Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.03.1995 й. 82-сон "Қишлоқ хўжалигининг агрокимё хизмати кўрсатиш тизимини такомиллаштириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

10.03.1995 й.

N 82



ҚИШЛОҚ ХЎЖАЛИГИНИНГ АГРОКИМЁ

ХИЗМАТИ КЎРСАТИШ ТИЗИМИНИ

ТАКОМИЛЛАШТИРИШ ЧОРА-

ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Қишлоқ хўжалигининг агрокимё хизматини такомиллаштириш, минерал ўғитлар ва ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ишлаб чиқарувчилар билан истеъмолчилар ўртасидаги тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ хўжалиги вазирлиги тизимидаги "Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик уюшмасига айлантирилсин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси:

юридик шахс ҳуқуқига эга бўлган республика тижорат-воситачилик хўжалик уюшмаси ҳисобланади;

ҳудудий акционерлик бирлашмалари томонидан мулкчилик шакллари ва идоравий бўйсунишидан қатъи назар, корхоналар ва ташкилотлар иштирокида ташкил этилади;

молиявий-иқтисодий ва хўжалик фаолияти масалаларини мустақил ҳал этади, марказлаштирилган суғурта, захира ва бошқа жамғармалар ташкил этади.

"Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик уюшмасининг таркибига 1-иловага мувофиқ розилик берилсин.


3. Белгилансинки, "Ўзагрокимёсервис" уюшмасининг асосий вазифалари қуйидагилардан иборатдир:

хўжаликларга шартнома асосида минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий воситалар сотиш;

"Ўзкимёсаноат" уюшмаси корхоналари ва бошқа маҳсулот етказиб берувчилар билан тўғридан-тўғри ўзаро фойдали хўжалик алоқалари ўрнатиш;

республиканинг барча ердан фойдаланувчиларига ўсимликларни биологик ва кимёвий ҳимоя қилиш хизматлари, агрокимё хизмати кўрсатиш;

хўжаликларда тупроқнинг агрокимё тадқиқотларини ўтказиш, озуқа ва бошқа қишлоқ хўжалиги маҳсулотлари сифатини текшириш;

юқори самарали техника ва технологияларни комплекс ўзлаштириш, шу жумладан хорижий инвестицияларни жалб қилган ҳолда:

уюшма доирасида ягона услубий ва илмий-техника ишларини олиб бориш.


4. "Ўзагрокимёсервис" уюшмасининг ходимларининг чекланган сони 32 нафардан иборат бўлган (хизмат кўрсатувчи ходимларсиз) ижро этувчи аппарати тузилмаси 2- ва 2а-иловаларга мувофиқ тавсия қилинсин.

Уюшмага раиснинг икки нафар ўринбосари, шу жумладан бир нафар биринчи ўринбосари бўлишига рухсат берилсин.

Уюшма раиси лавозими бўйича Қишлоқ хўжалиги вазирининг ўринбосари ҳисобланади.


5. Белгилаб қўйилсинки, ҳудудий акционерлик бирлашмалари:

ўз фаолиятида тегишли равишда Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгашига ва вилоятлар ҳокимликларига ҳисоб беради ҳамда "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси таркибига унинг муассислари ҳуқуқи билан киради;

мулкчиликнинг барча шаклларидаги корхоналар ва ташкилотларни ихтиёрийлик асосида бирлаштиради, ўзларига берилган функциялар бажарилиши учун ўз муассислари олдида жавоб беради;

"Ўзагрокимёсервис" республика уюшмаси таркибига юридик шахс ҳуқуқи билан кирган ҳолда ўз фаолиятини ҳудудий бирлашма қатнашчиларининг умумий йиғилишида қабул қилинган ҳудудий бирлашма Уставига мувофиқ амалга оширади;

ҳудудий акционерлик бирлашмаларининг раислари муассислар йиғилиши томонида тайинланади ва "Ўзагрокимёсервис" республика уюшмаси бошқаруви томонидан тасдиқланади.

ҳудудий акционерлик бирлашмасининг намунавий тузилмаси 3-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


6. Давлат мулки қўмитаси "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси билан биргаликда:

1995 йилда уюшманинг туман бирлашмаларини 4-иловага мувофиқ очиқ турдаги акционерлик жамиятларига айлантиришни тугалласин;

уюшманинг фирма дўконларини улар жойлашган ер майдонлари билан биргаликда хусусий мулк қилиб сотсин, бунда акционерлик жамияти ходимларига устунлик ҳуқуқи берилсин;

давлатга тегишли акциялар пакетига мувофиқ акционерлик жамиятлари фаолиятини бошқариш ҳуқуқини шартнома асосида "Ўзагрокимёсервис" уюшмасига берсин;

давлатга тегишли акциялар бўйича дивидендларнинг бир қисмини шартнома асосида "Ўзагрокимёсервис" уюшмасига берсин:

акцияларнинг эркин сотиладиган қисмини устун даражада қишлоқ хўжалиги корхоналарига, деҳқон (фермер) хўжаликларига сотсин.


7. "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси деҳқон (фермер) хўжаликларига ва шахсий ёрдамчи хўжаликлар эгаларига кимёвий маҳсулотлар сотиш бўйича савдо объектлари тармоғини кенгайтирсин.


8. "Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси ва "Ўзагрокимёсервис" уюшмаси Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари билан биргаликда бир ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига минерал ўғитлар ва бошқа кимёвий маҳсулотларни сақлаш ва сотиш базаларини ҳудудий жойлаштиришни такомиллаштиришга оид таклифлар киритсин.


9. Маҳфий


10. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.X. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 мартдаги

82-сон қарорига

1-ИЛОВА


"Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик уюшмаси

ТАРКИБИ


Қорақалпоғистон акционерлик бирлашмаси

Андижон акционерлик бирлашмаси

Бухоро акционерлик бирлашмаси

Жиззах акционерлик бирлашмаси

Қашқадарё акционерлик бирлашмаси

Навоий акционерлик бирлашмаси

Наманган акционерлик бирлашмаси

Самарқанд акционерлик бирлашмаси

Сурхондарё акционерлик бирлашмаси

Сирдарё акционерлик бирлашмаси

Тошкент акционерлик бирлашмаси

Фарғона акционерлик бирлашмаси

Хоразм акционерлик бирлашмаси

Ўсимликларни ҳимоя қилиш республика станцияси

Республика агрокимё станцияси

Кимёвий захиралар республика базаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 мартдаги

82-сон қарорига

2-ИЛОВА


"Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик

уюшмасининг ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият

Маркетинг ва ташқи алоқалар бошқармаси

Моддий ресурслар бошқармаси

Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот бўлими

Назорат-тафтиш бўлими

Капитал қурилиш ва транспорт бўлими

Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 мартдаги

82-сон қарорига

2а-ИЛОВА


"Ўзагрокимёсервис" давлат-акционерлик

уюшмасининг ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ




Уюшма раиси






















Раиснинг биринчи ўринбосари




Раис ўринбосари















Маркетинг ва ташқи алоқалар бошқармаси




Иқтисодиёт, молия ва ҳисобот бўлими















Моддий ресурслар бошқармаси




Назорат-тафтиш бўлими




  

Капитал қурилиш ва транспорт бўлими




Ишлар бошқармаси





Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 мартдаги

82-сон қарорига

3-ИЛОВА


Ҳудудий акционерлик бирлашмасининг намунавий

ТУЗИЛМАСИ






Бошқарув раиси



























Раис ўринбосари

















Иқтисодиёт, бухгалтерия ҳисоби ва ҳисобот бўлими











Таъминот бўлими

















Ўсимликлар ҳимоя қилиш станцияси











Қурилиш бўлими



































Ишлаб чиқариш - техника хизмати бўлими



































Транспорт корхонаси







Кимёвий ҳимоя лойиҳа-қидирув станцияси







Хўжалик ҳисобидаги тузатиш - қурилиш бошқармаси







Туман акцеонерлик жамиятлари







Бирлашманинг ходимларининг тахминий сони:

1. Қорақалпоғистон Республикаси, Наманган, Фарғона вилоятлари - 20-25 киши.

2. Андижон, Бухоро, Жиззах, Қашқадарё, Навоий, Самарқанд, Сурхондарё, Тошкент, Хоразм вилоятлари - 15-19 киши.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 10 мартдаги

82-сон қарорига

4-ИЛОВА


"Ўзагрокимёсервис" уюшмаси туман бирлашмалари негизида

ташкил этилаётган акционерлик жамиятлари

РЎЙХАТИ


Андижон вилояти


Избоскан

Хўжаобод



Жиззах вилояти


Арнасой

Бахмал

Ўртачўл

Дўстлик

Пахтакор



Навоий вилояти


Навбаҳор

Навоий

Қизилтепа

Хатирчи



Самарқанд вилояти


Оқдарё

Булунғур

Гўзалкент

Зарафшон

Иштихон

Каттақўрғон

Кўшработ

Нарпай

Нуробод

Пайариқ

Пастдарғом

Пахтачи

Тайлоқ

Ургут

Челак



Сурхондарё вилояти


Олтинсой

Қизириқ



Тошкент вилояти


Оққўрғон

Зангиота

Пискент

Тошкент

Чиноз

Янгийўл



Фарғона вилояти


Охунбобоев

Бағдод

Бувайда

Қўқон

Қува

Сўх

Тошлоқ

Ўзбекистон

Учкўприк

Фарғона

Фурқат






Время: 0.1865
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск