ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Таълим / Алоҳида ўқув юртларини ташкил этиш ва уларнинг фаолияти / Ўрта таълим /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 21.08.1995 й. 328-сон "Ўзбекистон Республикасида халқаро мактаб ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

21.08.1995 й.

N 328


ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИДА

ХАЛҚАРО МАКТАБ ТАШКИЛ

ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Ўзбекистон Республикасида аккредитация қилинган чет эл дипломатик ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар ходимларининг болалари таълим олишлари учун зарур шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ва Халқ таълими вазирлигининг:

1995 йил 1 сентябрдан бошлаб Тошкент шаҳрида таълим муассасасининг янги турини - чет эл дипломатия ваколатхоналари ва халқаро ташкилотлар ходимларининг болаларини ўқитиш учун ўз фаолиятини тўлиқ муассислар ва ота-оналарнинг маблағлари ҳисобидан амалга оширувчи халқаро мактабни ташкил этиш;

Халқаро мактабларни ривожлантириш жамғармаси ташкил этиш ва унинг даромадларини юридик ва жисмоний шахсларнинг, шу жумладан ажнабий фуқароларнинг ихтиёрий бадаллари ҳисобидан шакллантириш ҳақидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги:

ўн кун муддатда Халқаро мактаб тўғрисидаги низомни ишлаб чиқсин;

халқаро мактабни белгиланган тартибда рўйхатдан ўтказсин ва аккредитация қилсин,


3. Адлия вазирлиги ўн беш кун муддатда Халқаро мактаб тўғрисидаги низомни белгиланган тартибда тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги:

Халқ таълими вазирлиги ва Адлия вазирлиги, шунингдек манфаатдор чет эл ваколатхоналари билан биргаликда бир ой муддатда халқаро мактаб ўқувчиларига бериладиган ҳужжатлар намуналарини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин;

Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда Халқаро мактабларни ривожлантириш жамғармаси маблағларидан фойдаланиш тартиби ҳақидаги низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


5. Белгилаб қўйилсинки, халқаро мактабда ўқитиш "Таълим тўғрисида"ги Қонунга ва Ўзбекистон Республикаси Конституциясининг тегишли нормаларига қатъий риоя қилган ҳолда мактаб раҳбарияти билан ота-оналар ўртасида тузиладиган шартнома асосида амалга оширилади.


6. Тошкент шаҳар ҳокимлиги халқаро мактабга ижара асосида тегишли бинолар ажратсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирлиги Ташқи ишлар вазирлиги билан биргаликда халқаро мактабда ишловчи чет эллик ўқитувчиларнинг Ўзбекистон Республикасида бўлиши билан боғлиқ масалаларни белгиланган тартибда ҳал этсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ таълими вазирлиги бир ой муддатда республикада ўқитишни халқаро стандартларга мувофиқ шартнома асосида амалга оширувчи мактабларнинг янги турлари тармоғини тажриба тариқасида ташкил этиш тўғрисидаги таклифни Вазирлар Маҳкамасига киритсин.


9. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Вазирлар Маҳкамасининг Таълим ва фан бўлимига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов

















Время: 0.2118
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск