Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ҳуқуқ-тартиботни муҳофаза қилиш. Хавфсизлик. Маъмурий ва жиноий жавобгарлик / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ҳуқуқ-тартибот ва хавфсизликни таъминловчи органлар /

Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлари томонидан республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Низом (АВ томонидан 19.07.2007 й. 1698-сон билан рўйхатга олинган 08.06.2007 й. ИИВ 12-сон, ОС Ум-72-сон, МХХ 92-сон, БП 68-сон, ДБҚ 01-02/12-15-сон, ДСҚ 2007-45-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 19 июлда 1698-сон

билан рўйхатга олинган

Ички ишлар вазирлиги, Олий суд,

Миллий хавфсизлик хизмати,

Бош прокуратура, Давлат божхона

қўмитаси ва Давлат солиқ қўмитасининг

2007 йил 8 июндаги

12, Ум-72, 92, 68, 01-02/12-15,

2007-45-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Ўзбекистон Республикаси ҳуқуқни муҳофаза қилувчи

органлари томонидан республика ҳудудига товарларни

ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш

ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг

ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар

тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига

тақдим этиш ва ягона марказлашган

ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

НИЗОМ


§-1. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Мазкур Низом Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотларни ички ишлар идораларига тақдим этиш ва ягона марказлашган ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.


2. Ўзбекистон Республикасининг ички ишлар, миллий хавфсизлик хизмати, прокуратура, Давлат божхона хизмати, Давлат солиқ хизмати органлари ва жиноят ишлари бўйича судлари (кейинги ўринларда матнда ваколатли органлар деб юритилади) республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар (кейинги ўринларда матнда ҳуқуқбузарликлар деб юритилади) тўғрисидаги маълумотларни Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар Бошқармаларида тузилган махсус Ишчи гуруҳларига (кейинги ўринларда матнда Ишчи гуруҳ деб юритилади) мазкур Низомда белгиланган тартибда тақдим этадилар.


3. Республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш, четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг ноқонуний айланмаси билан боғлиқ жиноят ва маъмурий ҳуқуқбузарликлар қаторига Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 182, 186-1-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 188, 189-моддаларида кўрсатилган жиноят таркиби мавжуд ҳолатлар ҳамда Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 186, 227-моддалари ва ҳолат мазмунига кўра 164, 166, 168, 176-моддаларида кўрсатилган маъмурий ҳуқуқбузарлик таркиби мавжуд ҳолатлар киради.


4. Ваколатли органлар томонидан аниқланган ҳуқуқбузарликлар тўғрисидаги маълумотлар Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилади.



§-2. ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР ТЎҒРИСИДАГИ

МАЪЛУМОТЛАРНИ ЯГОНА МАРКАЗЛАШГАН

КОМПЬЮТЕР АХБОРОТ-МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА

КИРИТИШ УЧУН ТАҚДИМ ЭТИШ ТАРТИБИ


5. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича белгиланган тартибда ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг ёки қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатларни бошқа ваколатли органларга юборишда содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни Ишчи гуруҳга ушбу Низомда белгиланган тартибда тақдим этилишини таъминлайдилар.


6. Ваколатли органлар аниқланган ҳуқуқбузарликлар бўйича ўз ваколатлари доирасида қонуний чора кўрганидан сўнг содир этилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни ўн кунлик муддат ичида мазкур Низомнинг 1-иловасида берилган шаклдаги ҳисоб варақаларига киритади ва Ишчи гуруҳга тақдим этади.


7. Содир этилган ҳуқуқбузарлик юзасидан қонуний чора кўриш учун ҳуқуқбузарликларга оид ҳужжатлар бошқа ваколатли органларга юборилган тақдирда ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар киритилган ҳисоб варақ юбориладиган ҳужжатларга қўшиб қўйилади.


8. Ишчи гуруҳлар қабул қилиб олинган ҳисоб варақалардаги маълумотларни ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотлар қайд этиладиган компьютер ахборот-маълумотлар базасига (кейинги ўринларда матнда ахборот-маълумотлар базаси деб юритилади) киритади.


9. Ваколатли органлар томонидан юбориладиган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар ҳисобининг тўғри юритилиши, уларни тақдим этиш тартибига риоя қилиниши бўйича ҳар чоракда ваколатли органлар ва Ишчи гуруҳлари ўртасида маълумотлар таққослови ўтказилади.


10. Ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликларга оид маълумотлар электрон шаклда Қорақалпоғистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги, Тошкент шаҳар Ички ишлар Бош Бошқармаси, вилоятлар ва Транспорт ички ишлар бошқармаларидаги Ахборот марказлари орқали ҳар куни Ички ишлар вазирлигининг Ахборот марказига узатилади.


11. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази республика бўйича тўпланган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларни умумлаштиради ва уларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритади.


12. Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасини ҳамда ахборот-маълумотлар базасини юритиш учун Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан ишлаб чиқилган компьютер дастури Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази ҳамда Ишчи гуруҳлардаги махсус ажратилган компьютерларга ўрнатилади.

Ишчи гуруҳларнинг Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази билан ўзаро электрон алоқаси ва ушбу алоқанинг узлуксиз бўлиши Ички ишлар вазирлигининг Компьютер маркази томонидан таъминланади.



§-3. ЯГОНА МАРКАЗЛАШГАН КОМПЬЮТЕР

АХБОРОТ-МАЪЛУМОТЛАР БАЗАСИГА

КИРИТИЛГАН ҲУҚУҚБУЗАРЛИКЛАР

ТЎҒРИСИДАГИ  МАЪЛУМОТЛАРДАН

ФОЙДАЛАНИШ ТАРТИБИ


13. Ички ишлар вазирлигининг Ахборот маркази Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасига киритилган ҳуқуқбузарликлар бўйича маълумотларнинг ҳисобини юритади ва улардан фойдаланишни таъминлайди.


14. Ваколатли органлар мазкур Низомнинг 2-иловасида берилган шаклидаги талабнома орқали шахснинг муқаддам худди шу турдаги ҳуқуқбузарлик учун маъмурий ёки жиноий жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш мақсадида Ишчи гуруҳларга мурожаат қилади.


15. Ишчи гуруҳ талабномани олган кундан бошлаб 3 кунлик муддат ичида ҳуқуқбузарликни содир этган шахс ҳақида маълумотни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базаси орқали текширади ва натижасини Низомнинг 3-иловасида берилган шаклда ваколатли органга юборади.


16. Ваколатли органлар Ишчи гуруҳдан олган маълумотлар асосида ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини ҳал қиладилар.

Ҳуқуқбузарликни содир этган шахсларни жавобгарликка тортиш масаласини улар ҳақидаги маълумотларни Ягона марказлашган компьютер ахборот-маълумотлар базасидан текширмасдан туриб ҳал этишга йўл қўйилмайди.



§-4. МАСЪУЛИЯТ ВА ЖАВОБГАРЛИК


17. Ушбу Низом талабларига қатъий риоя қилиниши ва уларни тўлиқ бажарилиши учун ваколатли органларнинг мансабдор шахслари масъулдирлар.


18. Ҳар бир ваколатли орган томонидан тақдим этилаётган ҳисоб варақларидаги маълумотларнинг ҳаққонийлиги, тўлиқлиги ва белгиланган муддатларда Ишчи гуруҳларга тақдим этилиши устидан назорат ваколатли органнинг раҳбари зиммасига юклатилади.


19. Мазкур Низом талабларини бажармаган ёки белгиланган муддатларда бажармаган ваколатли органларнинг мансабдор шахслари белгиланган тартибда жавобгарликка тортиладилар.





Низомга

1-ИЛОВА



Товарларнинг ноқонуний олиб кирилиши ва олиб чиқилиши

ҳамда этил спирти, алкоголли ва тамаки маҳсулотларининг

ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликни

содир этган шахсга юритилган

ҲИСОБ ВАРАҚАСИ

Фамилияси, исми ва отасининг исми

Туғилган куни, ойи ва йили

Туғилган жойи

Яшаш манзили

Миллати

Маълумоти

Иш жойи

Лавозими

Иш жойи манзили

Уй ва хизмат телефони рақами

Паспорт серияси, рақами,

Берилган жойи ва санаси

Ҳуқуқбузарлик тури (тегишли модда тагига чизилади)

Жиноий

модда

Маъмурий

модда

Божхона қонунларини бузиш

182

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш


164

Этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотини қонунга хилоф равишда ишлаб чиқариш ёки муомалага киритиш


186-1

Молларни уларнинг сифатини ва ишлаб чиқариш маркасини тасдиқлайдиган ҳужжатларсиз сотиш


166

Савдо ёки воситачилик фаолияти билан қонунга хилоф равишда шуғулланиш


188

Бозорларда савдо қилиш қоидаларини бузиш


168

Савдо ёки хизмат кўрсатиш қоидаларини бузиш


189

Тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланиш тартибини бузиш


176

Бошқаси

Фуқароларнинг хонаки усулда ҳозирланадиган ўткир спиртли ичимликларни сотиш мақсадида тайёрлаши ёки сотиши


186

Божхона қонунларини бузиш


227

Бошқаси




1-илованинг

орқа томони


Ҳуқуқбузар қуйидаги жиноий, маъмурий модда бўйича илгари махсус ҳисобга олинган:

__________________________________________________________________________

__________________________________________________________________________


Ҳуқуқбузарлик тўғрисида маълумот

N

Ҳуқуқбузарлик

содир этилган

кун, баённома

рақами


Ҳуқуқ-

бузарлик

фабуласи


Ким томондан кўриб

чиқилган, кўрилган чоралар,

суд қарорларини юқори инстанция

судлари томонидан бекор қилиниши

ҳамда судни қарори қонуний

кучга кирган сана


Олинган товар


Маълумотни тақдим этган ходим

(Ф.И.О)


тури

миқдори

қиймати

Транспорт воситаси


русуми


давлат белгиси


Ҳайдовчи (Ф.И.О)


Эгаси (Ф.И.О)





Низомга

2-ИЛОВА


ТАЛАБНОМА

Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш,

четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг

ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам

жавобгарликка тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш ҳақида

(талабнома қаерга юборилган)

1. Фамилияси

2. Исми

3. Отасининг исми

4. Туғилган куни, ойи ва йили

5. Туғилган жойи

6. Яшаш жойи

7. Текширувдан мақсад

8. Бошлиқ

(Ф.И.О., лавозими., имзоси)

Юборувчининг манзили:


Туман, шаҳар


Вилоят


Орган номи


(талабномани юборган органнинг номи)




Низомга

3-ИЛОВА


Шахсни республика ҳудудига товарларни ноқонуний равишда четдан олиб келиш,

четга олиб чиқиш ҳамда этил спирти, алкоголли маҳсулот ва тамаки маҳсулотларининг

ноқонуний айланмаси билан боғлиқ ҳуқуқбузарликлар учун муқаддам жавобгарликка

тортилган ёки тортилмаганлигини аниқлаш юзасидан текширув натижаси бўйича

МАЪЛУМОТ

Масъул шахснинг фамилияси, имзоси

(муҳр)

Сана


"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 29-30-сон, 313-модда.







































Время: 0.1680
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск