Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш ҳамда ўқиш учун ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида Низом (ЎзР ВМ 20.06.1995 й. 231-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 20 июндаги

231-сон қарорига

ИЛОВА



Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига

талабалар қабул қилиш ҳамда ўқиш учун

ҳақ тўлаш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил қилиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сон Фармонини ижро этиш юзасидан ҳамда ташқи сиёсат ва ташқи иқтисодий фаолият билан боғлиқ бўлган ихтисосликлар бўйича ўқитиш учун иқтидорли ёшларни танлаш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабаларни қабул қилишнинг қуйидаги тартиби белгиланади;



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 1995/96 ўқув йиллари ва кейинги ўқув йилларида қабул қилинадиган талабалар сони Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ 150 нафар миқдорида белгиланган, шу жумладан, қуйидаги ихтисосликлар бўйича:

халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика - 25 киши

халқаро ҳуқуқ - 50 киши

халқаро иқтисодий муносабатлар - 75 киши

Қабул комиссияси таркибини, тест синовларини ўтказиш тартибини, тестларни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори тасдиқлайди.

Абитуриентлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- қабул имтиҳонларида қатнашиш тўғрисида ариза;

- аъло ва яхши баҳоли, ўртача балли 4,6 дан кам бўлмаган ўрта (ўрта махсус) маълумот тўғрисидаги ҳужжатнинг асл нусхаси;

- 086-V шаклидаги тиббий маълумотнома ва турар жойдаги тиббий муассасадан олинган врачлар маслаҳати комиссияси хулосаси;

- учта фотосурат.

Абитуриентлар паспорт ва ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномаси (ёки ҳарбий билет)ни ҳам шахсан кўрсатадилар.

Имтиҳон синовлари кўп балли рейтинг тизими бўйича компьютер техникасидан фойдаланган ҳолда, ҳақ тўлаш асосида, махсус тест синовлари йўли билан ўтказилади.

Имтиҳон синовларига жадвалда белгиланган вақтда етиб келмаганлар абитуриентлар сафидан чиқариладилар.

Тест синовлари тугалланиши билан мандат комиссияси танлов натижаларини вилоятларнинг ташқи алоқалар мутахассисларига бўлган эҳтиёжларини тенг даражада ҳисобга олган ҳолда узил-кесил қарор қабул қилиш учун Ўзбекистон Республикаси Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссиясига тақдим этади.

Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссиясининг қарори, шунингдек, абитуриент ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ўртасида тузилган шартнома, пул маблағларини 20 августгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳисоб-китоб счётига келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида абитуриентни Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш тўғрисида буйруқ чиқарилади.

Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1993 йил 5 февралдаги ПФ-555-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги томонидан ўтказилган "чет тил" (инглиз, немис, француз тили) фани бўйича халқаро ва республика олимпиадалари ғолиблари Ўқув юртларига қабул қилиш давлат комиссияси қарори билан танловсиз қабул қилинадилар.



II. ҲУЖЖАТЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ВА ТЕСТ

СИНОВЛАРИДАН ЎТИШ ТАРТИБИ


Ҳужжатлар абитуриентлардан 20 июнь - 7 июль кунлари мобайнида қабул қилинади.

Имтиҳон синовлари 8 июль - 14 июль кунлари мобайнида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўтказилади ҳамда у ўзбек, рус тиллари ва чет тиллардан бири бўйича (инглиз, немис, француз тили), кўрсатиб ўтилган тилларда қуйидаги ихтисосликлар бўйича компьютерда тест синовини ўз ичига олади:

халқаро муносабатлар ва халқаро журналистика - ижтимоий-сиёсий ва халқаро мавзу;

халқаро ҳуқуқ - Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва ҳуқуқшунослик;

халқаро иқтисодий муносабатлар - математика ва география.

Мандат комиссияси абитуриентларнинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш ва кейинчалик ташқи сиёсий ҳамда ташқи иқтисодий фаолият соҳаларида ишлаш имкониятларини кўрсатувчи билимлари, қобилиятлари ва мақсадларини қўшимча тарзда аниқлашга қаратилган якка тартибда суҳбатлар ўтказишга ҳақлидир.



III. БОШЛАНҒИЧ КУРСГА ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Бошланғич курс тингловчиларга асосий фанларни чуқурроқ ўрганишларида амалий ёрдам кўрсатиш мақсадида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг таркибий бўлинмаси сифатида ташкил этилган.

Бошланғич курсга тест синовларида иштирок этган, аммо Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига кириш учун зарур балларни тўплай олмаган узоқ жойлардан келган (шаҳарлар ва унга яқин жойлар бундан мустасно) абитуриентлар рейтинг тизимига мувофиқ қабул қилинадилар.

1995-96 ўқув йиллари ва кейинги ўқув йиллари учун жойлар квотаси - 30 киши.

Бошланғич курсда ўқишлар кундуз куни ва ишлаб чиқаришдан ажралган ҳолда олиб борилади.

Бошланғич курсга киришни хоҳловчилар шартнома тузилгандан кейин мандат комиссиясининг тақдимномасига кўра, шунингдек, пул маблағларининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ҳисоб-китоб счётига 20 августгача бўлган муддатда келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат асосида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг ректори буйруғи билан қабул қилинадилар.

Бошланғич курс тингловчилари ўқув йили давомида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида тест синовларини ўтказиш ҳақидаги Низомга мувофиқ равишда босқичма-босқич тест синовларидан ўтадилар. Тест имтиҳонларида умумий ҳисобда 80 фоиздан ортиқ балл тўплаганлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг биринчи курсига қабул қилинадилар.

Бошланғич курс тингловчиларига Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети талабларининг барча ҳуқуқ ва мажбуриятлари жорий қилинади.



IV. ХОРИЖИЙ ФУҚАРОЛАРНИ ҚАБУЛ ҚИЛИШ ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ абитуриентларни бошқа мамлакатлардан, шунингдек, хорижий компаниялар, фирмалар, қўшма корхоналар буюртманомаларига кўра қабул қилиш ва ўқитиш контракт-шартнома асосида амалга оширилади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига контракт-шартнома асосида қабул қилинадиган талабалар сони уларга юқори даражада таълим беришни таъминлаш, тегишли уй-жой ва маиший шароитларни яратиш имкониятларидан келиб чиққан ҳолда белгиланади ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарори билан белгиланган талабаларнинг умумий сонига кирмайди.

Контракт-шартнома асосида ўқиш иштиёқини билдирганлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети қабул комиссиясига қуйидаги ҳужжатларни тақдим этадилар:

- бошқа мамлакатларнинг фуқаролари, ўз юртларининг қуйидаги муассасаларидан бирининг тақдимномасини; мамлакат Ҳукумати, Ташқи ишлар вазирлиги, Олий таълим вазирлиги, Ташқи савдо (ташқи иқтисодий алоқалар) вазирлиги, давлат ҳокимият органлари ва вилоятлар бошқармалари (уларга тенглаштирилган маъмурий-ҳудудий бирликлар), элчихона;

- ёки Ўзбекистон Республикаси, шунингдек, бошқа мамлакатлар фуқаролари хорижий компания, фирма, қўшма корхона раҳбариятининг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига мазкур ташкилотга тегишли мутахассисни тайёрлаб бериш тўғрисидаги буюртманома-мурожаатномаси;

- Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига қабул қилиш ҳақидаги шахсий ариза;

- ўрта ёки олий маълумот ҳақидаги ҳужжатларнинг асл нусхаси (ўқишга кирувчининг мамлакатидаги таълим тизимининг хусусиятларини ҳисобга олган ҳолда);

- буюртмачи (хорижий фирма, компания, қўшма корхона) ва абитуриент ўртасида тузилган шартноманинг нусхаси;

- соғлиги тўғрисидаги тиббий хулоса ёки халқаро тиббий сертификат;

- учта фотосурат.

Абитуриентлар паспортларини ва ҳарбий ҳисобда турганлик гувоҳномаси (ёки ҳарбий билет)ни ҳам шахсан кўрсатадилар.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида контракт-шартнома асосида ўқишни хоҳловчилар чет тилни (инглиз, немис, француз тили), ўзбек ва рус тилларини ва ижтимоий-сиёсий фанлар (халқаро иқтисодий алоқалар факультетига киришда математика) соҳасидаги билимларни аниқлаш мақсадида суҳбатдан ўтадилар.

Суҳбат учун саволлар Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори томонидан тасдиқланади.

Суҳбатни тегишли фан соҳалари мутахассисларини жалб қилган ҳолда қабул комиссияси ўтказади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига контракт-шартнома асосида қабул қилиш зарур ҳужжатлар, суҳбатнинг ижобий натижаси, тузилган шартнома, 20 августгача Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети валюта счётига валюта маблағлари келиб тушганлигини тасдиқловчи молиявий ҳужжат мавжуд бўлган тақдирда ректорнинг буйруғи билан амалга оширилади.



V. ЖАҲОН ИҚТИСОДИЁТИ ВА ДИПЛОМАТИЯ

УНИВЕРСИТЕТИДА ЎҚИШ УЧУН ҲАҚ

ТЎЛАШ ТАРТИБИ


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетини ташкил этиш тўғрисида" 1992 йил 23 сентябрдаги ПФ-474-сон Фармонига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиш - пуллидир.

Тўлов миқдори нархлар ва тўланадиган стипендия пулининг ўзгариб туришини ҳисобга олган ҳолда жорий сарф-харажатлардан келиб чиқиб белгиланади ва у Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига талабалар қабул қилиш тўғрисида" 1995 йил 31 майдаги 195-сон қарорига мувофиқ Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида бир талабанинг ўқиши учун қилинадиган барча харажатларнинг 40 фоизини қоплаш билан ҳар ўқув семестрининг бошланишида Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ректори томонидан тасдиқланади.

Биринчи курсда ўқиш учун ҳақ тўлаш абитуриентларнинг ўз маблағлари ёки корхоналар (ташкилотлар), спонсорлар маблағлари ҳисобидан нақд пул ва нақд пулсиз шаклда, шунингдек, айрим ҳолларда банк кредитлари ҳисобидан банк муассасалари орқали мандат комиссиясининг тавсияномасига кўра тест синовлари натижалари эълон қилингандан сўнг 20 августгача амалга оширилади.

Барча фанлардан 75 фоиздан ортиқ ўзлаштиришга эга бўлган ва Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида талаб қилинадиган ўқиш ва тартиб интизомнинг асосий талабларига тўлиқ риоя қилган талабалар банк кредитларини олиш ҳуқуқига эга бўладилар.

Бошланғич курснинг биринчи семестрида болалар уйлари тарбияланувчиларига, васийсиз қолган болаларга, халқаро ва республика олимпиадалари ғолибларига ўқиш учун банк кредитлари ажратилади.

Контракт-шартнома асосида ўқиш учун тўловлар валюта маблағларини Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг валюта счётига ўтказиш йўли билан ҳар йили 20 августгача нақд пул ва нақд пулсиз амалга оширилади.

Улар учун ўқиш ҳақлари қуйидаги миқдорда белгиланади:


1. Хорижий фуқаролар учун тил бўйича тайёрлов бўлими: бир йиллик ўқиш 1-1,5 минг АҚШ доллари;


2. Контракт-шартнома асосида (бакалавриатда бир йиллик ўқиш ҳақи - 5 минг АҚШ доллари.

Хорижий компаниялар (фирмалар, қўшма корхоналар)нинг буюртмаларига кўра тайёрланадиган Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун ҳам ўқиш ҳақи 5 минг АҚШ доллари миқдорида тўланади.


3. Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетига 1994/95 ўқув йили ва олдинги ўқув йилларида контракт-шартнома асосида (илгари имзоланган ҳужжатларга кўра) кирган талабаларнинг ўқиш ҳақлари олдинги даражада сақлаб қолинади.

Қўшимча дастур бўйича ўқиш, турар жой ва стипендия учун ҳақ кўрсатиб ўтилган пул миқдорларига киритилмаган ва у қўшимча битим билан белгиланади.

Бошланғич курс тингловчиларининг ўқиш ҳақи миқдори ўқитишнинг ҳар бир семестри учун талабанинг Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетида ўқиши учун барча харажатлар 30 фоиз қопланишига асосланган ҳамда Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университети ва тингловчи ўртасида тузилган шартнома билан белгиланади.

Жаҳон иқтисодиёти ва дипломатия университетининг муайян курсида тўлиқ таълим курсини ўтган, лекин тест синовлари давомида етарли миқдорда балл тўплай олмаган талабалар кейинги курсга ўтказилмайди. Бундай ҳолларда ўқиш учун илгари тўланган маблағлар уларга қайтарилмайди.
















Время: 0.1964
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск