Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ташқи иқтисодий фаолият / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 04.07.1995 й. 254-сон "Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

04.07.1995 й.

N 254



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ ВАЗИРЛАР

МАҲКАМАСИНИНГ ТАШҚИ ИҚТИСОДИЙ

ФАОЛИЯТНИ МУВОФИҚЛАШТИРИШ

ДЕПАРТАМЕНТИ ТЎҒРИСИДА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг "Ўзбекистон Республикасида ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштиришни яхшилаш тўғрисида" 1995 йил 13 июндаги 219-сон қарорига мувофиқ Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:

2. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистон Республикаси вазирликлари ва идоралари мажбурий тартибда:

ташқи иқтисодий фаолиятга тааллуқли йўриқномалар ва низомларнинг лойиҳаларини Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти билан келишиб оладилар;

молиявий ва техник ёрдам бериш тўғрисида халқаро ташкилотларга бериладиган сўровларни фақат Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти орқали юборадилар;

Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти томонидан сўралган зарур ахборотлар ўз вақтида тақдим этилишини таъминлайдилар.

4. Белгилаб қўйилсинки, Ўзбекистонда Овропа Иттифоқи Комиссиясининг техникавий ёрдамни мувофиқлаштириш Бюроси (ЎЗОИКБЮРО) Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг таркиби бўлинмаси ҳисобланади.

5. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментига халқаро молиявий ва иқтисодий ташкилотлар миссиялари томонидан сўраладиган ахборотни, шу жумладан, мутлақо махфий ахборотни белгиланган тартибда тақдим этиш ҳуқуқи берилсин.


6. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаменти:

Ўзбекистон Республикаси Президентининг фармонлари ва фармойишлари, Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишлари, Олий Мажлис сессияларининг материаллари (келишув бўйича) оборилиши шарт бўлган ташкилотлар рўйхатига;

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги, Молия вазирлиги, Марказий банк ва Давлат божхона қўмитаси статистика ҳисоботлари бюллетенлари юборилиши шарт бўлган реестрга киритилсин.

8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментини Компьютер алоқаси халқаро тармоқларига, уяли телефон алоқаси ва сунъий йўлдош орқали ишлайдиган телевидение тизимига улаш, чет эл ва мамлакатимизнинг даврий матбуот нашрларига обуна бўлишни расмийлаштириш харажатларини тўлаш учун зарур маблағлар ажратишни назарда тутсин.


9. Ўзбекистон Республикаси Президенти Аппарати Ишлар Бошқармаси бир ҳафта муддатда Департаментни жойлаштириш масаласини ҳал қилсин, бунда тегишли инфраструктура билан таъминлаш ва экспертлик гуруҳларида ишлаш учун жалб қилинадиган хорижий мутахассисларнинг ишлашлари учун шароитлар яратиш зарурлигини назарда тутсин.


10. Вазирлар Маҳкамасининг Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг бошлиғи мақоми ва маиший ҳамда тиббий хизмат кўрсатиш шароитлари бўйича Ўзбекистон Республикаси вазирига, Департамент бошлиғининг ўринбосари - Ўзбекистон Республикаси вазирининг биринчи ўринбосарига тенглаштирилсин.


11. Ходимларнинг мансаб моашларига юксак малакалилиги, чет тилларни билганлиги ва компьютер техникаси билан ишлаш малакасига эга эканлиги учун белгиланган иш ҳақи фонди доирасида махсус устамалар белгилашга рухсат этилсин.


12. Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 10 февралдаги 45-сон қарорининг 3-банди, Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 7 мартдаги 81-сон қарори 2-бандининг 3-хатбоши, Вазирлар Маҳкамасининг 1994 йил 11 октябрдаги 397-ф-сон фармойиши 4-бандининг 2-хатбоши ва фармойишга илова ўз кучини йўқотган деб ҳисоблансин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Ў.Т. Султонов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                        И. Каримов



*) 3-илова берилмайди.












Время: 0.1916
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск