ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Банклар ва бошқа кредит ташкилотлари / Тижорат банклари / Айрим банклар фаолиятини тартибга солиш / Халқ банки /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.10.1995 й. 386-сон "Ўзжамғармабанк"ни Ўзбекистон Республикаси Халқ банкига айлантириш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.10.1995 й.

N 386



"ЎЗЖАМҒАРМАБАНК"НИ ЎЗБЕКИСТОН

РЕСПУБЛИКАСИ ХАЛҚ БАНКИГА

АЙЛАНТИРИШ ТЎҒРИСИДА


Аҳолига кўрсатилаётган банк хизматларининг кенг кўламли тизимини яратиш, эркин пул маблағларининг омонатларда тўпланишидан аҳоли манфаатдорлигини ошириш, аҳолига кредит беришга ҳамда халқ хўжалигининг устун тармоқларини ривожлантиришга йўналтирилаётган кредит-инвестиция ресурсларини кўпайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзжамғармабанк", Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Марказий банкининг Ўзбекистон Республикаси меҳнат жамғармалари ва аҳолига кредит бериш давлат-тижорат банкини бошланғич устав фонди 100 млн сўм бўлган Ўзбекистон Республикаси давлат-тижорат Халқ банкига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги бир ой муддатда Халқ банкининг устав фондини ташкил этсин.


3. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки мол-мулк, молиявий ҳамда аҳоли омонатларининг сақланиши ва ўз вақтида қайтарилишини кафолатловчи бошқа мажбуриятлар ва талабномалар бўйича "Ўзжамғармабанк"нинг ҳуқуқий вориси деб ҳисоблансин.


4. Қуйидагилар Халқ банкининг асосий вазифалари этиб белгилансин:

ҳар бир қишлоқда, аҳоли яшайдиган жойда, ҳар бир хўжалик ҳудудида банк инфраструктурасини яратган, республикада яшовчи ҳар бир киши банк хизматлари тизимидан фойдаланишини таъминлаган, хизмат кўрсатиш маданияти ва сифатини жаҳон андозалари даражасига етказган ҳолда аҳолига кенг кўламли банк хизматлари кўрсатиш;

банкнинг барча муассасалари томонидан аҳолига таклиф этилаётган банк хизматини сифат жиҳатидан яхшилаш ва унинг турларини кенгайтириш;

омонатларнинг янги турларини жорий қилиш ва омонатчиларнинг манфаатдорлигини таъминлайдиган фоиз ставкаларини белгилаш асосида аҳолининг эркин пул маблағлари омонатларга жалб қилинишини рағбатлантириш;

ютуқли омонатлар тизимини жорий қилиш, облигациялар чиқариш ва уларни жисмоний шахслар ўртасида тарқатиш, аҳолини жалб қиладиган шартларда ютуғи дарҳол тўланадиган, мақсадли, кўп тиражли лотереяларни ва бошқа ютуқли тадбирларни ўтказиш;

аҳолининг хорижий валютадаги маблағларини омонатларга жалб қилиш;

аҳолининг товарлар ва хизматлар учун нақд пулсиз ҳисоб-китоб қилишининг замонавий тизимини яратиш, шу жумладан пул маблағларини тезлик билан ўтказишни, пластик карточкаларни жорий қилиш ва бошқалар;

тўлов ҳужжатлари ва бошқа қимматли қоғозлар (чеклар, аккредитивлар, векселлар, сертификатлар)ни чиқариш ва сотиш;

жисмоний ва юридик шахсларга кредит-ҳисоб-китоб хизматлари кўрсатиш;

аҳолига банк хизматлари кўрсатиш соҳасидаги жаҳон тажрибасини ўрганиш ва жорий қилиш.


5. Халқ банкининг ташкилий тузилмасига ва 1995-1997 йилларда унинг инфраструктурасини кенгайтиришга оид чора-тадбирларга 1 ва 2-иловаларга* мувофиқ розилик берилсин.


6. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши Раиси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимлари, хўжаликларнинг раҳбарлари Халқ банки таркибий бўлинмаларига унинг тармоғи мавжуд бўлмаган аҳоли яшаш жойларида шахсий жавобгарлик остида, зарур мукаммал тузатишларни амалга оширган ҳолда, бинолар ажратсинлар ҳамда 2-иловага мувофиқ мавжуд биноларни доимий фойдаланиш учун бириктириб қўйсинлар.

Халқ банки ажратилаётган биноларни зарур асбоб-ускуналар, жиҳозлар ва алоқа воситалари билан таъминласин.

Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари мазкур банднинг бажарилиши тўғрисида Вазирлар Маҳкамасига 1995 йил якунлари бўйича, кейинчалик эса ҳар ярим йиллик якунлари бўйича ахборот бериб борсинлар, йиғма ҳисоботни 1998 йил 1 январгача тақдим этсинлар.

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Марказий банки ва Халқ банки тақдим этилаётган материалларни умумлаштирсинлар ва республика Ҳукуматига зарур таклифлар киритсинлар.


7. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси Халқ банки томонидан жалб қилинадиган пул маблағлари кредит ресурслари сифатида бозор ставкалари бўйича жойлаштирилади.


8. Ўзбекистон Республикаси Халқ банки:

бир ой муддатда Халқ банки Уставини ишлаб чиқсин ҳамда уни Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида ва Марказий банкида рўйхатдан ўтказсин;

1997 йилда Халқ банки марказий аппарати билан унинг ҳар қайси бошланғич бўлинмаси ўртасида компьютерли алоқа ўрнатган ҳолда 1996 йилда минтақа бўлинмаларида, бошқармаларида ва республика банкида маълумотларни автоматлаштирилган тартибда узатиш бўйича ички тизимли компьютер тармоғини босқичма-босқич ташкил этсин;

мутахассисларни тайёрлаш ва қайта тайёрлаш учун Нукус шаҳрида, ҳар бир вилоят марказида ва Тошкент шаҳрида ўқув базаси ташкил этсин, бунда икки йил мобайнида барча тоифадаги ходимларни ҳозирги замон банк технологиясига ўқитишни таъминласин;

шу йилнинг 1 ноябридан бошлаб Халқ банкининг бошланғич бўғинидан республика бўғинигача бўлган бўлинмалари ходимлари меҳнатига ҳақ тўлаш даражаси омонатлар миқдорининг кўпайишига ва кўрсатилаётган хизматлар ҳажмига боғлиқ бўлишини, шунингдек узоқ муддат хизмат қилганлиги учун устама тўлашни назарда тутувчи меҳнатга ҳақ тўлаш тизимини жорий этсин. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Меҳнат вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда меҳнатга ҳақ тўлашнинг янги тизимига доир услубий қоидаларни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин;

Халқ банки бошқармалари ва бўлинмаларининг аҳолига кенг кўламда банк хизматлари кўрсатиш бўйича мустақиллигини ва жавобгарлигини оширишга доир аниқ чора-тадбирларни ишлаб чиқсин ва амалга оширсин;

кўрсатилаётган банк хизматларининг афзалликлари тўғрисида аҳоли ўртасида мунтазам равишда тушунтириш ишлари олиб борсин, бу афзалликларни оммавий ахборот воситаларида кенг реклама қилсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Б.С. Ҳамидов икки ой муддатда Халқ банкининг туман, шаҳар, вилоят бўлинмалари раҳбарлари аттестациядан ўтказилишини ташкил этсин, бунинг учун махсус аттестация комиссиясини тузсин.


10. Халқ банки 2002 йил 1 январгача солиқларнинг барча турларидан озод қилинсин ва бўшайдиган маблағлар банк инфратузилмасини ривожлантиришга йўналтирилсин.

11. Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков Халқ банки марказий аппарати биноси қурилишининг боришини ва унинг 1996 йил январь ойида фойдаланишга топширилишини назоратга олсин.


12. Ўзбекистон Республикаси Алоқа вазирлиги Халқ банкининг ҳар бир муассасасини алоқа каналлари билан таъминласин.


13. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1993 йил 27 августдаги 430-сон ва 1994 йил 12 августдаги 411-сон қарорлари ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


14. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов ва Ўзбекистон Республикаси Марказий банки Бошқарувининг раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                               И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.



































Время: 0.1652
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск