Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Таълим / Урта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 29.07.1995 й. 296-сон "Бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ёшлари касб-ҳунар таълимининг йўналишини ўзгартириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

29.07.1995 й.

N 296


БОЗОР ИСЛОҲОТЛАРИ ТАЛАБЛАРИНИ ҲИСОБГА

ОЛГАН ҲОЛДА ҚИШЛОҚ ЁШЛАРИ КАСБ-ҲУНАР

ТАЪЛИМИНИНГ ЙЎНАЛИШИНИ ЎЗГАРТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқда хусусий секторни ривожлантириш, қишлоқ ёшларини фаол тадбиркорлик фаолиятига жалб қилиш ва рағбатлантириш, ўсиб келаётган ёш авлодни ижтимоий ҳимоя қилишга оид вазифаларни амалга ошириш ва уларни бозор иқтисодиёти шароитларида зарур касб-ҳунар ва мутахассисликларни эгаллаш имконияти билан таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги Қишлоқ хўжалиги вазирлиги, ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртларига эга бўлган бошқа вазирликлар ва идоралар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ҳамда вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда:

қишлоқдаги ҳунар-техника билим юртлари фаолияти йўналишини, уларни тадбиркорлик ўқув марказлари - касб-ҳунар лицейлари ва бизнес-мактабларга, махсус ўқув юртларини кичик ва ўрта бизнес, фермер хўжаликлари, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш бўйича коллежларга айлантирган ҳолда, тубдан ўзгартиришни амалга оширсинлар;

20 кун муддатда бозор ислоҳотлари талабларини ҳисобга олган ҳолда қишлоқ ҳунар-техника билим юртлари ва ўрта махсус ўқув юртлари йўналишини ўзгартириш Комплекс дастурини Вазирлар Маҳкамасига тасдиқлаш учун киритсинлар. Айни вақтда қуйидаги биринчи навбатдаги масалаларни ҳал этишга алоҳида эътибор берилсин:

а) 1995 йил 10 августгача тадбиркорлик ўқув марказлари - касб-ҳунар лицейлари ва бизнес-мактабларга айлантириладиган республика қишлоқ ҳунар-техника билим юртларининг, кичик ва ўрта бизнес, фермер хўжаликлари, аҳолига хизмат кўрсатиш соҳалари учун мутахассислар тайёрлаш бўйича коллежларга айлантириладиган ўрта махсус ўқув юртларининг аниқ рўйхатини белгиласинлар;

б) 1995 йил 1 сентябрдан бошлаб ҳар бир қишлоқ туманида кўрсатилган турдаги ўқув юртининг камида биттаси фаолият кўрсатишини таъминласинлар;

в) 1995/96 ўқув йилидан бошлаб вилоят марказларидаги олий ўқув юртлари ҳузурида қишлоқ ҳунар-техника билим юртлари негизида камида битта бизнес-мактаб очсинлар;

г) 1995/96 ўқув йилидан бошлаб қайта ташкил этилган ўқув юртлари ҳузурида қишлоқ ёшларини тадбиркорлик фаолиятининг ҳар хил турларига қайта ўқитиш курслари ва ўқув-маслаҳат марказлари ташкил этсинлар;

д) 1995 йил 15 августгача ҳунар-техника билим юрти, касб-ҳунар лицейи, бизнес-мактаб ва коллеж тўғрисидаги низомларни ишлаб чиқсинлар ва белгиланган тартибда тасдиқласинлар.


2. Қуйидагилар таълим ихтисоси ўзгартирилаётган ўқув юртларининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

қишлоқ ёшларини бозор иқтисодиёти талабларидан келиб чиққан ҳолда ўқитиш, қайта ўқитиш ва касбга йўналтириш, уларда тадбиркорлик фаолияти билан шуғулланишга рағбат уйғотиш ва интилишни шакллантириш;

корхоналар, фермер хўжаликлари, хизмат кўрсатиш соҳалари, хусусий сектор учун, шу жумладан, ўқитиш харажатларини тўлиқ қоплаш йўли билан мақсадли буюртмалар бўйича кенг ихтисосга эга бўлган мутахассислар тайёрлаш;

тадбиркорлик фаолиятини ташкил этиш ва юритишда қишлоқ ёшларига методик ва маслаҳат ёрдами бериш.


3. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Истиқболни белгилаш ва статистика давлат қўмитаси, Меҳнат вазирлиги 1995 йил 15 августгача қайта ихтисослаштирилган ўқув юртларида тайёрланадиган кадрлар ихтисосликлари ва касблари рўйхатини аниқласин.


4. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши ва вилоятлар ҳокимликлари бирлашган комиссия тузсинлар ва 1995 йил 1 сентябргача қайта ихтисослаштирилган ўқув юртлари раҳбарлари ҳамда муҳандис-педагог ходимларини аттестациядан ўтказсинлар. Унинг якунларига кўра, зарурият бўлган ҳолларда, шаҳар ташкилот ва муассасаларидан юқори малакали мутахассисларни бу ўқув юртларида ишлаш учун йўлласинлар. Бунда харажатларнинг умумий сметаси доирасида доимий ишланган 5 йил давомида уларнинг лавозим маошларига 100 фоиз миқдоригача устама белгилашни ва турар жой беришни ёки якка тартибда уй-жой қуриш учун ер майдони ажратишни назарда тутсинлар.


5. Халқ таълими вазирлиги, Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги:

1995/96 ўқув йилида молиявий ва тадбиркорлик тузилмаларини жалб қилган ҳолда Тошкент шаҳрининг етакчи олий ўқув юртларида ушбу мақсадларда махсус ташкил этилган қисқа муддатли курсларда ўқитувчиларнинг малакасини ошириш ва уларни қайта тайёрлашни амалга оширсинлар.

1995/96 ўқув йилидан бошлаб педагогика институтларида ва университетларда юқори курслар талабаларидан, шунингдек, олий маълумотга эга бўлган мутахассислардан иборат таълим муассасаларининг барча турларида иқтисодий билимлар ва тадбиркорлик асосларини ўқитиш учун педагог кадрларни иккинчи ихтисослик бўйича тайёрлашни амалга оширсинлар.


6. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Халқ таълими ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш шартларини тартибга солиш тўғрисида" 1994 йил 29 сентябрдаги 490-сон қарори 1-бандининг амал қилиши қайта ўзгартирилаётган ҳунар-техника билим юртлари ўқитувчилари ва ишлаб чиқариш таълими усталарига ҳам жорий қилинсин.


7. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари 1995 йил 20 августга қадар қайта ихтисослаштириладиган ҳунар-техника билим юртларини ўз маблағлари ҳисобига таъмирлаш ва мукаммал тузатишни амалга оширсинлар ҳамда уларнинг янги ўқув йилига тўлиқ тайёр бўлишини таъминласинлар.


8. Молия вазирлиги компьютер ва ташкилий техника харид қилиш ва янги турдаги ўқув юртларини жиҳозлаш учун зарур маблағлар ажратсин.


9. "Ўзулгуржибиржасавдо" уюшмаси Халқ таълими вазирлиги ҳамда Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги буюртманомаларига биноан қайта ихтисослаштирилаётган ўқув юртлари учун ўқув-ишлаб чиқариш ва технологик асбоб-ускуналар, приборлар ва компьютер техникаси етказиб берилишини таъминласин.


10. Белгилаб қўйилсинки, бинолар, асбоб-ускуналар, техникани ижарага бериш ва ўқитишнинг пулли шаклларидан олинган маблағлар юқорида қайд этилган ўқув юртлари ихтиёрида тўлиқ қолдирилади ва моддий-техника базани мустаҳкамлашга ҳамда ўқувчилар, ўқитувчилар ва ходимларни ижтимоий ҳимоя қилишга йўналтирилади.


11. Хусусий тадбиркорлик ва кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш фонди, Тадбиркорлар уюшмасининг улар томонидан қишлоқ бизнес-мактаблари, касб-ҳунар лицейлари ва коллежлари фаолиятини мустаҳкамлаш ва моддий-техника базасини ривожлантиришга ёрдам бериш дастури ишлаб чиқилиши ва амалга оширилиши тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


12. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков ва Бош вазир ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                         И. Каримов















Время: 0.1526
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск