Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Иқтисодиётнинг айрим соҳалари / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Қишлоқ ва сув хўжалиги / Пахтачилик, галлачилик /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 31.10.1995 й. 421-сон "Ўзбекистон Республикаси билан халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасида тузилган заём тўғрисидаги битим доирасида пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳасини амалга ошириш ҳақида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

31.10.1995 й.

N 421



ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

БИЛАН ХАЛҚАРО ТИКЛАНИШ ВА ТАРАҚҚИЁТ БАНКИ

ЎРТАСИДА ТУЗИЛГАН ЗАЁМ ТЎҒРИСИДАГИ БИТИМ

ДОИРАСИДА ПАХТАЧИЛИКНИ ТАКОМИЛЛАШТИРИШ

ЛОЙИҲАСИНИ АМАЛГА ОШИРИШ ҲАҚИДА


Пахтачиликни янада ривожлантириш ва Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки (ХТТБ) берадиган заём ресурсларидан самарали фойдаланиш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати билан ХТТБ ўртасида тузилган Заём тўғрисидаги битимга ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 1995 йил 4 майдаги 160-сон қарорига мувофиқ тайёрланган Пахтачиликни такомиллаштириш лойиҳаси (кейинги ўринларда пахта лойиҳаси деб аталади) 1 ва 1а-иловаларга* мувофиқ маъқуллансин.

Ўзбекистон Республикаси Макроиқтисодиёт ва статистика вазирлиги ҳамда Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлигининг Марказий Осиё Уруғчилик Компаниясини лойиҳа қатнашчиси сифатида киритиш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

2. Маълумот учун қабул қилинсинки, лойиҳани амалга ошириш муддати 5 йил, лойиҳанинг умумий қиймати 84,59 млн АҚШ доллари, шу жумладан:

66,12 млн АҚШ доллари - 5 йиллик имтиёзли даврни ҳам қўшганда ХТТБнинг 20 йил муддатга заём сифатида ажратадиган улуши;

18,47 млн АҚШ долларига тенг миқдорда миллий валютадаги маблағ - Ўзбекистон Республикасининг улуши, ундан 10,75 млн АҚШ доллари республика бюджетидан бериладиган кредит ва 7,72 млн АҚШ доллари уруғчилик корпорациялари ва хўжаликларининг маблағлари.

Белгилаб қўйилсинки, заём маблағлари ва республика бюджетидан ажратиладиган маблағлар пахта лойиҳасини амалга оширувчи ташкилотларга қайтариш асосида берилади.


3. Пахта лойиҳаси доирасида маблағларни вазирликлар, идоралар ва давлатга қарашли бўлмаган сектор ташкилотлари ўртасида тақсимлаш схемаси 2-иловага* мувофиқ тасдиқлансин.

Маълумот учун қабул қилинсинки, ХТТБнинг мазкур лойиҳа доирасидаги заём маблағлари траншлар билан берилади ва харажатларни қоплаш режалари Ўзбекистон Республикаси Ҳукумати ва ХТТБ томонидан лойиҳада белгиланган муддатларда тасдиқланади.


4. Вазирлар Маҳкамаси ҳузурида 3-иловага* мувофиқ ходимлар сони ва аппарат тузилмасига эга бўлган юридик шахс ҳуқуқидаги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги ташкил этилсин.

Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги сарф-харажатлари лойиҳани амалга оширишга ажратиладиган маблағлар ҳисобига миллий валютада амалга оширилсин.

Агентлик Ўзбекистон Республикаси Фан ва техника давлат қўмитаси (ФТДҚ) биносига, X. Сулаймонова кўчаси, 29-уйга жойлаштирилсин.

ФТДҚ Агентликни ижара шартларида хизмат хоналари билан таъминласин.

Алоқа вазирлиги Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлигини зарур алоқа воситалари, шу жумладан халқаро телекоммуникация тармоғига чиқадиган алоқа воситалари билан таъминласин.


5. Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлигига қуйидаги ҳуқуқлар берилсин:

вазирликлар ва идораларнинг лойиҳани амалга оширишга оид фаолиятини мувофиқлаштириш;

мазкур лойиҳа доирасида ташқи иқтисодий фаолиятни амалга ошириш;

банкларда ҳисоб-китоб ва валюта счётларини очиш;

юқори малака талаб қиладиган ишлар учун Агентлик ходимларининг лавозим маошига 70 фоизгача миқдорда устама ҳақ белгилаш.


6. Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки бир ҳафта муддатда Пахта лойиҳасини амалий ошириш агентлиги учун миллий валютада счёт (Пахта лойиҳаси счёти) ва АҚШ долларида махсус депозит счёт очсин.

Махсус депозит счётга омонатлар қўйиш ва бу счётдан тўловлар тўлаш Ўзбекистон Республикаси билан Халқаро тикланиш ва тараққиёт банки ўртасидаги Заём тўғрисидаги битим қоидаларига мувофиқ амалга оширилсин.


7. Элита-уруғчилик хўжаликларининг уларнинг негизида 4-иловага* мувофиқ уруғчилик корпорациялари ташкил этиш ҳақидаги таклифига розилик берилсин.


8. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

республика бюджетидан пахта лойиҳасини амалга оширишга йўналтириладиган маблағларни алоҳида моддага ажратсин;

Заём тўғрисидаги битимга мувофиқ уруғчилик корпорациялари билан субзаём битимлари тузсин;

заём маблағлари сарфланиши устидан ҳар ойда назорат қилиб борсин, пахта лойиҳаси счётидаги депозит суммасини лойиҳани амалга оширишга йўналтирилган амалдаги харажатлар тўғрисида тақдим этилган ҳисоботлар асосида ўз вақтида тўлдириб борсин;

бир ой муддатда Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки ва Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги билан биргаликда ХТТБ ва республика бюджетидан бериладиган заём маблағларини бериш, улардан фойдаланиш ҳамда уларни қайтариш тартибини ишлаб чиқсин ва тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига тақдим этсин.


9. Пахта лойиҳасини амалга ошириш агентлиги:

икки ҳафта муддатда Агентлик тўғрисидаги низом лойиҳасини тасдиқлаш учун Вазирлар Маҳкамасига белгиланган тартибда киритсин;

Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигининг топшириғига биноан Ташқи иқтисодий фаолият миллий банки билан субзаём маблағларни бериш ва тўлашни (асосий сумма ва фоизларни), шу жумладан уруғчилик корпорациялари томонидан олинадиган заём маблағлари тўланиши ва қайтариб берилишини назорат қилиш бўйича агентлик шартномаси тузсин;


10. Асбоб-ускуналар, техника, ўсимликларни ҳимоя қилиш воситалари ва бошқа материалларни сотиб олиш учун халқаро ҳамда маҳаллий танлов савдоларини ташкил этиш бўйича тендер комиссияси таркиби 5-иловага* мувофиқ тасдиқлансин. Комиссия тендер савдоларини лойиҳада назарда тутилган муддатларда амалга оширсин.


11. Қишлоқ хўжалиги вазирлиги:

Қишлоқ хўжалиги экинлари навларини синаш давлат комиссияси ҳузурида қишлоқ хўжалиги экинлари янги навлари ҳамда гибридларини рўйхатга олиш ва муҳофаза қилиш бўлимини ташкил қилсин;

Республика пахта уруғчилиги назорати станцияси негизида лойиҳада назарда тутилган ходимлар сони доирасида вилоятларда бўлинмалари бўлган қишлоқ хўжалиги экинлари уруғларини сертификациялаш ва сифатини назорат қилиш давлат марказини ташкил этсин.

13. "Ўздавстандарт" маркази:

лойиҳада назарда тутилган муддатларда уруғликни ва пахта маҳсулотини сертификациялаш минтақавий лабораториялари ташкил этилишига кўра пахта толасини халқаро стандартлар бўйича сертификацияланиши шарт бўлган маҳсулотлар рўйхатига киритсин;

манфаатдор вазирликлар ва идоралар билан биргаликда сертификатларда акс эттириш учун зарур бўлган кўрсаткичларни аниқласин ва сертификатнинг тегишли шаклини тасдиқласин.


14. 1996 йил ҳосилидан бошлаб 4-иловада* кўрсатиб ўтилган уруғчилик корпорациялари хўжаликлари пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотларини давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришдан озод қилинсин. Хўжаликлар пахта толасини эркин нархларда сотишдан олган даромадлар фақат пахта лойиҳасини амалга оширишга ва кейинчалик заём маблағларини тўлашга йўналтирилсин.

"Ўзистиқболстат" давлат қўмитаси пахта толаси ва бошқа пахта маҳсулотини ишлаб чиқариш ҳамда тақсимлаш балансларини мазкур хўжаликлар пахта маҳсулотини давлат эҳтиёжлари учун етказиб беришдан озод этилишини ҳисобга олган ҳолда ишлаб чиқсин.


15. Пахта лойиҳасини амалга оширишда иштирок этаётган ташкилотлар пахта лойиҳаси доирасида импорт қилинадиган товарлардан олинадиган бож пошлинасидан озод қилинсинлар.


16. Уруғчилик корпорациялари ва пахта толаси сифатини баҳоловчи минтақавий лабораториялар рўйхатга олинган вақтдан бошлаб солиқларнинг барча турларини тўлашдан беш йилга озод қилинсинлар, ер солиғи ва сув солиғи бундан мустасно.


17. Республикада 1996 йил пахта ҳосилидан олинадиган барча уруғлик чигитга эркин (шартномавий) нархлар жорий қилинсин.


18. Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ҳокимликлари, манфаатдор вазирликлар ва идоралар лойиҳанинг белгиланган муддатларда амалга оширилишини таъминласинлар,


19. Вазирлар Маҳкамасининг Деҳқончилик саноати комплекси йилнинг ҳар чорагида лойиҳани амалга оширишнинг боришини кўриб чиқсин.


20. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазирнинг биринчи ўринбосари И.Ҳ. Жўрабеков зиммасига юклансин.



Вазирлар Маҳкамасининг Раиси                                                     И. Каримов



*) Иловалар рус тилидаги матнда берилган.
































Время: 0.1321
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск