ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Хўжалик ва тадбиркорлик фаолиятининг умумий масалалари / Инвестициялар / Умумий қоидалар /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 11.07.1995 й. 265-сон "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компаниясини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

11.07.1995 й.

N 265


"ЎЗИНВЕСТЛОЙИҲА" РЕСПУБЛИКА

ИНЖИНИРИНГ КОМПАНИЯСИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА


Инвестиция лойиҳаларини халқаро стандартлар талаблари даражасида тайёрлаш ва экспертиза қилишни таъминлаш ҳамда республикада инжиниринг хизматлари кўрсатиш бозорини ривожлантириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. "Ўзоғирсаноат", "Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа", "Ўзенгсанлойиҳа" лойиҳалаш институтлари ва Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компаниясини ташкил этиш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

"Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компаниясининг тузилмаси 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзинвестлойиҳа" компанияси:

юридик шахс ҳисобланади ва очиқ турдаги акционерлик жамияти шаклида ташкил этилади. Бунда компания таркибига кирувчи лойиҳалаш институтлари юридик шахс ҳуқуқини сақлаб қоладилар;

ишлаб чиқариш-хўжалик ва молия фаолияти масалаларини мустақил равишда ҳал қилади, марказлаштирилган захира, суғурта ва бошқа фондларни ташкил этади. Компания маблағлари ихтиёрий пай ва бошқа бадаллар ҳисобидан, шунингдек, уставда назарда тутилган ишлаб чиқариш ва бошқа фаолиятлардан олинган даромадлардан шаклланади;

ўз фаолиятида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига ҳисоб беради.


3. Белгилаб қўйилсинки, "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компаниясининг асосий вазифалари ва фаолиятининг йўналишлари қуйидагилар ҳисобланади:

инвестициядан олдинги тадқиқотлар (бизнес-режалар, техник-иқтисодий асослашлар, маблағ билан таъминлаш режалари ва бошқа ишлар)ни бажариш ва инвестиция лойиҳаларига эксперт-маслаҳатларни илова қилиш;

инвестиция лойиҳаларининг лойиҳа-смета ҳужжатларини ишлаб чиқиш;

инвестиция лойиҳаларини халқаро стандартларга мувофик тайёрлаш учун методик тавсияномалар, шакллар ва кўрсаткичлар ишлаб чиқиш.


4. Компания таркибига кирувчи институтларни қуйидаги йўналишларда ихтисослаштириш мақсадга мувофиқ деб ҳисоблансин:

"Ўзоғирсаноат" акционерлик жамияти - республика иқтисодиёти базавий тармоқларида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга;

"Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" лойиҳалаш институти - қишлоқ хўжалиги, озиқ-овқат саноати соҳасида ҳамда бош институт ва республика вилоятларидаги филиаллар базасида ўрта ва кичик бизнесни ривожлантириш соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга;

"Ўзенгсанлойиҳа" жамоа корхонаси - енгил саноат ва пахтани қайта ишлаш саноати соҳасида инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқишга.


5. Компания таъсисчиларининг Компания устав фондини 20 млн сўм миқдорида, улушларни қуйидагича тақсимлаган ҳолда, шакллантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин:

"Ўзоғирсаноат" акционерлик жамияти - 19,6 фоиз;

"Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" лойиҳалаш институти - 17,8 фоиз;

"Ўзенгсанлойиҳа" жамоа корхонаси - 10,1 фоиз;

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки - 52,5 фоиз.


6. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкига Компанияга:

Компанияни техник жиҳозлаш ва уни ҳамда унинг лойиҳалаш ташкилотларини халқаро ахборот тизимларига киритишни таъминлашда;

зарур замонавий дастурий маҳсулотлар сотиб олишда;

маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказишда;

лойиҳалаш ташкилотларининг моддий-техника базаларини ривожлантиришда;

хорижий мутахассисларни жалб қилиш ва Компания мутахассисларини хорижда ўқитишни ташкил этишда фойдаланиш учун белгиланган тартибда муайян мақсадли узоқ муддатли кредит линияси ажратиш тавсия этилсин.


7. "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компанияси ижро этувчи аппаратининг тузилмасига 2 ва 2а-иловаларга мувофиқ ва унинг ходимларининг чекланган сони 35 кишидан иборат бўлишига розилик берилсин.

"Ўзинвестлойиҳа" компаниясига раиснинг икки нафар ўринбосарига, шу жумладан, бир нафар биринчи ўринбосарига эга бўлиш тавсия этилсин.

Компания раиси ва унинг ўринбосарлари Вазирлар Маҳкамаси томонидан тасдиқланади.


8. Тармоқ лойиҳалаш институтлари фаолиятини таҳлил қилиш учун 3-иловага мувофиқ идоралараро комиссия тузилсин.

Идоралараро комиссия икки ой муддатда Вазирлар Маҳкамасига таҳлил натижалари бўйича инвестиция лойиҳаларини тайёрлаш тизимини такомиллаштириш юзасидан таклифлар ҳамда зарур бўлган ҳолларда лойиҳалаш институтларини қайта ташкил этиш ва қайта ихтисослаштиришга доир тавсиялар киритсин.


9. Олий ва ўрта махсус таълим вазирлиги бир ой муддатда лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш, инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш ва экспертиза қилиш, технологиялар ва товарларнинг ички ва хорижий бозорларида маркетинг тадқиқотларини ташкил этиш ва ўтказиш соҳасидаги кадрларни муайян мақсад билан тайёрлаш юзасидан таклифлар киритсин.


10. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг Банкнинг лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш бошқармасини банкнинг таркибий бўлинмаси сифатида Лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш марказига айлантириш тўғрисидаги таклифи қабул қилинсин.

Белгилаб қўйилсинки, Марказнинг асосий вазифалари қуйидагилар ҳисобланади:

ишлаб чиқилган бизнес-режалар ва техник-иқтисодий асослашлар бўйича инвестиция лойиҳаларини узил-кесил молиявий экспертиза қилиш;

хорижий молия муассасаларини жалб қилган ҳолда инвестиция лойиҳаларини маблағ билан таъминлашнинг энг мақбул схемаларини аниқлаш;

лойиҳани маблағ билан таъминлаш ва лойиҳалаш ҳамда бошқа ташкилотларга консалтинг хизматлари кўрсатиш методологиясини ишлаб чиқиш.


11. "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компанияси бир ой муддатда ўз Уставини ишлаб чиқсин ва келишиб олиш учун Вазирлар Маҳкамасига киритсин.

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки икки ҳафта муддатда Лойиҳаларни маблағ билан таъминлаш маркази тўғрисидаги низомни тасдиқласин.


12. "Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компанияси Тошкент шаҳар, Пушкин кўчаси, 88-уйдаги "Ўзоғирсаноат" институти биносига жойлаштирилсин.


13. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосарлари Р.Р. Юнусов, Ў.Т. Султонов, Б.С. Ҳамидовлар зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                 И. Каримов






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 июлдаги

265-сон қарорига

1-ИЛОВА



"Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг компаниясининг

ТУЗИЛМАСИ


"Ўзоғирсаноат" акционерлик жамияти


"Ўзмевасабзавотузумсаноатлойиҳа" лойиҳалаш институти


"Ўзенгсанлойиҳа" жамоа корхонаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 июлдаги

265-сон қарорига

2-ИЛОВА



"Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг

компанияси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ


Раҳбарият


Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш методологияси бўлими


Маркетинг тадқиқотлари бўлими


Мониторинг ва лойиҳаларни эксперт-маслаҳат кузатуви бўлими


Ахборот технологиялари бўлими


Кадрлар тайёрлаш бўлими


Молия-иқтисодиёт бўлими


Юридик бўлим


Ишлар бошқармаси






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 июлдаги

265-сон қарорига

2а-ИЛОВА



"Ўзинвестлойиҳа" Республика инжиниринг

компанияси ижро этувчи аппаратининг

ТУЗИЛМАСИ









Раис






























































































Раис ўринбосари




Раиснинг биринчи ўринбосари

















































































Ахборот технологиялари бўлими




Инвестиция лойиҳаларини ишлаб чиқиш методологияси бўлими



Ишлар бошқармаси


































































Кадрлар тайёрлаш бўлими



Маркетинг тадқиқотлари бўлими




Юридик бўлим


































































Молия-иқтисодиёт бўлими



Мониторинг ва лойиҳаларни эксперт-маслаҳат кузатуви бўлими








































Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 11 июлдаги

265-сон қарорига

3-ИЛОВА



Лойиҳалаш институтлари фаолиятини таҳлил

қилиш идоралараро комиссияси

ТАРКИБИ

Юнусов Р.Р.

-

Бош вазир ўринбосари, комиссия раиси


Набиев Т.Н.

-

Давлат архитектура ва қурилиш ишлари қўмитасининг раиси, комиссия раисининг ўринбосари


Азимов Р.С.

-

Ташқи иқтисодий фаолият миллий банкининг раиси


Комиссия аъзолари:

Абдуллаев 3.А.

-

Вазирлар Маҳкамаси Ташқи иқтисодий фаолиятни мувофиқлаштириш департаментининг устувор инвестиция лойиҳалари бўлими бошлиғи


Асқаров М.А.

-

Марказий банк бошқаруви раисининг ўринбосари


Хўжаев Б.Э.

-

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси раисининг ўринбосари


Зайнутдинов И.А.

-

"Ўзбекнефтгаз" миллий корпорацияси раисининг ўринбосари


Носиров А.Б.

-

Ташқи иқтисодий алоқалар вазирининг ўринбосари


Умаров Т.Б.

-

"Ўзмевасабзавотузумсаноат" уюшмаси раисининг ўринбосари


Ҳасанов Б.В.

-

"Ўзбекенгилсаноат" уюшмаси раисининг биринчи ўринбосари


Йўлдошев А.А.

-

Қишлоқ хўжалиги вазирининг биринчи ўринбосари


Ҳусенов С.Қ.

-

Молия вазирининг ўринбосари




























Время: 0.1867
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск