Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси тўғрисида Низом (ВМ 1995 йил 29 августдаги 347-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 29 августдаги

347-сон қарорига

ИЛОВА


Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг

техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш

Бюроси тўғрисида

НИЗОМ


I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси (кейинги ўринларда "ЎЗЕИКБЮРО" деб юритилади) Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюросини ташкил этиш тўғрисида" 1994 йил 24 январдаги 29-сон қарорига мувофиқ ташкил этилган.


"ЎЗЕИКБЮРО"нинг тўлиқ номи:

ўзбек тилида - Ўзбекистонда Европа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси;

инглиз тилида - ТАСIS Соогdination Unit Соmmission of the European Unit Republik of Uzbekistan;

рус тилида - Бюро координации технического содействия Комиссии Европейского Союза в Узбекистане.


2. "ЎЗЕИКБЮРО" ЕИКнинг Ўзбекистон Республикасига техникавий ёрдами лойиҳасини амалга оширувчи республика экспертлари ва хорижий экспертларнинг ишини мувофиқлаштиришни таъминлайди.


3. "ЎЗЕИКБЮРО" ЕИК экспертлари билан биргаликда Ўзбекистонга техникавий ёрдам лойиҳасини белгилаш, тайёрлаш, назорат қилиш ва рўёбга чиқаришда ёрдам беради.



II. "ЎЗЕИКБЮРО"НИНГ ТУЗИЛМАСИ ВА МАҚОМИ


4. "ЎЗЕИКБЮРО" Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг (кейинги ўринларда "Департамент" деб аталади) таркибий бўлинмаси ҳисобланади ва ўз фаолияти ҳақида унга ҳисоб беради.


5. "ЎЗЕИКБЮРО"нинг жорий фаолиятига раҳбарликни Миллий координаторнинг тақдимномаси бўйича Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси томонидан лавозимга тайинланадиган ва лавозимдан озод этиладиган директор амалга оширади.


6. "ЎЗЕИКБЮРО" ходимлари Департамент билан келишилган ҳолда "ЎЗЕИКБЮРО" директорининг буйруғи билан лавозимга тайинланадилар ва лавозимдан озод этиладилар.


7. Директор:

Миллий координаторнинг қарорлари, буйруқлари, фармойишлари бажарилишини таъминлайди;

"ЎЗЕИКБЮРО"нинг барча ходимлари бажариши мажбурий бўлган буйруқлар, йўриқномалар чиқаради ва кўрсатмалар беради ҳамда уларнинг бажарилишини текширади;

банкларда счётлар, шу жумладан валюта счётлари очади, ўз ваколати доирасида контрактлар ва битимлар тузади ҳамда уларнинг бажарилишини таъминлайди;

ўз ваколати доирасида "ЎЗЕИКБЮРО" мол-мулкини бошқаради;

мазкур Низомдан келиб чиқувчи бошқа функцияларни бажаради.


8. "ЎЗЕИКБЮРО" юридик шахс ҳисобланади, мустақил балансга, банк муассасаларида ҳисоб-китоб ва бошқа счётларга (шу жумладан валюта счётига), ўз номи ўзбек ва инглиз тилларида ёзилган муҳрга ва штампга эга бўлади.



III. "ЎЗЕИКБЮРО"НИНГ АСОСИЙ ВАЗИФАЛАРИ


9. Қуйидагилар "ЎЗЕИКБЮРО" нинг асосий вазифалари ҳисобланади:

а) техникавий кўмаклашиш Индикатив дастурларини ишлаб чиқиш:

Департамент билан келишилган ва Миллий координатор томонидан тасдиқланган Индикатив дастурлар тузиш учун техникавий кўмаклашишнинг устувор йўналишлари ҳақидаги таклифларни Ўзбекистон Республикаси номидан тақдим этиш;

ЕИК экспертлари билан биргаликда техникавий кўмаклашишнинг дастуролди ва дастурий ҳужжатларини тайёрлаш ва уларни ЕИКка тақдим этиш;

ЕИК экспертлари томонидан тайёрланган Индикатив дастурнинг дастлабки вариантини республиканинг тегишли вазирликлари ва идоралари билан келишиш;

Департамент билан келишилган ва Миллий координатор томонидан имзоланган Индикатив дастурни ЕИКка тақдим этиш;

б) ҳар йилги техникавий кўмаклашиш Ҳаракат дастурини ишлаб чиқиш:

техникавий кўмаклашишнинг устувор секторларини белгиловчи Дастурий ҳужжатни кўриб чиқиш ҳамда зарурат бўлса унга ўзгартиришлар ва аниқликлар киритиш;

техникавий ёрдамни пировард олувчиларни белгилаш;

лойиҳалар тўғрисидаги таклифларни ва маблағ билан таъминлашга буюртманомаларни баҳолаш;

вазирликлар ва идораларнинг вакиллари билан биргаликда техникавий кўмаклашиш лойиҳаларининг узил-кесил вариантларини тайёрлаш;

в) техникавий кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилишини кузатиб бориш ва назорат қилиш.



IV. "ЎЗЕИКБЮРО"НИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


10. "ЎЗЕИКБЮРО" қуйидаги ҳуқуқларга эгадир:

республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларидан текникавий кўмаклашиш лойиҳалари қандай амалга оширилаётганлиги ҳақидаги материалларни сўраб олиш;

республика вазирликлари, давлат қўмиталари ва идораларининг техникавий кўмаклашиш лойиҳалари билан ишлаш бўйича масъул шахслари ва ишчи гуруҳлари раҳбарларининг ҳисоботини эшитиш;

ЕИК йўли билан ўтказиладиган халқаро симпозиумлар, конференциялар, семинарлар ишида қатнашиш;

ЕИК йўли билан Ўзбекистонда учрашувлар, семинарлар ва бошқа тадбирлар ташкил этиш ва уларнинг ўтказилишига кўмаклашиш;

ЕИКнинг Ўзбекистонга техникавий ёрдами лойиҳалари экспертлари ва раҳбарларига уларнинг лойиҳаларига тегишли масалалар бўйича топшириқлар бериш.


11. "ЎЗЕИКБЮРО":

ЕИКнинг Ўзбекистон Республикасида амалга оширилаётган лойиҳалари доирасида ишловчи Европа экспертлари ва миллий экспертлар фаолиятини мувофиқлаштиришга;

техникавий ёрдам лойиҳалари бўйича ҳар чоракда Департаментга ҳисобот тақдим этишга;

Департаментнинг топшириғи бўйича ўз фаолияти ҳақида тезкор ахборот тақдим этишга;

техникавий кўмаклашиш лойиҳалари амалга оширилиши давомида ва улар тугаллангандан кейин уларга баҳо беришга мажбурдир.



V. МОЛ-МУЛКИ ВА МОЛИЯВИЙ МАБЛАҒЛАРИ


12. "ЎЗЕИКБЮРО" балансида бўлган бинолар, иморатлар, асбоб-ускуналар ва бошқа мол-мулк, шу жумладан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларига мувофиқ сотиб олинган мол-мулк "ЎЗЕИКБЮРО"нинг мол-мулкини ташкил этади.


13. "ЎЗЕИКБЮРО" маблағлари бюджет маблағлари ҳисобидан ва Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан тақиқланмаган бошқа манбалардан шаклланади.



VI. ТУГАТИШ ВА ҚАЙТА ТАШКИЛ ЭТИШ


14 "ЎЗЕИКБЮРО"ни тугатиш ва уни қайта ташкил этиш Вазирлар Маҳкамасининг қарори билан Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда амалга оширилади.












































Время: 0.0038
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск