ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Соғлиқни сақлаш / ОИТС, жинсий ва юқумли касалликларни даволаш ва олдини олиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.09.1995 й. 379-сон "Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш ҳамда гўшт ва сут маҳсулотларини етказиб бериш ва сотиш чоғида ветеринария-санитария талабларига риоя этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.09.1995 й.

N 379



РЕСПУБЛИКА АҲОЛИСИНИ ҚИШЛОҚ

ХЎЖАЛИГИ ҲАЙВОНЛАРИДА УЧРАЙДИГАН

ЮҚУМЛИ КАСАЛЛИКЛАРДАН МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

ҲАМДА ГЎШТ ВА СУТ МАҲСУЛОТЛАРИНИ ЕТКАЗИБ

БЕРИШ ВА СОТИШ ЧОҒИДА ВЕТЕРИНАРИЯ-САНИТАРИЯ

ТАЛАБЛАРИГА РИОЯ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Республика аҳолисини қишлоқ хўжалиги ҳайвонларида учрайдиган юқумли касалликлардан муҳофаза қилиш, мол сўйиш, сут ва сут маҳсулотлари тайёрлаш ва сотишни ташкил этишда ветеринария-санитария қоидаларига қатьий риоя қилинишини таъминлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари, Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси, "Ўзбексавдо", "Ўзгўштсутсаноат", "Ўзтайёрловсавдо" уюшмалари ва уларнинг бўлинмалари, қайта ишловчи корхоналар, фуқаролар йиғини раислари:

фуқаролар ва фермерларнинг моллари санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган ва мол сўйиш учун рухсатномага эга бўлган ихтисослаштирилган мол сўйиш корхоналари ёки цехларида сўйилишини ташкил этишни таъминласинлар;

гўшт ветеринария-санитария экспертизаси ўтказилгандан кейингина сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган ҳолда корхоналарга ва бошқа ташкилотларга берилиши устидан назоратни кучайтирсинлар;

хўжаликларда соғилган, фермерлар ва фуқаролар томонидан соғиб олинган сутни сут заводларида ёки сут қабул қилиш пунктларида мажбурий термик ишловдан ўтказсинлар;

сут савдо корхоналарига, махсус истеъмолчиларга ва бошқа ташкилотларга сифати тўғрисида гувоҳнома мавжуд бўлган тақдирдагина етказиб берилишини таъминласинлар.


2. Ўзбекистон Республикаси Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги хизмати, Ички ишлар вазирлиги ва Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси барча ишлаб турган ва янгидан ташкил этилаётган қушхоналарнинг ишлаши ҳамда моллар санитария талабларига тўлиқ жавоб берадиган қушхоналарда сўйилишига махсус рухсатнома берилиши устидан доимий назорат ўрнатсинлар.

1995 йил 20 октябрдан бошлаб барча деҳқон бозорларида, шаҳар ва қишлоқ дўконларида мажбурий тартибда ветеринария-санитария экспертизасидан ўтган, сўйилган мол танасига махсус муҳр босилган гўшт сотилиши таъминлансин. Олдиндан ветеринария кўригидан ўтказилмаган гўшт сотилиши қатъиян тақиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Ветеринария ва чорвачиликни ривожлантириш давлат қўмитаси ветеринария-санитария қоидаларини бузишга йўл қўяётган шахсларни Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатларида белгиланган тартибда жавобгарликка тортсинлар.

4. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ўз ҳудудларида жойлашган барча гўшт ва сут дўконлари ва дўкончалари назоратдан ўтказилишини ҳамда гўшт ва сут маҳсулотлари ветеринария-санитария талабларига жавоб берадиган жойлардагина сотилишини ташкил этсинлар.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                     А. Муталов


































Время: 0.1930
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск