ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 26.05.1995 й. 185-сон "Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги низомни тасдиқлаш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

26.05.1995 й.

N 185


УЙ-ЖОЙ ФОНДИДА ВА ИЖТИМОИЙ-МАДАНИЙ

МАҚСАДЛАРДАГИ ОБЪЕКТЛАРДА СУВ ВА ГАЗНИ

ҲИСОБГА ОЛИШ АСБОБЛАРИНИ ЎРНАТИШ

ВА УЛАРДАН ФОЙДАЛАНИШ ҲАҚИДАГИ

НИЗОМНИ ТАСДИҚЛАШ ТЎҒРИСИДА


Ичимлик сув ва табиий газни тежаб сарфлаш мақсадида Вазирликлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақидаги Низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, вазирликлар, идоралар, корпорациялар, уюшмалар, концернлар:

янгидан қурилаётган уй-жой ва ижтимоий-маданий объектларни фойдаланишга топширишни 1996 йил 1 январдан бошлаб истеъмолчида сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилгандан кейингина амалга оширсинлар;

1995 йил 1 сентябргача мавжуд уй-жой ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни сув ва газни ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланган ҳолда энергия манбаларининг тижорат йўли билан ҳисобга олинишига босқичма-босқич ўтказишга доир вилоят (шаҳар) дастурларини ишлаб чиқсинлар ва тасдиқласинлар.


3. Ўзбекистон Республикаси Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги тегишли вазирликлар ва идоралар билан биргаликда уй-жой ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларни қурувчиларни уларнинг буюртманомаларига мувофиқ рўзғор газ ва сув ҳисоблагичлари билан таъминласин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.Р. Юнусов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                А. Муталов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 5-сон, 18-модда









Время: 0.2066
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск