириш, техник жиҳозлар ва тегишли асбоб-ускуналари бўлган ўт ўчириш автомобилларининг етарли миқдорда мавжудлиги;

в) идоралараро комиссия далолатномасини тузиш ва ўт ўчирувчилар штатларининг Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлигига берилиши;

г) барча қурилиш конструкциялари, хоналарнинг жойлаштирилиши ва безалишининг ёнғинга қарши нормаларга мувофиқлиги;

д) ўт ўчириш ва сигнализация тизимларининг автоматик режимда ҳаракатга келтирилиши;

е) ўт ўчириш ва сигнализация тизимларининг ишлаб кетиши тўғрисидаги сигналларнинг вентиляция ва технология ускуналари билан боғланиши;

ж) ташқи ва ички ўт ўчириш, сув манбалари, ёнғинга қарши резервуарлар ва тармоқларнинг мувофиқлиги;

з) тутунни тарқатиш ва оловдан ҳимоя қилиш транзит вентиляция тизимлари ва бошқа тадбирлар бўйича ишларнинг тугалланганлиги.


4. Қурилиши тугалланган объектда ёнғинга қарши бажарилмаган тадбирлар мавжуд бўлса Давлат ёнғиндан сақлаш назорати вакиллари қабул қилиш далолатномасини имзолайдилар, бажарилмаган тадбирлар рўйхати тузилади ҳамда буюртмачига ва бош пудратчи қурилиш ташкилотига топширилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 3-сон, 11-модда
















Время: 0.1885
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск