Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Маҳсулот сифати. Стандартлаштириш. Сертификатлаштириш. Метрология /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 14.08.1995 й. 317-сон "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси корхоналарида мукаммал тузатишдан чиққан дизель двигателларини сертификациялаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

14.08.1995 й.

N 317



"ЎЗҚИШЛОҚХЎЖАЛИКТАЪМИНОТТУЗАТИШ"

ДАВЛАТ ҚЎМИТАСИ КОРХОНАЛАРИДА МУКАММАЛ

ТУЗАТИШДАН ЧИҚҚАН ДИЗЕЛЬ ДВИГАТЕЛЛАРИНИ

СЕРТИФИКАЦИЯЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ

ТЎҒРИСИДА


Тракторлар ва мураккаб қишлоқ хўжалиги машиналари двигателлари пухта тузатилишини таъминлаш, тузатиш корхоналаридаги технология жараёнларини техник талабларга тўлиқ мувофиқлаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Мукаммал тузатишдан чиққан дизель двигателларини сертификация синовларига тайёрлаш ва уларни ўтказишга оид тадбирлар режаси иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси (Жабборов), Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги (Ҳусанов) ва "Ўздавстандарт" маркази (Асриянц) мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказиш ишларини Тошкент тажриба-тузатиш, Асака ва Далварзин тузатиш заводларида амалдаги норматив ҳужжатларга мувофиқ ташкил этсинлар.


3. "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси юқорида айтиб ўтилган корхоналарни мукаммал тузатишдан чиққан двигателларни сертификация синовларидан ўтказишга тайёрлашни ўз вақтида якунласин, уларнинг пухта ишлашларини таъминласин (моторесурслар янги двигателларнинг камида 80 фоизини ташкил қилиши керак).


4. Мукаммал тузатишдан чиққан двигателларнинг сертификация синовларини ўтказиш мазкур иш турини амалга оширишга вакил қилинган Ўзбекистон машина синаш станциясига топширилсин.


5. Двигателларнинг техник талабларга қатъий мувофиқ тарзда тузатилишини ташкил этиш учун масъулият Тошкент тажриба-тузатиш, Далварзин ва Асака тузатиш заводлари директорлари ҳамда "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси раиси Т. А. Жабборов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 14 августдаги

317-сон қарорига

ИЛОВА



Мукаммал тузатишдан чиққан дизель двигателларини

Тошкент тажриба-тузатиш, Далварзин ва Асака тузатиш

заводларида сертификациялашга тайёрлаш бўйича

ТАДБИРЛАР РЕЖАСИ

      

Тадбирлар номи


Бажарувчилар


Бажарпш муддати


Дизель двигателларини тузатишда фойдаланиладиган норматив ҳужжатларни ўрганиш


"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси "Ўздавстандарт" маркази Тузатиш заводлари


1995.20.08 гача

Нормативлар банкини ўрганиш пайтида аниқланган етишмаган норматив ҳужжатлар билан тўлдириш


Тузатиш заводлари


1995.01.09

Сертификациялашга тайёрлаш мақсадида дизелларнинг мукаммал тузатилиши технология жараёнини баҳолаш


"Ўздавстандарт" маркази "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги


1995.15.08

Тузатиш заводларининг синаш участкаларини аттестациядан ўтказишга тайёрлаш

Тошкент тажриба-тузатиш заводи Далварзин тузатиш заводи Асака мотор-тузатиш зазоди

1995.20.08

Тузатиш заводларининг синаш участкзларини аттестациядан ўтказиш


"Ўздавстандарт" маркази


1995.10.09

Тузатилган двигателлар сертификацияланадиган мажбурий параметрларни, шу жумладан хавфсизлик кўрсаткичларини аниқлаш


"Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси "Ўздавстандарт" маркази


1995.20.08

Қишлоқ хўжалиги техникаси, уларнинг узеллари ва агрегатларини (ЎзМСС базасида мукаммал тузатишдан чиққанлари ҳам шу жумлага киради) сертификациялаш бўйича органини ташкил қилиш ва уни вакил қилиш ишини амалга ошириш


ЎзМСС "Ўздавстандарт" маркази "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўмитаси


1995.01.10

Қишлоқ хўжалиги техникасини сертификациялаш бўйича орган тўғрисидаги Низомни ва Сифат бўйича қўлланмани ишлаб чиқиш


ЎзМСС

1995.01.10

ЎзМССни сертификациялаш бўйича орган сифатида вакил қилиш


"Ўздавстандарт" маркази ЎзМСС


материаллар ва буюртманомалар тақдим этилгандан сўнг бир ой мобайнида


Д-144, Д-240, А-01М двигателларини тасдиқланган кўрсаткичлар бўйича сертификация синовларидан ўтказиш


ЎзМСС "Ўздавстандарт" маркази "Ўзқишлоқхўжаликтаъминоттузатиш" давлат қўммтаси



          

Время: 0.1574
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск