Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / ЎЎЎў /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.06.1995 й. 216-сон "Тошкент банк ҳисоб-кредит коллежини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.06.1995 й.

N 216


ТОШКЕНТ БАНК ҲИСОБ-КРЕДИТ

КОЛЛЕЖИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

ТЎҒРИСИДА


Ўрта бўғин банк мутахассислари тайёрлашни такомиллаштириш ва республика банк-кредит тизимининг уларга бўлган эҳтиёжини тўлароқ таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки ҳузурида Банк ҳисоб-кредит коллежи ташкил этилсин.


2. Қуйидаги мутахассисларни тайёрлаш коллеж фаолиятининг асосий йўналишлари этиб белгилансин;

банк операциялари бўйича ўрта бўғин бухгалтерлари;

банк фаолиятини иқтисодий таҳлил этиш бўйича ўрта бўғин иқтисодчилари;

банк операциялари ва ахбороти дастурларини кузатиш бўйича дастур тузувчилар;

банк касса операциялари бўйича кассирлар, кассир-операторлар.


3. Белгилаб қўйилсинки, Банк ҳисоб-кредит коллежи Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ҳаражатлари банкнинг даромадлари ҳисобидан қопланади.


4. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги билан биргаликда Банк ҳисоб-кредит коллежининг низомини, тузилмасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Банк ҳисоб-кредит коллежи Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 50-махсус ҳунар-техника билим юртининг Усмон Юсупов кўчаси, 1-уйдаги биносига жойлаштирилсин. Халқ таълими вазирлиги (Йўлдошев) асосий фондларни белгиланган тартибда Марказий банкка берсин.

Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўлаганов) Халқ таълими вазирлиги билан биргаликда 50-махсус ҳунар-техника билим юртини жойлаштириш масаласини кўриб чиқсин.


6. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов


















Время: 0.2326
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск