Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Инвестициялар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 17.07.1995 й. 275-сон "Қобул-Тўйтепа Текстиль" Ўзбекистон-Корея қўшма корхонасини ташкил этиш ва унинг фаолияти масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

17.07.1995 й.

N 275


"ҚОБУЛ-ТЎЙТЕПА ТЕКСТИЛЬ"

ЎЗБЕКИСТОН-КОРЕЯ ҚЎШМА КОРХОНАСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ВА УНИНГ ФАОЛИЯТИ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Пахта толасини чуқур қайта ишлашни таъминлаш, рақобатбардош маҳсулот ишлаб чиқариш ва республиканинг экспорт имкониятини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасининг икки босқичда "Қобул Тексттайлз" Корея фирмаси билан Тошкент вилоятининг Тўйтепа шаҳрида қурилаётган йигирув фабрикаси базасида пахта калаваси ва хом ип газлама ишлаб чиқариш бўйича ёпиқ турдаги "Қобул-Тўйтепа Текстиль" қўшма корхонаси ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин. Бунда Ўзбекистон ва Корея томонларининг устав фондига қўшадиган улушлари 30 ва 70 фоиздан иборат ҳамда асосий параметрлари иловага* мувофиқ бўлади.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки, "Кобул Текстиль" фирмаси:

"Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига ва "Қобул-Тўйтепа Текстиль" қўшма корхонасига қувватлар ишга туширилгандан сўнг беш йил давомида узиш шарти билан 56 млн АҚШ долларидан кўпроқ ҳажмда кредит беради;

қувватлар ишга туширилгандан сўнг дастлабки икки йилда қўшма корхона томонидан ишлаб чиқарилган маҳсулотнинг камида 80 фоизи ва кейинги йилларда камида 90 фоизи экспортга етказиб берилишини таъминлайди;

қурилаётган корхона учун ётоқхона, ходимлар учун турар жойлар, поликлиника, профилакторий, спорт иншоотларини ўз ичига олувчи ижтимоий-маданий соҳа корхоналарини, шунингдек, Тошкент шаҳрида савдо уйини барпо этади.

3. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси Тўйтепа шаҳрида қурилаётган йигирув фабрикасининг бинолари ва иншоотларини "Қобул-Тўйтепа Текстиль" қўшма корхонасининг устав фондига ҳамда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига давлат улушларини белгиланган тартибда бошқариш ҳуқуқини берсин.


4. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси қўшма корхонанинг калава ишлаб чиқарувчи биринчи босқичи қувватлари 1996 йилда ва калава ва хом ип газлама ишлаб чиқарувчи иккинчи босқичи қувватлари 1997 йилда ишга туширилишини таъминласин.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

пахта толаси балансларини ишлаб чиқишда ҳақи эркин нархларда тўланган ҳолда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси буюртманомаларига мувофиқ "Қобул-Тўйтепа Текстиль" қўшма корхонасининг унга бўлган эҳтиёжини 1996 йилдан бошлаб ҳисобга олсин;

кўрсатиб ўтилган қўшма корхона қурилишини Ўзбекистон Республикасининг инвестиция дастурига киритсин.


6. Қўшма корхона масалалари бўйича ишлаш учун келадиган "Қобул Текстиль" фирмаси мутахассисларига меҳмонхонада яшаш учун Ўзбекистон Республикаси фуқаролари учун назарда тутилган тарифлар бўйича ҳақ тўлаш ҳуқуқи берилсин.


7. Тошкент шаҳар ҳокимлиги Корея мутахассисларининг узоқ муддат яшашлари учун амалдаги нормаларга мувофиқ шарт-шароитлар яратишда "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмасига ёрдам кўрсатсин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг тегишли комплексларига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                  И. Каримов



*) Илова рус тилидаги матнда берилган.































Время: 0.1504
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск