Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Савдо. Умумий овқатланиш. Маиший хизмат кўрсатиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1995 й. 183-сон "Матлубот кооперацияси тизимида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишдаги жиддий камчиликлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1995 й.

N 183



МАТЛУБОТ КООПЕРАЦИЯСИ ТИЗИМИДА

ИҚТИСОДИЙ ИСЛОҲОТЛАРНИ АМАЛГА

ОШИРИШДАГИ ЖИДДИЙ КАМЧИЛИКЛАР

ТЎҒРИСИДА

Идоралараро комиссия томонидан Республика матлубот кооперациясида иқтисодий ислоҳотларнинг боришини ўрганиш ўтказилаётган тадбирларда жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжудлигидан далолат беради. Жойларда айрим раҳбарлар ислоҳотларни ўтказишга, монопол тузилмаларни тарқатишга тўсқинлик қилмоқдалар, бошқарувнинг марказлаштирилган тизимини сақлаб қолишга уринмоқдалар.

Ўзбекбирлашувнинг марказий аппаратида, унинг вилоят ва туман бўлинмаларида амалга оширилган қайта ўзгартиришлар кўп ҳолларда расмиятчилик бўлиб қолмоқда, талаб даражасидаги бозор инфраструктураси ва рақобат муҳити яратилмаган, боқимандалик кайфияти тугатилмаган.

Бош бошқармалар, бошқармалар ва бўлимлар негизида ташкил этилган хўжалик ҳисобидаги уюшмалар илгари шаклланиб қолган схемалар бўйича ишламоқдалар, ички бозорни сифатли товарлар билан тўлдиришга ёрдам бермаяптилар, бунинг оқибатида шаҳар ва қишлоқ аҳолисини товар билан таъминлашдаги тафовутлар ортиб бормоқда, дўконларда кўпинча ҳатто кундалик эҳтиёж товарлари ҳам йўқ.

Республика туманларида илгари мавжуд бўлган матлубот жамиятлари негизида ташкил этилган акционерлик жамиятлари самарасиз ишламоқда, маҳаллий хом ашё, товарлар ва хизматлар оборотга жалб қилинмаяпти. Аҳоли ва матлубот кооперацияси тизими ходимларининг пул маблағларини Кредит бериш жамғармасига жалб қилишга оид ишлар суст олиб борилмоқда.

Шу билан бир вақтда, айрим савдо ходимлари шахсий бойлик орттириш мақсадида жиноятчи унсурлар билан тил бириктирмоқдалар ва валютага олиб келинган озиқ-овқат маҳсулотлари ҳамда бошқа товарларни республикадан олиб чиқиб кетишга кўмаклашмоқдалар. Шу йилнинг фақат 4 ойида бир неча миллион сўмлик нон-булка маҳсулотлари, ўсимлик ёғи, гуруч, гўшт маҳсулотлари, чой, қанд-шакар, ун ва қишлоқ хўжалиги маҳсулотларини ғайриқонуний равишда олиб кетишга 2 минг мартадан ортиқ уринишларнинг олди олинди.

Қайд этилган камчиликларни бартараф этиш ва Ўзбекбирлашув тизимида олиб борилаётган иқтисодий ислоҳотларнинг самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Идоралараро комиссиянинг республика матлубот кооперацияси тизимида иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишнинг боришини ўрганишга оид хулосалари ва таклифларига розилик билдирилсин. Ўзбекбирлашув марказий аппаратининг раҳбарияти таркибини мустаҳкамлаш зарур ҳисоблансин.


2. Ўзбекбирлашув бошқарувининг:

бошқарув марказий аппаратининг, шунингдек, акционерлик матлубот жамиятларининг вилоят уюшмалари аппаратлари ходимлари сонини ўртача икки баравар қисқартириш тўғрисидаги;

туман матлубот жамиятларини тугатиш ва уларнинг негизида улгуржи-чакана савдо бирлашмалари ва фирмалари ташкил этиш ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.


3. Ўзбекбирлашув бошқаруви:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хусусий тадбиркорликда ташаббус кўрсатиш ва уни рағбатлантириш тўғрисида" 1995 йил 5 январдаги Фармонини ва Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорини бажариш, шунингдек, идоралараро комиссия аниқлаган камчиликларни бартараф этиш юзасидан амалий чора-тадбирлар кўрсин;

Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда хусусийлаштирилган корхоналарнинг кўпчилигини 1995 йил давомида ихтиёрий равишда мустақил юридик шахсларга айлантиришни ҳисобга олган ҳолда уларни майдалаштиришнинг тармоқ ва минтақавий дастурларини қайта кўриб чиқсин;

икки ҳафта муддатда республиканинг узоқ жойларидаги корхоналарни қайта ўзгартириш шакллари ва механизмини белгиласин, бунда ушбу туманлар аҳолисини барча зарур товарлар ва озиқ-овқат маҳсулотлари билан узлуксиз таъминлашни назарда тутсин;

янги мулкдорлар ва фермер хўжаликларини зарур товар ресурслари билан таъминлаш учун доимий ишловчи улгуржи бозор тармоғини кенгайтирсин.


4. Савдо корхоналарининг молиявий аҳволини мустаҳкамлаш мақсадида Ўзбекбирлашув бошқарувининг савдо ходимлари ва фуқароларнинг савдо корхоналарининг Кредит бериш жамғармасига қўшадиган ихтиёрий бадаллари миқдорини 1995 йил 1 июлгача 500 млн. сўмгача етказиш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


5. Ўзбекбирлашув бошқаруви, Давлат мулки қўмитаси, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари матлубот жамиятлари тузилмаси ҳамда мулкчилик шакллари ўзгариши муносабати билан корхоналар билан илгари тузилган уч томонлама шартномаларни қайта кўриб чиқсинлар.

Мулкдор шартнома шартларини бажармаган ҳоллар аниқланган тақдирда шартномаларни белгиланган тартибда бекор қилсинлар ва ушбу корхоналарни кимошди савдосига қўйсинлар.


6. Ўзбекбирлашув бошқаруви "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва тегишли ҳокимликлар билан биргаликда бир ой муддатда раҳбар ходимларни аттестациядан ўтказсин.


7. Вазирлар Маҳкамасининг халқ истеъмол товарлари, савдо ва пулли хизмат кўрсатиш комплекси (Усмонов) иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш чора-тадбирларини амалга оширишда Ўзбекбирлашув бошқарувига доимий равишда кўмаклашсин ҳамда уларнинг ўз вақтида ва сифатли бажарилиши устидан назорат ўрнатсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари М.3. Усмонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов













Время: 0.1433
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск