Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 12.07.1995 й. 269-сон "Тошкент давлат авиация институтини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

12.07.1995 й.

N 269



ТОШКЕНТ ДАВЛАТ АВИАЦИЯ ИНСТИТУТИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Тошкент давлат авиация институтини ташкил қилиш тўғрисида" 1995 йил 31 майдаги Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Тошкент давлат авиация институти 1995 йилнинг 1 июлидан бошлаб ташкил этилсин.

Институт таркибида Тошкент авиация техникуми ва "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг ўқув маркази негизида Тошкент авиация коллежи ва учиш-техника ўқув маркази барпо этилсин, бунда уларни маблағ билан таъминлаш ва фаолият кўрсатишнинг мавжуд тартиби сақлаб қолинсин.


2. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбек-коинот" агентлиги Тошкент давлат авиация институтининг базавий корхоналари этиб белгилансин, ўқитиладиган талабаларнинг 50 фоизи уларнинг буюртманомалари бўйича тест синовлари йўли билан рейтинг асосида, талабаларни ўқитиш харажатлари тўлиқ тўланган ҳолда қабул қилинади.

Базавий корхоналар институтга ўзининг ўқув-лаборатория базасини замонавий асбоб-ускуналар ва ўқитишнинг техника воситалари, компьютер, аудио ва видеотехника, ташкилий техника ва графика чизадиган асбоб-ускуналар билан жиҳозлашда мунтазам ёрдам кўрсатиб турсинлар.


3. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

манфаатдор вазирликлар, идоралар ва корхоналар билан биргаликда бир ой муддатда институт уставини, коллеж ва ўқиш-техника ўқув маркази тўғрисида низом ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

"Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпанияси, Чкалов номидаги Тошкент авиация ишлаб чиқариш бирлашмаси, "Ўзбеккоинот" агентлиги ва бошқа манфаатдор ташкилотлар ҳамда идоралар билан келишган ҳолда Тошкент давлат авиация институтида ва унинг таркибий бўлинмаларида кадрлар тайёрланадиган мутахассисликлар рўйхатини тасдиқласин.


4. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" авиакомпаниясининг авиакомпания ходимлари учун белгиланган имтиёзларни Тошкент давлат авиация институтининг барча ўқитувчилари ва ходимларига жорий қилиш тўғрисидаги, шунингдек, ўқитувчи-профессорлар таркибининг иш ҳақига авиакомпания маблағлари ҳисобига устамалар бериш ҳақидаги. таклифи маълумот учун қабул қилинсин.


5. Молия вазирлиги Олий ва ўрта махсус таълим вазирлигига ажратиладиган маблағлар доирасида Тошкент давлат авиация институтини таъминлаш учун зарур маблағлар ажратилишини назарда тутсин.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Тошкент давлат авиация институтини ва унинг бўлинмаларини Усмон Юсупов кўчаси, 107; Охунбобоев кўчаси, 12; Гогол кўчаси, 77-уйдаги биноларга ва Тошкент, 167, Аэропорт, учиш-техника ўқув марказига жойлаштирсин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

















Время: 0.2025
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск