Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Иқтисодиётнинг умумий масалалари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.07.1995 й. 298-сон "1995 йилнинг I ярим йилида иқтисодий ислоҳотларнинг боришини баҳолаш ва уларни янада ривожлантиришга доир чора-тадбирлар тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.07.1995 й.

N 298



1995 ЙИЛНИНГ I ЯРИМ ЙИЛИДА ИҚТИСОДИЙ

ИСЛОҲОТЛАРНИНГ БОРИШИНИ БАҲОЛАШ ВА

УЛАРНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШГА ДОИР

ЧОРА-ТАДБИРЛАР ТЎҒРИСИДА


Вазирлар Маҳкамаси қайд этадики, 1995 йилнинг 1 ярим йилида иқтисодиётнинг барча соҳаларини изчил ўзгартириш, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 14 февралдаги 54-сон қарори билан тасдиқланган иқтисодий ислоҳотларни чуқурлаштиришнинг устуворликларини ва асосий йўналишларини амалга ошириш, давлат корхоналарини акциялаштирищ, хусусий тадбиркорликни ривожлантириш бўйича ишлар анча фаоллаштирилди.

Кўп укладли иқтисодиёт шаклланди: товарлар, сармоя ва қийматли қоғозлар бозорлари фаолият кўрсата бошлади. Барча корхоналарнинг ярмидан кўпроғи, қишлоқ хўжалиги, савдо ва хизмат кўрсатиш соҳасининг деярли бутун ҳажми нодавлат сектори улушига тўғри келди.

Ислоҳотларнинг боришини баҳолашга янгича ёндашишлар ҳамда унинг кўрсаткичлари тизими ишлаб чиқилди ва амалга оширилди. Улар асосида минтақалар ва тармоқларнинг ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунлари Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Вазирлар Маҳкамаси мажмуилари мажлисларида кўриб чиқилди. Ҳисобот маълумотларининг ишончлилиги анча ошди ва мулкчиликнинг барча шаклларидаги ҳисобот берувчи корхоналар ва ташкилотлар доираси кенгайди.

Амалга оширилаётган бюджет ва пул-кредит сиёсати натижасида республикада молиявий ва иқтисодий барқарорлик таъминланди, миллий валюта мустаҳкамланди, Давлат бюджети дефицити умуман ярим йилда ялпи ички маҳсулотга нисбатан 0,6 фоизни ташкил қилди. Инфляция даражаси кескин қисқарди - йил бошидаги 16-17 фоиз ўрнига у июнь ойида 1,9 фоизгача қисқарди.

Эмиссиянинг нақд пул муомаласидаги салмоғи I чоракдагига нисбатан икки баравар пасайди. Вексель тизимининг оборотга жорий қилиниши дебиторлик ва кредиторлик қарзининг анча қисмини тўлаш имконини берди.

Устувор тармоқлар, энг аввало базавий тармоқлаш ишлаб чиқариши таркибида муҳим ўзгаришлар юз берди. Нефть, газ ўтган йилдагига қараганда кўп қазиб олинди, республика хом ашё ресурсларидан нефть маҳсулотлари ишлаб чиқариш ҳажми ошди. Ялпи ғалла ҳосили сезиларли даражада - 1,9 баравар ўсди, сабзавот, мева, гўшт, сут ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари етиштириш кўпайди. Қишлоқ хўжалиги маҳсулотининг ялпи ҳажми ярим йилликда ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 110,7 фоизни ташкил этди.

Хорижий мамлакатлар билан ташқи савдо обороти ўсмоқда, у ўтган йилнинг тегишли давридагига нисбатан 46,5 фоизга кўпайди. МДҲ мамлакатлари билан ўзаро савдо-иқтисодий муносабатларда ижобий сальдо таъминланмоқда.

Шу билан бирга, халқ хўжалигининг бир қанча тармоқларида ислоҳотлар жараёни ниҳоятда суст ва расмиятчилик билан амалга оширилмоқда, асосий эътибор миқдорий томонга қаратилмоқда.

Уюшмалар, концернлар ва корпорациялар, ҳокимликларнинг раҳбарлари таркибий номутаносибликларни ўз вақтида аниқлаш ва бартараф этишга, ишлаб чиқариш пасайиши, сотилмай қолган маҳсулот қолдиғи кўпайиши сабабларини ўрганиб чиқишга етарли эътибор беришмаяпти. Улар корхоналарни модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш, экспортга йўналтирилган рақобат-бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқариш, истеъмол бозорини товар билан тўлдириш, корхоналарнинг молиявий барқарорлигини ошириш, ўзаро ҳисоб-китобларни тартибга солиш бўйича амалий чора-тадбирлар кўришмаяпти. Зарар кўриб ишлаётган корхоналарнинг сони кўпаймоқда - улар 1995 йилнинг I чорагидаги 695 тадан 745 тага етди.

Самарқанд, Фарғона, Тошкент, Сурхондарё, Жиззах, Навоий вилоятларида ва Тошкент шаҳрида саноат маҳсулотлари ва халқ истеъмол товарлари ишлаб чиқариш ва сотиш қониқарсиз ташкил этилган. Наманган, Бухоро ва Жиззах вилоятларида нақд пул эмиссиясини қисқартириш бўйича белгиланган кўрсаткичлар бажарилмади.

Иқтисодий ислоҳотларни янада чуқурлаштириш ва иқтисодиёт фаолияти самарадорлигини ошириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши раиси (Жуманиёзов), Бухоро (Раҳмонов) ва Фарғона (Исломов) вилоятлари ҳокимларига, "Ўзмашсаноат" уюшмаси (Собиров), "Махсус-қотишма" республика бирлашмаси (Мақсудов), "Ўзсувқурилиш" концерни (Жуманазаров), "Кўмир" акционерлик бирлашмаси (Лелеко) раҳбарларига ислоҳотларни чуқурлаштириш, бозор муносабатларини жорий этиш, фаолиятининг молиявий, техник-иқтисодий кўрсаткичларини яхшилаш, конъюнктурани ва ишлаб чиқарилган маҳсулот сотиладиган бозорни ўрганишга доир ишлар улар томонидан қониқарсиз амалга оширилаётганлиги кўрсатиб ўтилсин.

Уларга юзага келган номутаносибликни бир он муддатда бартараф этиш ва молиявий-иқтисодий барқарорлаштиришнинг аниқ дастурларини ишлаб чиқиш ва Вазирлар Маҳкамасига киритиш топширилсин.


2. Коммунал хизмат кўрсатиш вазирлиги (Михайлов), "Ўзбошёғочқурилишсаноат" бошқармаси (Ҳаитов), "Ўзбектрансқурилиш" уюшмаси (Омельницкий) ва "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси (Зокиров) раҳбарлари бир ой муддатда тасарруфидаги корхоналар ва ташкилотларни хусусийлаштириш ва уларни очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантириш бўйича тармоқ дастурларининг бажарилишини таъминлаш чора-тадбирларини кўрсинлар ва бажарилишини Вазирлар Маҳкамасига маълум қилсинлар.


3. "Ўзавтотранс" корпорацияси (Ахметов) 1995 йилнинг иккинчи ярмида йўловчилар ташишни амалга оширувчи корхоналар қонунчиликда белгиланган тартибда очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантирилишини таъминласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, вазирликлар, уюшмалар, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда қурилиши тугалланмаган объектлар рўйхатини бир ой муддатда аниқласин ва уларни сотиш учун кимошди савдосига қўйсин.


5. "Ўзсаноатқурилишбанк" (Ибодов) Ҳукуматлараро битимларга кўра МДҲ мамлакатларидан етказиб берилаётган маҳсулотлар учун маблағларни корреспондент счётлардан ўтказишни истеъмолчи корхоналар олдиндан тўловни "Ўзулгуржибиржасавдо"нинг ҳисоб-китоб счётига сўмларда ўтказганларидан сўнггина амалга оширсин.


6. Молия вазирлиги, Марказий банк, "Пахта-банк", Қишлоқ хўжалиги вазирлиги ўн кун муддатда қишлоқ хўжалиги корхоналари томонидан 1995 йил пахта ҳосили учун векселлар чиқарилиши тўғрисидаги таклифларни, бу векселлар билан қишлоқ хўжалиги техникаси, ёнилғи-мойлаш материаллари, кимёвий препаратлар етказиб берувчилар билан ҳисоб-китобни амалга оширишни назарда тутувчи таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


7. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги бир ой муддатда иш билан таъминланишга муҳтож бўлган ва хусусий иш ташкил этишни хоҳловчилар билан ишлашни ташкил қилиш тўғрисида низомни Вазирлар Маҳкамасига киритсин, унда қайтариш асосида, Иш билан таъминлаш жамғармаси маблағлари ҳисобидан молиявий қўллаб-қувватлашни назарда тутсин.


8. Зарар кўриб ишловчи корхоналарни тугатиш республика комиссияси (Ҳамидов) тижорат банклари иштирокида зарар кўриб ишловчи корхоналар рўйхатини шу йил 20 августгача аниқласин ҳамда "Банкротлик тўғрисида"ги Қонунда белгиланган тартибда уларни банкрот деб эълон қилсин. Ўзбекистон Республикаси Олий хўжалик судига тижорат банкларининг банкрот корхоналар бўйича тақдимномаларини тезкорлик билан кўриб чиқиш ва улар юзасидан қарор қабул қилиш тавсия этилсин.

Олий хўжалик суди томонидан банкрот деб эътироф этилган корхоналар рўйхати оммавий ахборот воситаларида кенг эълон қилинсин.


9. Давлат солиқ қўмитаси, Адлия вазирлиги, Ўзбекистон Республикаси Прокуратураси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда икки ҳафта муддатда жойларда корхоналар ва ташкилотлар учун жорий этилган барча қўшимча йиғимлар ҳамда тўловларни қайта рўйхатдан ўтказсинлар. Айни вақтда амалдаги қонунчиликда назарда тутилмаган йиғимлар ва тўловлар бекор қилинсин, "Маҳаллий солиқлар тўғрисида"ги Қонунни бузган шахслар эса маъмурий жавобгарликка тортилсин.


10. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Молия вазирлиги, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда икки ҳафта муддатда нақд пулнинг банкдан ташқари оборотини камайтириш механизмига доир таклифларни ишлаб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


11. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси:

бир ой муддатда мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотлар учун статистик ҳисоботларнинг янги шаклларини белгиланган тартибда ишлаб чиқсин ва тасдиқласин, бунда уларни бир шаклга келтиришни ва анча соддалаштиришни назарда тутсин;

йил охиригача ҳудудий, тармоқ ва республика даражаларида ижтимоий-иқтисодий ривожланиш якунларини таҳлил қилиш ва ислоҳотларнинг боришини баҳолаш бўйича методик тавсияномаларни пухта ишлаб чиқсин ва нашр этсин.


12. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ҳамда бошқа манфаатдор вазирликлар, уюшмалар, корпорациялар, корхоналар ва ташкилотлар билан биргаликда бир ой муддатда экспортга мўлжалланган ва ташқи бозорларда рақобатга бардошли маҳсулот ишлаб чиқаришни ташкил этиш бўйича аниқ таклифлар ва устувор лойиҳаларни ишлаб чиқсинлар ва кўриб чиқиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Пул-кредит сиёсати бўйича Ўзбекистон Республикаси комиссияси (Ҳамидов) Вазирлар Маҳкамаси томонидан маъқулланган инвестиция лойиҳаларини рўёбга чиқаришга зарур бюджет ва кредит маблағлари, шу жумладан, эркин алмаштириладиган валюта маблағлари биринчи навбатда ажратилишини назарда тутсин.

"Ўздавстандарт" маркази Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси билан биргаликда бир ой муддатда Миллий эталон базасини ташкил этиш юзасидан таклифлар киритсин.


13. Машинасозлик, кимё ва металлургия мажмуи (Пайгин), Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги, Фан ва техника давлат қўмитаси бошқа манфаатдор вазирликлар, давлат қўмиталари, концернлар ва корпорациялар билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига ўз илмий ишланмаларимиз асосида, хорижий фирмалар лицензиялари бўйича республикада машиналар ва асбоб-ускуналар, мини-технологияларнинг илғор турларини, рақобатга бардошли тайёр буюмларни ишлаб чиқариш юзасидан таклифлар киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб уларнинг ишлаб чиқарилишини йўлга қўйсинлар.


14. Мева-сабзавот маҳсулотларини сотишни ташкил этиш республика комиссияси (Жўрабеков), "Ўзмевасабзавотузумсаноат" (Носиров), "Ўзтайёрловсавдо" (Қурбонов) уюшмалари вилоятлар ва туманлар ҳокимлари билан биргаликда мева-сабзавот маҳсулотларини республика бозорларида ҳамда МДҲ мамлакатларида сотишни жадаллаштириш учун уларни тайёрлаш тизимини ташкил этишни тубдан яхшиласинлар ва жамоа хўжаликлари, фермерлар ва аҳолидан сотиб олишни таъминласинлар.


15. Ўзбекбирлашув ва "Ўзбексавдо" уюшмаси раҳбарлари Молия вазирлиги, тегишли идоралар билан биргаликда омборларда узоқ муддат сақланаётган товарларни сотиш бўйича чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни 1995 йил учинчи чораги мобайнида амалга оширсинлар.


16. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар, шаҳарлар ва туманлар ҳокимлари, вазирликлар, хўжалик бирлашмалари, корхоналар ва ташкилотлар раҳбарлари шу йил 1 сентябргача корхоналар, ташкилотлар ва хўжаликларни 1995/96 йилнинг куз-қиш даврида ишлашга ўз вақтида тайёрлаш бўйича аниқ чора-тадбирлар ишлаб чиқсинлар ва уларни амалга оширишни таъминласинлар.


17. Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлиги вазирликлар ва идоралар томонидан қонун асосида қабул қилинган норматив ҳужжатлар ва йўриқномаларни икки ой муддатда таҳлил этиб чиқсин ва Вазирлар Маҳкамасига амалдаги қонунчилик нормаларига зидлиги аниқланган қарама-қаршиликлар ва номувофиқликларни бартараф этиш юзасидан таклифлар киритсин.


18. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                         И. Каримов















Время: 0.1375
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск