Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 02.06.1995 й. 205-сон "1995 йилнинг I чораги дастурининг бажарилиши ва биринчи ярим йилликда ислоҳотларнинг кутилаётган якунлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

02.06.1995 й.

N 205



1995 ЙИЛНИНГ I ЧОРАГИ ДАСТУРИНИНГ

БАЖАРИЛИШИ ВА БИРИНЧИ ЯРИМ

ЙИЛЛИКДА ИСЛОҲОТЛАРНИНГ

КУТИЛАЁТГАН ЯКУНЛАРИ

ТЎҒРИСИДА

Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, жорий йилнинг I чорагида иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштириш, макроиқтисодий барқарорликни таъминлашга доир чора-тадбирлар изчиллик билан амалга оширилди.

Бунинг натижасида инфляция даражаси пасайди. Пул эмиссияси 27 пунктга қисқарди. Давлат бюджети дефицитининг белгиланган доираларда бўлиши таъминланди. Ижобий таркибий силжишлар амалга оширилди, ялпи ички маҳсулот ҳажмида нодавлат сектори улуши ўсди. Истеъмол бозори, аҳолини сув ва газ билан таъминлаш ривожланди. Ўртача иш ҳақи, пенсиялар, стипендиялар ва нафақалар ошди, аҳолининг муайян қисмини ижтимоий ҳимоя қилиш тизими мустаҳкамланди.

Шу билан бирга, айрим йўналишларда иқтисодий ислоҳотларни амалга оширишда, ва айниқса, иқтисодиётнинг самарали нодавлат секторини шакллантиришда жиддий камчиликлар ва нуқсонлар мавжуддир.

Корхоналар бозор шароитларига секинлик билан мослашмоқдалар. Уларнинг молиявий аҳволи ўзаро тўловлар ўз вақтида тўланмаётганлиги туфайли қийинлашиб кетмоқда. Кўпгина корхоналарнинг раҳбарлари республика иқтисодиётида рўй бераётган чуқур жараёнларни тушуниб етмаяптилар.

Бунинг асосий сабаблари қуйидагилардир:

бошқарувнинг маъмурий-буйруқбозлик тизими туфайли вужудга келган, корхоналар ва ташкилотларнинг директорлари ва маъмурий-бошқариш ходимлари орасида ҳали ҳам сақланиб келаётган боқимандалик кайфияти;

давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштиришга ҳар томонлама кўмаклашишга, ушбу жараёнларни тезлаштириш юзасидан олиб бориладиган зарур тушунтириш ва оператив ишларни таъминлашга даъват этилган бир қатор давлат муассасалари ишидаги чуқур илдиз отган бюрократизм;

давлат мулки корхоналарини акционерлаштиришнинг етарли даражада ишлаб чиқилмаган ташкилий механизмлари ушбу муҳим ишни амалга оширишда суиистеъмолчилик ҳолларини келтириб чиқармоқда, қимматли қоғозлар бозори секинлик билан ривожланмоқда, қимматли қоғозларнинг иккиламчи бозори эса амалда ташкил этилмаган.

Натижада давлат корхоналарини акционерлик жамиятларига айлантириш ва қимматли қоғозлар бозорини шакллантириш жараёни қониқарсиз амалга оширилмоқда.

Биринчи ярим йилликда иқтисодий ислоҳотлар дастурини амалга оширишни таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Вазирлар Маҳкамасининг комплекслари, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар икки ой муддатда 1996-1997 йилларда корхоналар ва ташкилотларни, уларни модернизациялаш ва техник қайта жиҳозлаш, қайта ихтисослаштириш ҳамда ишлаб чиқарилаётган маҳсулотларни маркетинг ишланмаларни ҳисобга олиб янгилаш ва сотиш бозорларини кенгайтириш асосида, бозор шароитларига мослаштириш дастурини ишлаб чиқсинлар.


2. Давлат мулки қўмитаси (Чжен) Молия вазирлиги, Адлия вазирлиги ва бошқа манфаатдор вазирликлар билан биргаликда 3 кун муддатда давлат мулкини акционерлаштиришни тезлаштириш ва қимматли қоғозлар бозорини такомиллаштиришга оид чора-тадбирлар тўғрисидаги Президент Фармони ва Вазирлар Маҳкамаси қарори лойиҳаларини тайёрласин ҳамда тақдим этсин.


3. Марказий банк (Муллажонов), Молия вазирлиги (Гуськова) бир ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси халқ хўжалигида векселларни қўллаш тўғрисидаги қарор лойиҳасини тайёрласинлар ва Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги (Гуськова):

республика тижорат банклари ва хўжалик органлари билан биргаликда корхоналар ва ташкилотларнинг дебитор-кредитор қарздорлигини мунтазам таҳлил қилсин, тармоқлар ва корхоналарда ўзаро қарзларни тўлашнинг мақбул вариантлари жорий этилишини ҳисобга олган ҳолда уларни қисқартириш ва тугатиш чора-тадбирларини кўрсин. Қарзи бор корхоналарнинг раҳбарларига нисбатан тегишли иқтисодий санкцияларни қўлласин;

бюджет ҳисобидан маблағ билан таъминланган объектлар бўйича 1994 йилда бажарилган қурилиш-монтаж ишлари учун тўловларни шу йилнинг 10 июнигача ниҳоясига етказсин.


5. Республика тижорат банкларига:

1995 йил 5 июндан бошлаб корхоналарнинг муддати ўтиб кетган мавжуд қарзларини тўлаш муддатларини узайтиришни тўхтатиш ва 6 ой ўтгач уларнинг тўловга қодир эмаслиги сақланиб қолган тақдирда уларга нисбатан Олий хўжалик суди ва Давлат мулки қўмитаси билан биргаликда "Банкротлик тўғрисида" Ўзбекистон Республикаси Қонунида назарда тутилган чора-тадбирларни кўриш;

маблағ билан таъминлашнинг тўлиқ манбаларига эга бўлмаган қурилишларни маблағ билан таъминлашни тўхтатиш, давлат реестрига киритилган қурилишлар ва объектлар рўйхатига мувофиқ ва кредит билан таъминлашга ажратилган маблағлардан белгиланган мақсадда ва самарали фойдаланиш устидан таъсирчан назоратни таъминлаш тавсия қилинсин. Маблағлар фақат лойиҳа-смета ҳужжатлари бўлган, адресли рўйхатга киритилган ва қурилишнинг давом этиш нормаларини ҳисобга олган ҳолда барпо қилинаётган қурилишларга ва объектларга сарфлансин. Маблағ билан таъминлаш манбалари аниқланмай бошланган қурилишлар рўйхати уларни кимошди савдосида сотиш учун Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига берилсин.


6. Давлат солиқ қўмитаси (Гатаулин) солиқлар ва мажбурий тўловларнинг бюджетга тушишининг сифатли ва тўлиқ бажарилишини таъминласин. Даромадларни яширишга йўл қўяётган юридик ва жисмоний шахсларга нисбатан Ўзбекистон Республикаси қонунчилигига мувофиқ тезкорлик билан қаттиқ жазо чораларини қўлласин.


7. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси (Голишев):

Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банк билан биргаликда бир ой муддатда макроиқтисодий кўрсаткичларни ва энг муҳим иқтисодий кўрсаткичлар бўйича вазиятли прогноз ҳисоб-китобларни йилнинг ҳар чораги бўйича таҳлил қилиш тартибини ишлаб чиқсин;

"Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси (Шаронов) билан биргаликда ҳар ойда ҳукуматлараро савдо-иқтисодий битимларнинг бажарилишини таҳлил қилсин ва уларни амалга оширишни таъминлаш юзасидан ўз вақтида аниқ чора-тадбирлар кўрсин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, республика хўжалик ташкилотлари раҳбарлари Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 июлдаги 354-сон ва 1995 йил 14 февралдаги 54-сон қарорларига мувофиқ бир ой муддатда корхоналар хусусийлаштирилгандан кейин уларни қўллаб-қувватлашни ҳисобга олган ҳолда давлат мулкини хусусийлаштиришни давом эттиришни таъминлашга, қимматли қоғозлар ва кўчмас мулк бозорини кенгайтиришга, ер майдонларини шахсий мулк қилиб сотишга, шунингдек фуқароларнинг хусусий маблағларини жалб этишга қаратилган амалий чора-тадбирларни амалга оширсинлар.


9. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (Ғофуров) вазирликлар, идоралар билан биргаликда икки ҳафта муддатда Вазирлар Маҳкамасига Ўзбекистон Республикаси Олий Кенгашининг 1992 йил 2 июлдаги 613-XII-сон қарорида назарда тутилган корхоналарни давлат тасарруфидан чиқаришга оид чеклашларни олиб ташлаш юзасидан таклиф киритсин.


10. Марказий банк (Муллажонов)га акционерлик жамиятлари акциялари бўйича корхоналар, ташкилотларга дивидендларни нақд пул билан бериш тавсия қилинсин.


11. Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, "Ўзэлтехсаноат" уюшмаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда марказлаштирилган экспорт ҳажми доирасида товарлар номенклатурасини ўзгартириш ва корхоналар, уюшмалар, концернларга ушбу номенклатурани марказлаштирилган экспортнинг белгиланган қиймат ҳажмлари доирасида ўзгартириш ҳуқуқини бериш тўғрисида қарор қабул қилсин.


12. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси (Исмоилов), "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси (Қозоқхонов) бир ой муддатда тайёр маҳсулотларнинг корхоналар омборларида туриб қолиши сабабларини таҳлил қилсинлар, қолдиқ маҳсулотлар миқдорини жорий йилнинг 1 июлигача нормативларгача келтирган ҳолда уларни сотишни таъминласинлар, харидоргир бўлмаган маҳсулотлар ишлаб чиқарилишига йўл қўяётган мансабдор шахсларнинг масъулиятини оширсинлар.


13. "Озиқовқатсаноат" уюшмаси (Қосимхўжаев);

жорий йилнинг биринчи ярим йили иш якунлари бўйича халқ истеъмол товарлари, айниқса чанқов босди ичимликлар ишлаб чиқаришда, ёз даврида Тошкент ва республиканинг шаҳар ҳамда аҳоли яшаш жойлари аҳолисини чанқов босди ичимликлар билан узлуксиз таъминлашни назарда тутган ҳолда, йўл қўйилган қолоқликнинг бартараф этилишини таъминласин;

"Озиқовқатсаноатхомашё" фирмасининг ва корхоналарнинг хом ашё ва ёрдамчи материаллар билан мустақил равишда таъминлашга доир ишини фаоллаштирсин.


14. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси (Файзиев) 1995 йил 1 июлгача савдо корхоналари кредит бериш жамғармаларининг умумий ҳажмини 500 млн сўмгача етказиш юзасидан қўшимча чора-тадбирлар кўрсин ва икки ҳафта муддатда маҳсулот етказиб берувчи корхоналар билан ҳисоб-китоб қилсин.


15. "Ўзбексавдо" давлат уюшмаси, "Ўзмаишийхизмат" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда 1995 йилнинг 1 июлигача мустақил равишда хўжалик юритиш истагини билдирган савдо объектларини акционерлик жамиятлари таркибидан чиқаришни таъминласинлар.


16. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                          И. Каримов













Время: 0.1356
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск