Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Меҳнат ва аҳолининг бандлиги / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Меҳнат муҳофазаси /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 05.12.1995 й. 450-сон "Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида якка тартибда ва жамоа тартибида ҳимоя қилиш воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

05.12.1995 й.

N 450



МЕҲНАТНИ МУҲОФАЗА ҚИЛИШ

СОҲАСИДА ЯККА ТАРТИБДА ВА ЖАМОА

ТАРТИБИДА ҲИМОЯ ҚИЛИШ ВОСИТАЛАРИНИ

ЯРАТИШ ҲАМДА ИШЛАБ ЧИҚАРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Корхоналарнинг якка тартибда ва жамоа тартибида ҳимоя қилиш воситаларига эҳтиёжларини энг тўлиқ таъминлаш, уларни бевосита республиканинг ўзида ишлаб чиқаришни анча кенгайтириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида якка тартибда ва жамоа тартибида ҳимоя қилиш воситаларини яратиш ҳамда ишлаб чиқариш тадбирлари 1-4-иловаларга* мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, кўрсатиб ўтилган тадбирларда назарда тутилган ишларни маблағ билан таъминлаш Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси маблағлари ҳисобига амалга оширилади.


3. Ўзбекистон Республикаси Меҳнат вазирлиги (Обидов) ҳимоя қилиш воситаларини сертификация синовларидан ўтказиш учун ишланмалар, услубиётлар ва аппаратлар соҳасидаги, шунингдек Иш билан таъминлашга кўмаклашиш жамғармаси ҳисобига янги ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқарувчи кичик ва қўшма корхоналарни ташкил этиш бўйича Меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий-тадқиқот институти ва Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти томонидан ўтказиладиган илмий-тадқиқот, тажриба-тадқиқот, тажриба-конструкторлик ишларини мувофиқлаштириб борсин.


4. "Ўзкимёсаноат" уюшмаси узунлик зичлиги паст бўлган нитрон толаси ишлаб чиқаришни йўлга қўйсин, шунингдек илмий-тадқиқот ишларини ўтказиш учун зарур полимер материалларга бўлган эҳтиёжни ҳамда ҳимоя қилиш воситаларини тадбирларда назарда тутилган муддатларда ишлаб чиқаришни таъминласин.


5. "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси улар базасида белгиланган ҳимоялаш хоссаларига эга бўлган махсус газламалар ишлаб чиқариш ўзлаштириладиган, шунингдек махсус кийимлар ишлаб чиқариш ташкил этиладиган корхоналарни икки ҳафта муддатда белгиласин.


6. "Ўзмашсаноат" уюшмаси:

тажриба-конструкторлик ишларини ўтказиш учун Меҳнатни муҳофаза қилиш республика илмий-тадқиқот институти, Тошкент тўқимачилик ва енгил саноат институти, "Ўзбекенгилсаноат" давлат уюшмаси буюртмаси бўйича анжомлар ишлаб чиқаришни ҳамда асбоб-ускуналарни модернизация қилишни таъминласин;

меҳнатни муҳофаза қилиш соҳасида якка тартибда ва жамоа тартибида ҳимоя қилиш воситаларини ишлаб чиқаришни ўзлаштираётган корхоналар билан тўғридан-тўғри шартномалар бўйича анжомлар ва асбоб-ускуналар тайёрлашни таъминласин.


7. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг тегишли ўринбосарлари зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                                  А. Муталов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.











































Время: 0.1540
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск