Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Фуқаролик ва оила қонунчилиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 30.06.1995 й. 247-сон "Республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари ва бирлашмаларининг ишчилар таьминоти бошқармалари ҳамда бўлимларини хусусийлаштириш ва давлат тасарруфидан чиқариш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

30.06.1995 й.

N 247



РЕСПУБЛИКА ВАЗИРЛИКЛАРИ,

ИДОРАЛАРИ, КОРПОРАЦИЯЛАРИ, КОНЦЕРНЛАРИ,

УЮШМАЛАРИ ВА БИРЛАШМАЛАРИНИНГ ИШЧИЛАР

ТАЬМИНОТИ БОШҚАРМАЛАРИ ҲАМДА БЎЛИМЛАРИНИ

ХУСУСИЙЛАШТИРИШ ВА ДАВЛАТ ТАСАРРУФИДАН

ЧИҚАРИШ ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, иқтисодий ислоҳотлар чуқурлаштирилаётган, товар ресурсларини марказлашган ҳолда тақсимлаш тўлиқ бекор қилинган, истеъмол бозорини товар билан тўлдириш жиддий яхшиланган шароитда тармоқ вазирликлари, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар таркибида савдо ташкилотлари ҳамда корхоналари мавжуд бўлишига эҳтиёж қолмади.

Давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш жараёнларини тезлаштириш, вазирликлар ва идоралар ишчилар таъминоти бошқармалари ҳамда бўлимлари савдо ва умумий овқатланиш корхоналари фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўз таркибида ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимларига эга бўлган республика вазирликлари, идоралари, корпорациялари, концернлари, уюшмалари, бирлашмалари:

икки ҳафта муддатда Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитасига ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимлари савдо корхоналарининг тўлиқ рўйхатини ва уларни 1995 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ҳамда хусусийлаштириш тўғрисида таклифлар тақдим этсинлар;

савдо корхоналари давлат тасарруфидан чиқарилишига кўра ишчилар таъминоти бошқармалари ва бўлимларини ортиқча бошқарув бўғини сифатида тўлиқ тугатсинлар.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси (Ғафуров) вазирликлар, идоралар, корпорациялар, концернлар, уюшмалар ва бирлашмалар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда 1995 йилда давлат тасарруфидан чиқариш ва хусусийлаштириш тармоқ ва ҳудудий дастурларига тегишли ўзгартиришлар киритсин, бунда уларда ишчилар таъминоти бошқармалари ҳамда бўлимлари савдо корхоналарини қайта ўзгартиришнинг аниқ шаклларини назарда тутсин.


4. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари М.З. Усмонов ва В.А. Чжен зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов

























Время: 0.2150
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск