Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Саноат /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 22.06.1995 й. 233-сон "Язекс" (Туркия) корпорациясининг техникавий кўмагида қурилаётган тўқимачилик мажмуиларининг фаолиятини ташкил этиш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

22.06.1995 й.

N 233


"ЯЗЕКС" (ТУРКИЯ) КОРПОРАЦИЯСИНИНГ

ТЕХНИКАВИЙ КЎМАГИДА ҚУРИЛАЁТГАН

ТЎҚИМАЧИЛИК МАЖМУИЛАРИНИНГ

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Тўқимачилик саноатини ривожлантиришда ягона техника сиёсатини олиб бориш, пахта толасидан самарали фойдаланиш, экспорт имкониятларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликларининг, Туркиянинг "Язекс" корпорацияси техникавий кўмагида қурилаётган тўқимачилик мажмуилари муассислари ва акционерларининг (иловага мувофиқ) тўқимачилик мажмуиларининг юридик шахс мақомини сақлаб қолган ҳолда белгиланган тартибда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси ва "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси таркибига киришлари ҳақидаги таклифлари қабул қилинсин.

Самарқанд вилоятида устав жамғармасида Туркия томонининг улуши 51 фоиз бўлган пахта толасини қайта ишловчи "Самжинтекс" Ўзбекистон-Туркия қўшма корхонаси қурилиши тугалланаётганлиги маълумот учун қабул қилинсин.


2. Андижон, Қашқадарё, Фарғона ва Хоразм вилоятлари ҳокимликлари (Обидов, Хидиров, Исломов, Жуманиёзов) "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси (Исмоилов) ва "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси (Қозоқхонов) билан биргаликда иловада санаб ўтилган тўқимачилик мажмуиларининг 1995-1996 йилларда ишга туширилишини таъминласинлар, бунинг учун:

бажарилган қурилиш ишлари, етказиб берилган технологик асбоб-ускуналар ва хўжаликлардан олинган пахта толаси учун тегишли хўжалик ташкилотлари ва бошқа ташкилотлар ўртасидаги ўзаро ҳисоб-китобларни бир ой муддатда амалга оширсинлар;

тўқимачилик мажмуилари акционерлик жамиятлари муассислари ва аъзоларининг ҳамда вилоятларнинг бошқа хўжалик тузилмаларининг маблағларини (уларга акциялар сотиш ҳам шу жумлага киради) қидириб топсинлар ва объектлар қурилиши тугалланишига йўналтирсинлар;

"Антекс", "Қува" ва "Қаштекс" очиқ турдаги акционерлик жамиятларининг пахта толасига бўлган эҳтиёжини аниқласинлар ва хўжаликлар ихтиёрида қоладиган ҳажмлар ҳисобига 1994-1995 йиллар ҳосилидан уларга белгиланган тартибда пахта толаси ажратсинлар. Ажратилган пахта толасини сотиш, сотишдан олинган маблағларнинг 30 фоизи мажбурий равишда Марказий банкка сотилган, қолган қисмидан тегишли тўқимачилик мажмуиларини бутлаш учун етишмаётган технологик асбоб-ускуналарни сотиб олишда фойдаланилган ҳолда, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги орқали амалга оширилсин.


3. Пул-кредит сиёсати бўйича республика комиссияси Вазирлар Маҳкамасининг тўқимачилик мажмуилари қурилишини тугаллашга етишмаётган маблағларни қоплаш учун кредит ресурсларини белгиланган тартибда қидириб топсин ва зарур бўлса "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига ва "Маҳаллий саноат" давлат корпорациясига ажратсин.


4. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси, "Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси уларга берилган ваколатларга мувофиқ ягона техника сиёсати олиб бориш, маркетинг, жаҳон бозорида рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш, мутахассислар тайёрлаш ва ишлаб чиқаришни улар билан таъминлаш бўйича тўқимачилик мажмуиларининг фаолиятини мувофиқлаштирсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 22 июндаги

233-сон қарорига

ИЛОВА



Туркиянинг "Язекс" фирмаси техникавий кўмагида

қурилаётган тўқимачилик мажмуилари

РЎЙХАТИ


"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси таркибига кирувчи:


"Қаштекс" очиқ турдаги акционерлик жамияти (Қашқадарё вилояти)


"Гурлан" очиқ турдаги акционерлик жамияти (Хоразм вилояти)


"Қува" очиқ турдаги акционерлик жамияти (Фарғона вилояти)


"Маҳаллий саноат" давлат корпорацияси таркибига кирувчи:


"Антекс" очиқ турдаги акционерлик жамияти (Андижон вилояти)































Время: 0.1864
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск