ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Тураржой ва нотурар жойлар. Коммунал хўжалик / Коммунал хўжалик / Коммунал хизматлар учун тўлов. Тарифлар ва имтиёзлар /

Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақида Низом (ЎзР ВМ 26.05.1995 й. 185-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 26 майдаги

185-сон қарорига

ИЛОВА


Уй-жой фондида ва ижтимоий-маданий мақсадлардаги

объектларда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини

ўрнатиш ва улардан фойдаланиш ҳақида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом уй-жойларда ва ижтимоий-маданий объектларда энергия манбалари (сув ва газ)ни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ва улардан фойдаланиш тартибини, шунингдек энергия манбаларини етказиб берувчи ташкилотлар билан истеъмолчилар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солади.


2. Низомда энергия манбалари (сув ва газ) истеъмолчилари билан ҳисоб-китоб қилишда ҳисобга олиш асбобларини ялпи қўллашга босқичма-босқич ўтиш назарда тутилган.



II. АСОСИЙ АТАМАЛАР ВА ТУШУНЧАЛАР


Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари - қувур орқали ҳақиқатда ўтадиган сув ва газ ҳажмини бевосита миқдорий ҳисобга олишни амалга оширувчи ҳамда энергия манбалари (сув, газ) ни ўлчашнинг аниқлиги, барқарорлиги хусусида ҳар иккала тарафни (истеъмолчини ва етказиб берувчини) қониқтирадиган ҳисоблагич қурилма.

Сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари Ўзбекистонда қабул қилинган ўлчов бирликларида ифодаланган шкалага эга бўлиши, ҳар хил ҳажмдаги оқимларни ўлчаш учун зарур ва етарли бўлган градацияларда чиқарилиши ҳамда хавфсизлик техникаси, фойдаланиш, тузатиш мумкинлиги, ўзаро алмаштириш, қурилма индикаторларини кўришнинг осонлиги бўйича техник регламентлари ёки стандартлари талабларини қониқтириш керак.

Энергия манбалари - етказиб берувчи томонидан истеъмолчига бериладиган ва техник регламентлар ёки стандартлар талабларига жавоб берадиган ёнадиган газ ва ичимлик сув.

Етказиб берувчи - "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, "Ўзтрансгаз" акциядорлик компаниясининг минтақалараро унитар корхоналари ҳудудий коммунал-фойдаланиш бирлашмалари таркибига кирувчи ва бошқа идораларнинг сув ва газни бевосита истеъмолчига беришга тайёрлаш ва етказиб беришни амалга оширувчи корхонаси.

Истеъмолчи - ўз эҳтиёжларини қондириш учун энергия манбаларидан фойдаланувчи уй-жойнинг, ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектнинг ва бошқа корхоналарнинг эгаси (мулкдор, квартирани ижарага олувчи, хусусийлаштирилган уй-жой эгалари ширкати, маҳалла қўмитаси).



III. ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

АСБОБЛАРИГА ҚЎЙИЛАДИГАН ТАЛАБЛАР


1. Энергия манбаларини ҳисобга олиш учун синовдан ўтган ва Ўзбекистон Республикаси ўлчов воситалари давлат реестрига киритилган, сув таъминоти ва газ таъминоти тармоқларининг истеъмолчиларга кириш жойларида ўрнатиладиган сув ва газни ўлчайдиган махсус асбоблар қўлланилади.


2. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўлчанадиган маҳсулотнинг аниқлиги бўйича истеъмолчини ва етказиб берувчини қониқтирадиган бўлиши ҳамда градациясига кўра эҳтимол тутилган энг юқори истеъмолга мувофиқ келиши керак.


3. Ҳисобга олиш асбоблари шкалалари ўлчов бирликлари Халқаро бирликлар тизими (СИ) нинг Ўзбекистон Республикасида қабул қилинган физик миқдорларида ифодаланади.


4. Ўрнатиш учун энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларининг техник регламентлари ёки стандартлари талабларини қониқтирувчи, энергия манбаларининг ўлчанадиган ҳажмларига мувофиқ келувчи ва ушбу минтақада ихтисослаштирилган тузатиш ва синаб кўриб асбоб-ускуналари билан таъминланган ҳар қандай тури қўлланилади.


IV. ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШГА ЎТИШ ТАРТИБИ


1. Энергия манбаларини ҳамма жойда ҳисобга олишга бозор сув ва газни ҳисобга олиш асбоблари билан тўлдирилиши давомида босқичма-босқич ўтиш белгиланади.


2. Янги қурилишда объект энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатилган ҳолда фойдаланишга қабул қилиб олинади, асбоблар ва ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш ишлари қиймати сметаларда назарда тутилади.

Мукаммал тузатиш ва реконструкция қилишда асбоблар ва уларни ўрнатиш ишлари қиймати мукаммал ва реконструкциялаш сметалари билан белгиланади.


3. Мавжуд уй-жой фондида, ижтимоий-маданий мақсадлардаги объектларда, бошқа корхоналарда сув ва газни ҳисобга олиш асбобларини ўрнатиш объект эгалари билан тузиладиган контракт-шартнома асосида амалга оширилади.



V. ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛИШ АСБОБЛАРИНИ ЎРНАТИШ


1. Янгидан қурилаётган ва мавжуд уй-жойларда, ижтимоий-маданий мақсадлардаги муассасаларда ва бошқа корхоналарда энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари ўрнатиш бу ишларни амалга ошириш ҳуқуқига эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар томонидан лойиҳа-смета ҳужжатларига мувофиқ амалга оширилади.


2. Энергия манбаларини ҳисобга олишнинг ҳар бир ўрнатиладиган асбобига якка тартибдаги лойиҳа ёки такрорий ечимни боғлаш лойиҳаси ишлаб чиқилади.


3. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари хизмат кўрсатувчи ходимларнинг уларга эркин яқинлашишини, асбобларнинг бутлиги ва техник ҳолатини кўз билан кўришни, қурилманинг шкалали-рақамли кўрсаткичларини ёзиб олиш мумкинлигини таъминлайдиган ҳамда хавфсизлик техникаси талабларига жавоб берадиган жойларда ўрнатилади.


4. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари уй-жой ёки ижтимоий-маданий мақсадлардаги объект эгасининг ҳисобига ўрнатилади.

Етказиб берувчининг маблағлари ҳисобидан ўрнатиладиган ҳисобга олиш асбоблари қиймати уй-жой ёки ижтимоий-маданий мақсадлардаги объект эгаси томонидан асбоблардан фойдаланишнинг кафолати муддати давомида тўланади.



VI. ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

АСБОБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ


1. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш:

асбобларни ўрнатиш ва ишдан чиққанларини алмаштиришни;

кўрсаткичларни ва асбобларнинг техник ҳолатини назорат қилишни, вақти-вақти билан синаб кўриш ишларини, асбобларни тузатишни ўз ичига олувчи ҳисобга олиш асбобларига техник хизмат кўрсатишни;

шартнома ҳужжатларини тузишни назарда тутади.


2. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланишни, техник хизмат кўрсатишни, кўрсаткичларни назорат қилишни синаш ва тузатиш ишларини тегишли синаб кўриш асбобига ва кўрсатиб ўтилган ишларни амалга ошириш ҳуқуқини берувчи лицензияга эга бўлган ихтисослаштирилган ташкилотлар амалга оширади.


3. Ҳисобга олиш асбобларидан фойдаланиш ишлари қиймати энергия манбалари таннархига тегишли бўлади ва энергия манбаи учун тўланадиган ҳаққа киритилади.


4. Тўловларнинг барча турлари, техник фойдаланиш қиймати ва энергия манбаларини ҳисобга олиш асбоблари қийматини ундириб олиш истеъмолчи билан етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартнома белгиланади.



VII. ЭНЕРГИЯ МАНБАЛАРИНИ ҲИСОБГА ОЛИШ

АСБОБЛАРИДАН ФОЙДАЛАНИШ ҚОИДАЛАРИ ВА

НОМАЛАРИ БУЗИЛГАНЛИГИ УЧУН ЖАВОБГАРЛИК


1. Истеъмолчи ўрнатилган энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобига эҳтиётлик билан муносабатда бўлишга, хизмат кўрсатувчи ходимларнинг асбоб ўрнатилган жойга тўсиқсиз ўтишларини таъминлашга ва олинган энергия манбалари (сув ва газ) қийматини унинг кўрсаткичлари бўйича амалдаги тарифларга мувофиқ мунтазам тўлаб боришга мажбурдир.


2. Асбобнинг носозлиги аниқланган тақдирда истеъмолчи бу ҳақда энергия манбаи етказиб берувчига дарҳол маълум қилиши шарт.


3. Энергия манбаларини ҳисобга олиш асбобларига шикаст етказилиши билан боғлиқ барча низоли масалалар истеъмолчи билан етказиб берувчи ўртасида тузиладиган шартномага кўра ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ белгиланган тартибда ҳал этилади.



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 5-сон, 18-модда

















Время: 0.1825
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск