ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Таълим. Фан. Маданият / Маданият / Мусиқа. Хореография. Театр /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 28.10.1995 й. 415-сон "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Фармонни амалга ошириш масалалари ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

28.10.1995 й.

N 415



"ЎЗБЕКИСТОНДА ТЕАТР ВА МУСИҚА

САНЪАТИНИ ЯНАДА РИВОЖЛАНТИРИШНИ

ҚЎЛЛАБ-ҚУВВАТЛАШ ВА РАҒБАТЛАНТИРИШ

ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА"ГИ ФАРМОННИ

АМАЛГА ОШИРИШ МАСАЛАЛАРИ ҲАҚИДА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг "Ўзбекистонда театр ва мусиқа санъатини янада ривожлантиришни қўллаб-қувватлаш ва рағбатлантириш чора-тадбирлари тўғрисида" 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармонини бажариш юзасидан Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ этиладиган Республика театр-концерт ташкилотлари, таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалари рўйхати 1-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

2. Ўзбекистон Республикаси Президентининг 1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармон татбиқ этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар, бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари, шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг лавозимлари рўйхати 2-иловага мувофиқ тасдиқлансин.

3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ишлари вазирлиги, Меҳнат вазирлиги ва Ижтимоий таъминот вазирлиги билан биргаликда икки ҳафта муддатда фармоннинг 1-иловасига мувофиқ лавозим маошига узоқ муддат хизмат қилганлиги учун ҳар ойда тақдирлаш пули тўлаш Тартибини ҳамда ишдан бўшаган тақдирда фармоннинг 2-иловасига мувофиқ асосий пенсияга қўшиладиган ҳар ойлик устамалар тўғрисидаги Низомни ишлаб чиқсин ва тасдиқласин.


4. Ўзбекистон Республикаси Ижтимоий таъминот вазирлиги ва Маданият ишлари вазирлиги театр-концерт ташкилотларининг ҳамда ўқув юртларининг пенсияга чиққан ходимлари таркибини аниқласинлар ва 1995 йил 1 ноябрдан бошлаб уларнинг пенсиялари миқдорларини қайта ҳисоб-китоб қилсинлар.

Пенсияларга устамалар Ўзбекистон Республикаси бюджетдан ташқари Пенсия жамғармаси маблағлари ҳисобидан тўлансин.

5. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги ва Иқтисодиёт вазирлиги Маданият вазирлигининг буюртманомаси бўйича 1996 йилдан бошлаб, 1-бандда кўрсатилган театр-концерт ташкилотлари ва ўқув юртларининг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун 3-иловага* мувофиқ зарур маблағлар ажратишни назарда тутсинлар.

6. Тошкент давлат консерваториясининг янги биноси қурилиши учун:

уни лойиҳалаштириш ва қуриш бўйича буюртмачи этиб - Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги;

бош лойиҳаловчи этиб - "Тошшаҳарлойиҳа" институти;

бош пудратчи этиб - "Тошкентуйжойинвестқурилиш" корпорацияси белгилансин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси, Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги консерватория қурилишини инвестиция дастурига киритсинлар ҳамда 1996 йилдан бошлаб унинг лойиҳалаштирилиши ва қурилиши учун Маданият ишлари вазирлигига марказлаштирилган капитал маблағлар лимитлари ажратишни назарда тутсинлар.


7. Репертуар сиёсатини тубдан яхшилаш ва янги асарларни саҳналаштириш сифатини ошириш мақсадида Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги ва Молия вазирлиги янги опера, драма, мусиқа, бадиий ҳамда бошқа санъат асарларини яратганлик учун тўланадиган муаллифлик саҳналаштириш ва ижрочилик ҳақи ставкалари ҳамда миқдорларини қайта кўриб чиқишга оид таклифларни бир ой муддатда тайёрласинлар ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасига киритсинлар.


8. Ўзбекистон Республикаси Маданият ишлари вазирлиги Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари билан биргаликда минтақаларда гастроль-концерт фаолиятини жонлантиришга, театр-концерт ташкилотларининг ижодий ва ишлаб чиқариш фаолиятини ўз даромадлари манбалари ҳамда ҳомийларни жалб этиш ҳисобига яхшилашга йўналтирилган аниқ тадбирларни ишлаб чиқсинлар.


9. "Ўзбекистон ҳаво йўллари" миллий авиакомпанияси, "Ўзбексавдо" акциядорлик компанияси, "Тошшаҳарйўловчитранс" акциядорлик компанияси, "Ўзбектуризм" миллий компанияси, "Ўзкоммунхизмат" агентлигига Маданият вазирлигининг таклифига биноан Ўзбекистон Республикасига гастролга келувчи жамоалар ва алоҳида ижрочиларнинг транспортда юриши, яшаши, овқатланиши учун миллий валюта (сўм)да ҳақ олишга рухсат берилсин.

10. Республика театр-концерт ташкилотларига таклиф этилган артистларга ва саҳналаштирувчи гуруҳга шартнома асосида якка тартибдаги контрактлар бўйича гонорар тўлашга рухсат берилсин.


11. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари С.С. Саидқосимов зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                       И. Каримов



*) 3-илова рус тилидаги матнда берилган.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 28 октябрдаги

415-сон қарорига

1-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ

этиладиган республика театр-концерт ташкилотлари,

таълим ва бошқа маданий-маърифий муассасалар

РЎЙХАТИ


Қорақалпоғистон Республикаси


Бердақ номидаги Қорақалпоқ давлат академик мусиқали театри

Қорақалпоқ давлат ёш томошабинлар театри

Қорақалпоқ давлат қўғирчоқ театри

"Айқулаш жулдузлари" Қорақалпоқ давлат миллий фольклор ансамбли

"Аму тўлқини" Қорақалпоқ давлат фольклор-этнографик ансамбли

"Гулзор" Қорақалпоқ давлат фольклор ансамбли

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Нукус филиали

Қорақалпоғистон Республикаси кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Қорақалпоғистон Республикаси бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қорақалпоғистон Республикаси кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қорақалпоғистон Республикаси ҳайвонот боғи

Қоракалпоғистон санъат саройи


Тошкент шаҳри


Алишер Навоий номидаги Ўзбекистон давлат академик катта театри

Ўзбекистон давлат мусиқали комедия (оперетта) театри

Ўзбек Миллий академик драма театри

Ўзбекистон давлат драма театри

Ўзбекистон давлат сатира театри

Ўзбекистон давлат ёш томошабинлар театри

Ўзбекистон давлат ёшлар театри

Ўзбекистон давлат академик рус драма театри

Муқимий номидаги Ўзбекистон давлат мусиқали театри

Ўзбек Миллий қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат консерваторияси

Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти

Ўзбекистон давлат хореография академияси

Юнус Ражабий номидаги Ўзбек миллий мусиқа санъати институти

Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институти

Республика мусиқа ва санъат коллежи

Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк коллежи

Р.Глиэр номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби

Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати

Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби

Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби

Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати

"Дийдор" ёшлар экспериментал театр-студияси" давлат муассасаси

"Томоша" болалар мусиқий театр-студияси" давлат муассасаси

Тошкент давлат консерваторияси ҳузуридаги мусиқали театр-студия

Ўзбек миллий мақом санъати маркази

Мукаррама Турғунбоева номидаги "Баҳор" давлат рақс ансамбли

Республика кўзи ожизлар кутубхонаси

"Ўзбекистон давлат цирки" давлат бирлашмаси

Тошкент зоология парки

"Халқлар дўстлиги" саройи

"Ўзбекконцерт" давлат муассасаси

Ўзбекистон давлат филармонияси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар*

" Ўзбекистон давлат симфоник оркестри" давлат муассасаси

"Турон" ҳарбий театри давлат муассасаси

Ўзбекистон Республикаси Қуролли Кучлари марказий ашула ва рақс ансамбли



Андижон вилояти


Андижон вилояти мусиқали драма театри

Андижон вилояти ёшлар театри

Андижон вилояти қўғирчоқ театри

Андижон вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Андижон вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Андижон вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Андижон вилояти ҳайвонот боғи



Бухоро вилояти


Бухоро вилояти мусиқали драма театри

Бухоро вилояти қўғирчоқ театри

Бухоро вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Бухоро вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Бухоро вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Бухоро вилояти ҳайвонот боғи

"Бухоро маданият саройи" давлат муассасаси


Жиззах вилояти


Жиззах вилояти мусиқали драма театри

Жиззах вилояти қўғирчоқ театри

Жиззах вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Жиззах вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Жиззах вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Жиззах вилояти ҳайвонот боғи



Қашқадарё вилояти


Қашқадарё вилояти мусиқали драма театри

Қашқадарё вилояти қўғирчоқ театри

Қашқадарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Қашқадарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Қашқадарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Қашқадарё вилояти ҳайвонот боғи



Навоий вилояти


Навоий вилояти мусиқали драма театри

Навоий вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Навоий вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Навоий вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Навоий вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Навоий вилояти ҳайвонот боғи



Наманган вилояти


Наманган вилояти мусиқали драма театри

Наманган вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Наманган вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Наманган вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Наманган вилояти ҳайвонот боғи

Наманган вилояти қўғирчоқ театри



Самарқанд вилояти


Самарқанд вилояти мусиқали драма театри

Самарқанд вилояти рус драма театри

Самарқанд вилояти қўғирчоқ театри

Каттақўрғон шаҳар драма театри

Самарқанд вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Самарқанд зоология боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Самарқанд вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Самарқанд вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Самарқанд вилояти ҳайвонот боғи



Сирдарё вилояти


Сирдарё вилояти мусиқали драма театри

Сирдарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сирдарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Сирдарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Сирдарё вилояти ҳайвонот боғи

Сирдарё вилояти қўғирчоқ театри



Сурхондарё вилояти


Сурхондарё вилояти мусиқали драма театри

Сурхондарё вилояти қўғирчоқ театри

Сурхондарё вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Термиз ҳайвонот боғи

"Сурхондарё санъат саройи" давлат муассасаси

Ўзбекистон давлат филармонияси Сурхондарё вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Республика бахшичилик санъати маркази

Сурхондарё вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)



Тошкент вилояти


Тошкент вилояти мусиқали драма театри

Тошкент вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Тошкент вилояти қўғирчоқ театри

Ўзбекистон давлат филармонияси Тошкент вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Тошкент вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Тошкент вилояти ҳайвонот боғи



Фарғона вилояти


Фарғона вилояти мусиқали драма театри

Фарғона вилояти рус драма театри

Фарғона вилояти қўғирчоқ театри

Қўқон шаҳар мусиқали драма театри

Ислом Каримов номидаги Фарғона вилояти театр-концерт саройи

Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институтининг Фарғона вилояти филиали

Фарғона вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Фарғона ҳайвонот боғи

Ўзбекистон давлат филармонияси Фарғона вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

"Ўзбек миллий мақом санъати маркази ҳузуридаги Марғилон шаҳар мусиқали мақом театри" давлат муассасаси

Фарғона вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)



Хоразм вилояти


Хоразм вилояти мусиқали драма театри

Хоразм вилояти қўғирчоқ театри

Хоразм вилояти кўзи ожизлар кутубхонаси ва унинг филиаллари

Ўзбекистон давлат филармонияси Хоразм вилояти бўлинмаси ва унинг таркибига кирувчи жамоалар

Хоразм вилояти кўчма цирки (шапито, дорбозлар гуруҳлари)

Хоразм вилояти ҳайвонот боғи.






Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 28 октябрдаги

415-сон қарорига

2-ИЛОВА


Ўзбекистон Республикаси Президентининг

1995 йил 20 октябрдаги ПФ-1280-сон Фармони татбиқ

этиладиган Театр-концерт ва бошқа маданий-маърифий

муассасаларнинг маъмурий-бошқарув, бадиий-раҳбар,

бадиий, артист, техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари,

шунингдек, мутахассисларининг, таълим муассасалари

профессор-ўқитувчилари ҳамда концертмейстерларнинг

лавозимлари

РЎЙХАТИ


I. Маъмурий-бошқарув ходимлари


1. Бош директор (директор), бош директорнинг ўринбосари (директор ўринбосари), менежер


2. Бош бухгалтер (бош бухгалтер ўринбосари), бош муҳандис, бош зоомуҳандис, бош энергетик, бош маъмур, бош зоотехник, бош фондлар сақловчиси


3. Цех бошлиғи, бўлим бошлиғи


4. Бўлим мудири, либосхона мудири, чипта бюроси мудири, омбор мудири, озуқа ошхонаси мудири, ветеринария клиникаси мудири, дорихона мудири, филиал мудири



II. Бадиий-раҳбар ходимлар


1. Бадиий раҳбар


2. Бош режиссёр, бош дирижер, бош балетмейстер, бош хормейстер, бош рассом


3. Труппа мудири, бадиий-саҳналаштириш қисми мудири, адабий қисм мудири, мусиқий қисм мудири



III. Бадиий ходимлар


1. Саҳналаштирувчи режиссёр, саҳналаштирувчи балетмейстер, саҳналаштирувчи рассом


2. Модельер рассом, безакчи рассом, чироқ бўйича рассом, қўғирчоқшунос, ўйинчоқ-қўғирчоқлар безатувчиси, декоратор


3. Дирижёр, хормейстер, балетмейстер


4. Вокал синфи бўйича концертмейстер, балет синфи бўйича концертмейстер


5. Балет репетитори, вокал репетитори, цирк номерлари репетитори


6. Режиссёр, режиссёр ёрдамчиси


7. Хормейстер ёрдамчиси, дирижёр ёрдамчиси, балетмейстер ёрдамчиси


8. Овоз режиссёри, овоз оператори


9. Ташкилотчи педагог (репетитор), манеж инспектори



IV. Артист ходимлар


1. Етакчи саҳна устаси


2. Барча тоифалардаги балет артисти


3. Барча тоифалардаги артист-вокалчи (яккахон хонанда)


4. Барча тоифалардаги хор артисти


5. Барча тоифалардаги (симфония, камер) оркестр артисти


6. Барча тоифадаларги драма артисти


7. Барча тоифалардаги инструментал артист


8. Барча тоифалардаги барча жанрлардаги цирк артисти


9. Ёрдамчи таркиб артисти



V. Мутахассислар


1. Барча тоифадаги бухгалтер, иқтисодчилар


2. Муҳандис


3. Барча номдаги мутахассислар


4. Матбуот котиби, маъмур, ассистент, кадрлар бўйича инспектор


5. Врач, ветеринар врач (фельдшер), биохимик врач, токсиколог врач, лаборант


6. Барча тоифалардаги агрономлар ва зоотехниклар


7. Барча тоифалардаги илмий ходимлар ва методистлар


8. Фондларни сақловчилар


9. Барча тоифаларлардаги кутубхоначилар, библиографлар, веб-дастурчилар ва экскурсоводлар



VI. Техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлар


1. Бутафор, гримчи-постижер, костюмчи, униформист


2. Пойабзалчи, тикувчи, бичувчи, кассир, чиптачи-кассир, мусиқа асбобларини созловчи


3. Саҳна машинисти, саҳна монтажчиси, ёритувчи, кутубхоначи (нота бўйича)


4. Отлар мураббийлари


5. Йиртқич ҳайвонлар ва ҳайвонларга қаровчи ишчи



VII. Таълим муассасалари

1. Ўзбекистон давлат консерваторияси, Ўзбекистон давлат консерваторияси ҳузуридаги Ботир Зокиров номидаги Миллий эстрада санъати институти, Ўзбекистон давлат санъат ва маданият институти ҳамда унинг филиаллари, Ўзбекистон давлат хореография академиясининг ректорлари, проректорлари, деканлари, концертмейстерлари ва профессор-ўқитувчилари, Камолиддин Беҳзод номидаги Миллий рассомлик ва дизайн институтининг ректори, проректорлари, деканлари ва профессор-ўқитувчилари, Р.Глиэр ва В.Успенский номидаги Республика ихтисослаштирилган мусиқа мактаби, Карим Зарипов номидаги Республика эстрада ва цирк, Республика мусиқа ва санъат коллежи, Республика хореографияга ихтисослаштирилган мактаб-интернати, Павел Беньков номидаги Республика ихтисослаштирилган рассомлик мактаби, Республика ихтисослаштирилган дизайн мактаби, Республика ихтисослаштирилган санъат мактаб-интернати директорлари, директор ўринбосарлари, ўқитувчи ва концертмейстерлари таркиби


*) Ушбу ташкилотларга кирадиган жамоалар учун узоқ муддат узлуксиз хизмати даври жамоа ходимларининг Маданият вазирлиги тизимидаги умумий иш стажидан келиб чиққан ҳолда ҳисобланади.










































Время: 0.1577
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск