Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Банклар. Кредитлаш. Валютани тартибга солиш / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Банк операциялари /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 20.10.1995 й. 413-сон "Марказий банк патентлари эгалари операцияларини кенгайтириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

20.10.1995 й.

N 413



МАРКАЗИЙ БАНК ПАТЕНТЛАРИ ЭГАЛАРИ

ОПЕРАЦИЯЛАРИНИ КЕНГАЙТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика истеъмол бозорини янада тўлдириш, хусусий тадбиркорликни ривожлантиришни рағбатлантириш ва миллий валютанинг ички алмашинувчанлигини кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Белгилаб қўйилсинки, 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб Ўзбекистон Республикаси Марказий банки патентларини юридик ва жисмоний шахсларга бериш, шунингдек, патент эгаларига сўмларни вакил қилинган банклар орқали эркин муомаладаги валютага алмаштириш улар томонидан республикага келтириладиган товарлар турларига боғлиқ бўлмаган ҳолда амалга оширилади. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 25 июлдаги 287-сон қарори билан белгиланган рўйхатга мувофиқ Ўзбекистон Республикасига импорт қилиш (келтириш) тақиқланган ёки зарур лицензияларсиз ёхуд рухсатномаларсиз келтирилган буюмлар бундан мустасно.


2. Ўзбекистон Республикаси Марказий банки, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари патент эгалари сонини кескин кўпайтириш ва уларнинг республикага келтирилган товарларни аҳолига сотишдан олинган сўмлардаги тушумлари ўз вақтида алмаштириб берилишини таъминласинлар.


3. Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 23 ноябрдаги 566-сон қарори билан тасдиқланган, импорт қилиниши республика валюта бозорида имтиёзли алмаштириш ҳуқуқини берувчи озиқ-овқат ва ноозиқ-овқат товарлар рўйхати (2,3-рўйхатлар), Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 23 мартдаги 94-сон қарорининг 1 ва 2-бандлари, шунингдек, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 19 апрелдаги 135-сон қарорига 2-илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


4. Марказий банк бир ҳафта муддатда ўзининг меъёрий ҳужжатларини ушбу қарорга мувофиқлаштирсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Б.С. Ҳамидов, М.З. Усмонов ва Марказий банк Бошқаруви раиси Ф.М. Муллажонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                И. Каримов



Ўзбекистон Республикаси Ҳукуматининг қарорлари тўплами, 1995 й., 10-сон, 42-модда

















Время: 0.1372
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск