Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Божхона қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар. Божхона органлари фаолиятини тартибга солиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 25.05.1995 й. 184-сон "Бухоро вилоятида "Олот" божхона комплекси қурилиши тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

25.05.1995 й.

N 184



БУХОРО ВИЛОЯТИДА "ОЛОТ" БОЖХОНА

КОМПЛЕКСИ ҚУРИЛИШИ ТЎҒРИСИДА


Автотранспорт воситаларининг кириши ва чиқишини тартибга солиш, Бухоро вилоятида Туркманистон билан чегарада божхона назоратини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси 1995-1996 йилларда Бухоро вилоятида Туркманистон билан чегарада "Олот" божхона комплекси қурилишини амалга оширсин.


2. Бухоро вилояти ҳокимлиги "Олот" божхона комплекси қурилиши, ижтимоий-маиший мақсаддаги объектлар учун 4 гектар ер майдони ажратсин ҳамда бир ҳафта муддатда Бош божхона бошқармасига архитектура - режалаштириш топшириғини, участканинг ва муҳандислик тармоқлари трассаларининг топография суратини берсин.


3. "Ўзшаҳарсозлик" илмий-тадқиқот лойиҳалаш институти Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси буюртмаси бўйича "Олот" божхона комплекси қурилишининг зарур лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқсин.


4. Бухоро вилояти ҳокимлиги, Ўзбекистон Республикаси Энергетика ва электрлаштириш вазирлиги ўзлари учун 1995 йилга ажратилган капитал маблағларнинг умумий ҳажми ва ўз маблағлари ҳисобидан зарур муҳандислик коммуникацияларининг "Олот" божхона комплексига тортиб келтирилишини таъминласинлар.


5. "Ўздавнефтмаҳсулот" бирлашмаси қурилиш участкаси бош режасига мувофиқ ва ўз маблағлари ҳисобидан автомобилларга ёнилғи қуйиш шохобчаси қурсин.


6. "Ўзавтойўл" давлат концерни ўз маблағлари ҳисобидан зарур бориш йўллари, шу жумладан, ёнилғи қуйиш шохобчаларига бориш йўллари, кўздан кечириш майдонлари, автомашиналар қўйиладиган жойлар қурилишини таъминласин.


7. Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси Бухоро вилоятидаги "Олот" божхонаси объектлар" қурилишини ўз маблағлари ҳисобига 1995-1996 йилларда амалга оширсин.

"Ўзсувқурилиш" давлат концерни, "Ўзколхозқурилиш" бирлашмаси Давлат солиқ қўмитасининг Бош божхона бошқармаси буюртмаси бўйича кўрсатиб ўтилган божхона комплекси бинолари ва иншоотлари қурилишини амалга оширсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Бош божхона бошқармасининг "Олот" пости учун қўшимча 30 нафар ходимлар харажатлари учун маблағ ажратсин.


9. Бош божхона бошқармасига "Олот" божхона комплекси объектларини лойиҳалаш ва қуриш ишларини бир вақтда амалга оширишга, маблағ билан таъминловчи банкларга эса лойиҳа-смета ҳужжатлари ишлаб чиқилиб, тасдиқлангунга қадар амалда бажарилган ишлар ҳажми бўйича ҳақ тўлашга рухсат берилсин.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов














Время: 0.2120
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск