ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Инвестиция дастури /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 23.08.1995 й. 337-сон "Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар айрим турларини ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг биринчи навбатдаги лойиҳаларини амалга ошириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

23.08.1995 й.

N 337


ЭКСПОРТГА ЙЎНАЛТИРИЛГАН МАҲСУЛОТЛАР

АЙРИМ ТУРЛАРИНИ ИШЛАБ ЧИҚАРИШНИ

КЎПАЙТИРИШНИНГ БИРИНЧИ НАВБАТДАГИ

ЛОЙИҲАЛАРИНИ АМАЛГА ОШИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Жаҳон бозорида харидоргир экспорт маҳсулотларнинг айрим турларини ишлаб чиқаришни кўпайтириш, Ўзбекистон Республикаси саноатининг устувор тармоқларини энг қисқа муддатларда жадал ривожлантириш учун зарур бўлган кўп валюта талаб этадиган импорт товарларнинг ўрнини босувчи товарлар ишлаб чиқаришни йўлга қўйиш учун қулай шароитлар яратиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар айрим турларини ишлаб чиқаришнинг биринчи навбатдаги устувор лойиҳалари рўйхати 1-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси 1-иловада кўрсатилган лойиҳаларни Ўзбекистон Республикасининг Инвестиция дастурига киритсин.


2. Амалга ошириш учун қабул қилинган ва иловага киритилган лойиҳаларни рўёбга чиқарувчи "Ўзбекенгилсаноат", "Ўзмевасабзавотузумсаноат"; "Ўзкимёсаноат" уюшмалари, "Ўзқурилишматериаллари" концерни, "Кўмир" акционерлик бирлашмаси объектларни белгиланган муддатларда фойдаланишга топширишни таъминласинлар. Шу мақсадларда:

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда бир ҳафта муддатда томат пастаси ишлаб чиқариш учун асбоб-ускуналар етказиб беришга контрактни расмийлаштирсин;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Кўмир" акционерлик бирлашмаси билан биргаликда каолин фабрикаси қурилиши лойиҳасини маблағ билан таъминлаш учун Швейцария кредит муассасалари билан тегишли битимни расмийлаштиришни икки ой муддатда тугаллаш чора-тадбирларини кўрсин.


3. "Махсусқотишма" республика бирлашмаси икки ой муддатда Чирчиқ шаҳридаги Ўзбекистон ўтга чидамли ва қийин эрийдиган металлар комбинати негизида молибден ва вольфрам ишлаб чиқаришни кўпайтириш лойиҳаси бўйича ҳамкорлик схемасини аниқлаш масаласини ишлаб чиқишни тугалласин.


4. "Ўзкимёсаноат", "Ўзбекенгилсаноат" уюшмалари, ва" "Махсусқотишма" республика бирлашмаси икки ой муддатда:

амалга ошириш режалаштирилаётган ва 1-иловага киритилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашларини ишлаб чиқишни таъминласинлар;

техник-иқтисодий асослашлар тайёрланишига кўра уларни экспертизадан ўтказиш учун "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига ўз вақтида тақдим этилишини таъминласинлар.


5. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки юқорида кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг техник-иқтисодий асослашлари ўз вақтида экспертизадан ўтказилишини таъминласинлар. Бир ой муддатда экспертиза якунлангандан кейин Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги билан биргаликда уларни маблағ билан таъминлаш схемаси ва манбаларига оид таклифларни Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки "Ўзкимёсаноат" уюшмаси ва Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги билан биргаликда карбамид ишлаб чиқаришни кўпайтириш ва меламин ишлаб чиқаришни ташкил этиш лойиҳаларининг Европа қайта қуриш ва тараққиёт банки томонидан маблағ билан таъминланиши тўғрисидаги масалани ишлаб чиқсин.


6. Экспортга йўналтирилган маҳсулотлар ишлаб чиқаришни кўпайтиришнинг биринчи навбатдаги устувор лойиҳаларини амалга ошириш учун:

уларни амалга оширишда қатнашувчи корхоналар ўз молиявий маблағларидан ва моддий-техника ресурсларидан энг кўп даражада фойдаланиш чора-тадбирларини кўрсинлар;

Давлат мулки қўмитаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзбекинвест" миллий суғурта компанияси билан биргаликда тўғридан-тўғри чет эл инвестицияларини жалб этиш, шу жумладан лойиҳаларни амалга оширишда қатнашувчи корхоналарнинг акцияларини чет эл инвесторларига сотиш йўли билан уларнинг негизида акционерлик жамиятлари ташкил этиш орқали жалб этиш масаласини ишлаб чиқсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Марказий банк, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлиги ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда республикага берилаётган чет эл кредитларидан фойдаланиш масаласини ишлаб чиқсин, Молия вазирлигига 1-иловага мувофиқ лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш учун чет эл инвестицияларига бўлган талаб доирасида белгиланган тартибда Ҳукумат кафолатлари беришга рухсат этилсин.


7. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Адлия вазирлиги ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан биргаликда бир ой муддатда Ҳукумат кафолатларидан чет эл кредитлари бўйича қарзларни тўлаш учун фойдаланилган тақдирда қарздор корхоналар билан ўзаро ҳисоб-китоблар тартибини ишлаб чиқсин.

Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки Молия вазирлиги билан биргаликда қарздор корхоналар томонидан уларга 1-иловага киритилган лойиҳаларни амалга ошириш учун берилган кредит маблағлар ўз вақтида қайтарилиши устидан самарали ва амалий назоратни таъминласин.


8. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари тармоқ уюшмалари, концернлар, корпорациялар, Ўзбекистон Республикаси Ташқи иқтисодий алоқалар вазирлигининг ҳудудий бўлинмалари ва "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси билан биргаликда икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига энг кам маблағ сарфлаган ва минтақаларнинг ҳудудий ва табиий устунликларидан энг кўп даражада фойдаланган ҳолда ташқи бозорда харидоргир ва рақобатга бардошли маҳсулотлар ишлаб чиқаришни ташкил этиш мақсадида ишлаб турган экспортга йўналтирилган корхоналар модернизациялаш ва техника билан қайта жиҳозлаш юзасидан таклифлар киритсин.

10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                    И. Каримов



*) Иловалар берилмайди.






































Время: 0.1655
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск