Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 07.09.1995 й. 350-сон "Замин" давлат-акционерлик Ипотека банкини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

07.09.1995 й.

N 350



"ЗАМИН" ДАВЛАТ-АКЦИОНЕРЛИК ИПОТЕКА

БАНКИНИ ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция фаолиятини, ер билан боғлиқ гаров муносабатларини янада ривожлантириш, банк хизматларини кенгайтириш ва республиканинг ер фондидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Давлат мулки қўмитаси, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки, "Ўзсаноатқурилишбанк", "Ўзжамғармабанк", "Пахтабанк", "Ғаллабанк", "Ўзтадбиркорбанк", "Ўзсавдогарбанк", "Мевасабзавотбанк"нинг очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклидаги "Замин" давлат-акционерлик ипотека банкини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

2. Қуйидагилар "Замин" банкининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ер участкаларини ва бошқа кўчмас мулкни гаровга қўйиш асосида молия маблағларини жамлаш ва инвестициялаш;

ер эгаларига кредит-ҳисоб-китоб соҳасида комплекс хизмат кўрсатиш;

ипотека облигацияларини чиқариш ва тарқатиш;

ипотека кредити бериш соҳасидаги жаҳон илғор тажрибасини жорий этиш.

кичик корхоналарни кредитлаш бўйича операцияларни амалга ошириш.

"Замин" банки Деҳқон ва фермер хўжаликлари уюшмаси фаолиятида унинг аъзоси сифатида қатнашади.

3. Белгилаб қўйилсинки, қуйидагилар "Замин" банкига гаровга қўйилиши мумкин:

корхоналар мулки, бинолар, иншоотлар ва бошқа иморатлар;

хусусий мулк бўлган савдо ва хизмат кўрсатиш соҳаси объектлари, улар жойлашган ер участкалари билан бирга;

хорижий юридик ва жисмоний шахсларнинг мулки бўлган турар жой бинолари, улар жойлашган ер участкалари билан бирга;

деҳқон хўжалигини юритиш, якка тартибда уй-жой қуриш учун харид қилинган, шу жумладан, кимошди савдосида харид қилинган, шунингдек, қонунда ер майдонини ижарага олиш шартномасида назарда тутилган ҳолларда фермер хўжалиги ер майдонини ижарага олиш ҳуқуқи мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи.

Банк олдидаги мажбуриятларнинг муддати ўтказиб юборилган ҳолларда гаровга қўйилган кўчмас мулк объектлари, кимошди савдосида харид қилинган мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқи қонунчиликда белгиланган тартибда кимошди савдосига қўйилади.

5. Ўзбекистон Республикаси Марказий банкига:

Давлат мулки қўмитаси ва Молия вазирлиги билан биргаликда бир ой муддатда ипотека кредитларини бериш ҳамда уларни узиш тартибини белгиловчи зарур норматив ҳужжатларни тасдиқлаш;

Ўзбекистон Республикаси Тижорат банклари уюшмаси билан биргаликда "Замин" банкини ташкил этиш ва унинг фаолияти билан боғлиқ масалаларни ҳал қилишда амалий ёрдам бериш, "Пахтабанк", "Ўзжамғармабанк" ва "Ўзсаноатқурилишбанк" билан биргаликда "Замин" банкини малакали кадрлар билан таъминлашда кўмаклашиш тавсия қилинсин.


6. Ўзбекистон Республикаси Давлат мулки қўмитаси, "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Молия вазирлиги, Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги, Адлия вазирлиги бошқа манфаатдор органлар, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда ер участкалари эгаларининг рўйхатини юритиш тартиби тўғрисида таклифлар киритсинлар.

7. "Замин" банкининг қишлоқ хўжалигига кредит бериш имкониятларини кенгайтириш мақсадида белгилаб қўйилсинки:

мерос қилиб қолдириладиган ер участкасига умрбод эгалик қилиш ҳуқуқини кимошди савдосида сотишдан тушган маблағнинг 74,5 фоизи;

йил якунлари бўйича банк фаолиятидан олинган давлат улушига тўғри келадиган дивидендлар банк рўйхатга олинган пайтдан бошлаб беш йил мобайнида унинг устав фондини тўлдиришга сарфланади.


8. Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Ўзсаноатқурилишбанк" "Замин" банки Бошқаруви аппаратини Тошкент шаҳар, П. Ржевский кўчаси, 3-уйга жойлаштирсинлар.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари бир ой муддатда "Замин" банки филиаллари учун тегишли хизмат хоналари ажратиб берсинлар.


9. "Тошшаҳарйўловчитранс" уюшмаси, "Ўзавтотранс" корпорацияси, Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги "Замин" банки буюртманомаларига кўра транспорт ва алоқа воситалари ажратиб берилишини таъминласинлар.


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов



*) Илова рус тилида матнда берилган










































Время: 0.1932
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск