Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 24.08.1995 й. 340-сон "Хорижий сармоялар бўйича агентлик фаолиятини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

24.08.1995 й.

N 340



ХОРИЖИЙ САРМОЯЛАР БЎЙИЧА АГЕНТЛИК

ФАОЛИЯТИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Хорижий сармоялар бўйича Агентликни ташкил қилиш тўғрисида"ги Фармонини ижро этиш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг ташкилий тузилмасига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.

3. Хорижий сармоялар бўйича Агентликка бир ой муддатда Агентлик Уставини ишлаб чиқиш ва қонунчиликда белгиланган тартибда давлат рўйхатидан ўтиш тавсия этилсин.


4. Давлат мулки қўмитаси хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини ташкилий-техник таъминлаш учун 1,0 млн сўм ажратсин.

Молия вазирлиги хорижий сармоялар бўйича Агентликка уч йил давомида унинг фаолиятини қўллаб-қувватлаш, шунингдек телефон сўзлашувлари ҳақини тўлаш ва иккита хизмат автомобили харажатлари учун ҳар йили миллий валютада 30 минг АҚШ долларига тенг бўлган сумма ажратишни назарда тутсин.


5. Маълумот учун қабул қилинсинки:

хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг дастлабки уч йил давомида фаолият кўрсатиши Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати томонидан ажратиладиган маблағлар ҳисобига ҳамда инвестицияларга кўмаклашиш Хизматини ташкил этиш бўйича техникавий кўмаклашиш лойиҳаси билан белгиланган БМТ ривожланиш Дастури маблағлари ҳисобига амалга оширилади;

уч йил ўтгандан кейин хорижий сармоялар бўйича Агентлик фаолиятини маблағ билан таъминлаш Агентлик Уставида белгиланган доирада унинг ўз фаолияти маблағлари ҳисобидан, шунингдек чет мамлакатлар билан инвестиция ҳамкорлигини кенгайтиришдан манфаатдор бўлган корхоналар ва фирмаларнинг, банклар ва бошқа ташкилотларнинг, шу жумладан хорижий корхоналар ва фирмалар, банклар ва бошқа ташкилотларнинг бадаллари ҳисобидан амалга оширилади.


6. Алоқа вазирлиги хорижий сармоялар бўйича Агентлик буюртманомалари бўйича унинг офиси учун зарур бўлган миқдорда телефон линиялари, шу жумладан халқаро ва ҳукумат АТСи телефони линиялари ажратишни назарда тутсин.


7. Хорижий сармоялар бўйича Агентлик ижара тўлови ундирилмасдан "Ўзистиқболстат" давлат қўмитасининг Тошкент шаҳар, Ўзбекистон кўчаси, 45а-уйдаги биносига вақтинча жойлаштирилсин.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги бир ой муддатда хорижий сармоялар бўйича Агентликни жойлаштириш учун шаҳарнинг марказий қисмидан тегишли бино ажратсин ва уни текинга берсин.


9. Агентлик Ҳукумат қарорлари юборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига киритилсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 5 июлдаги 345-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                   И. Каримов



*) 2-илова берилмайди.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 24 августдаги

340-сон қарорига

1-ИЛОВА



Хорижий сармоялар бўйича Агентликнинг

ташкилий тузилмаси


Бош директор

Бош директор ўринбосари

Инвестиция муҳитини таҳлил қилиш сектори (5 киши)

Инвестиция лойиҳаларини қўллаб-қувватлаш сектори (5 киши)

Ахборот ва ўқитиш сектори (5 киши)

Бухгалтерия (2 киши)

Техник ходимлар (4 киши)

Қисқа муддатли ва узоқ муддатли контрактлар бўйича жалб қилинадиган халқаро экспертлар

























Время: 0.1653
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск