Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўзбекистон Республикаси Президенти /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 09.11.1995 й. 426-сон "Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати назорат инспекцияси ва унинг жойлардаги органлари моддий базасини мустаҳкамлаш масалалари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

09.11.1995 й.

N 426



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ПРЕЗИДЕНТИ

АППАРАТИ НАЗОРАТ ИНСПЕКЦИЯСИ ВА

УНИНГ ЖОЙЛАРДАГИ ОРГАНЛАРИ

МОДДИЙ БАЗАСИНИ МУСТАҲКАМЛАШ

МАСАЛАЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси назорат инспекциялари фаолиятини такомиллаштириш ҳамда уларнинг моддий базасини мустаҳкамлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати назорат инспекцияларининг тузилмаси иловага* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки:

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати назорат инспекцияларини маблағ билан таъминлаш Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва тегишли маҳаллий бюджетлар ҳисобига амалга оширилади;

Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппарати назорат инспекциялари ходимлари меҳнатга ҳақ тўлаш, моддий-маиший таъминот ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шарт-шароитлари бўйича Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси, вилоятлар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари бўлимлари ходимларининг тегишли тоифаларига тенглаштириладилар.


3. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари Қорақалпоғистон Республикаси бюджети ва маҳаллий бюджетлар доирасида Қорақалпоғистон Республикаси Жўқорғи Кенгеси Раиси ҳузуридаги, вилоятлар, Тошкент шаҳар, туманлар ва шаҳарлар ҳокимликлари аппаратлари назорат инспекцияларини енгил автотранспорт билан таъминласинлар.


4. Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Республикада давлат назорати тизимини такомиллаштиришга оид баъзи тадбирлар тўғрисида" 1994 йил 16 февралдаги Фармонини бажариш бўйича чора-тадбирлар ҳақида" 1994 йил 1 мартдаги 106-сон қарори ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг ўринбосари Б.С. Ҳамидов, Ўзбекистон Республикаси Президентининг Давлат маслаҳатчиси - Ўзбекистон Республикаси Президенти аппарати Назорат инспекцияси раҳбари С.М. Мирсафоев зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                                  И. Каримов



*) Илова берилмайди.



































Время: 0.2110
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск