Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Монополияга қарши сиёсат. Табиий монополиялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.04.1995 й. 120-сон "Ташқи савдони марказлаштиришдан ва монополиядан чиқаришни давом эттириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.04.1995 й.

N 120



ТАШҚИ САВДОНИ МАРКАЗЛАШТИРИШДАН

ВА МОНОПОЛИЯДАН ЧИҚАРИШНИ ДАВОМ

ЭТТИРИШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎFРИСИДА


Ташқи иқтисодий фаолиятнинг марказлаштирилишига барҳам бериш ва унинг асосан нодавлат тузилмалари томонидан тижорат асосларида амалга оширилишига ўтиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг "Республикада ташқи иқтисодий фаолиятни такомиллаштириш ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигини (қайта ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 17 ноябрдаги 558-сон қарорининг 2-бандига қисман ўзгартириш киритилиб, "Ўзозиқовқатимпекс" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, "Интералоқа" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, "Ўздонимпекс" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини, "Ўзагроимпекс" республика хўжалик ҳисобидаги ташқи савдо бирлашмасини тугатиш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги бир ҳафта муддатда белгиланган тартибда тугатиш комиссиясини тузсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва бошқа манфаатдор ташкилотлар иштирокида бир ҳафта муддатда ишчи комиссиясини тузсин ва озиқ-овқат товарлари импорти бўйича 1995 йил учун тузилган контрактлар ва битимларнинг, шунингдек, уларга алоқадор ҳужжатларнинг:

қанд-шакар, чой, ўсимлик мойи бўйича - "Ўзбексавдо" уюшмасининг "Баққоллик" республика акционерлик бирлашмасига;

гўшт-сут маҳсулотлари бўйича - "Ўзбексавдо" уюшмасининг "Гўштсутсавдо" республика савдо-ишлаб чиқариш бирлашмасига;

озиқ-овқатбоп ва ембоп дон бўйича - "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси тизимига белгиланган тартибда берилишини таъминласин.


3. "Ўздонмаҳсулот" давлат-акционерлик корпорацияси 10 кун муддатда корпорация таркибида "Ўздон" ташқи савдо фирмасини ташкил этсин, унинг зиммасига дон маҳсулотларининг марказлаштирилган импортини таъминлаш вазифасини юкласин, "Ўздон" фирмаси Уставини тасдиқласин, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги эса фирмага ташқи иқтисодий фаолият билан шуғулланиш ҳуқуқини берувчи зарур ҳужжатларнинг расмийлаштирилишини тезлаштирсин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги тизимида товарлар ва хизматларни марказлаштирилган тартибда экспорт ва импорт қилиш бўйича давлат ташқи савдо бирлашмаси ташкил этилсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ташкил этилаётган бирлашма Уставини бир ҳафта муддатда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Молия вазирлиги, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзбексавдо" уюшмаси ва "Ўздонмаҳсулот" корпорацияси бир ой муддатда халқаро нормаларга мувофиқ, илгари қабул қилинган мажбуриятларнинг сўзсиз бажарилишини назарда тутган ҳолда, кредитор банклар ва хорижий фирмалар билан қарз битимлари ва контрактларини қайта расмийлаштирсинлар.


6. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўздонмаҳсулот" давлат корпорацияси энг зарур маҳсулотлар импорти ва марказлаштирилган экспорт бўйича маҳсулот етказиб беришларнинг бажарилишига доир мунтазам ҳисоботни жорий этсинлар ва ҳар ойда Вазирлар Маҳкамасига ахборот тақдим қилсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги давлат эҳтиёжлари учун озиқ-овқат товарлари импортини ўз вақтида маблағ билан таъминлаш устидан, Ўзбекистон Республикаси Давлат солиқ қўмитаси эса марказлаштирилган экспортдан валюта маблағларининг ўз вақтида ва тўлиқ тушиши устидан назорат ўрнатсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, амалдаги қонунчиликка мувофиқ, ишдан бўшаб қоладиган ходимларни ишга жойлаштиришни таъминласин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири А. Муталов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов




























Время: 0.2045
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск