Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Халқаро алоқалар / Кучини йўқотган ҳужжатлар /

Дипломатик, консуллик ва уларга тенглаштирилган чет эл ваколатхоналарини, оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва мухбирлик пунктларини ҳамда уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилиш Тартиби (ЎзР ВМ 15.11.1995 й. 436-сон қарорига илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Вазирлар Маҳкамасининг

1995 йил 15 ноябрдаги

436-сон қарорига

ИЛОВА


Дипломатик, консуллик ва уларга тенглаштирилган чет

эл ваколатхоналарини, оммавий ахборот воситалари

ваколатхоналари ва мухбирлик пунктларини ҳамда

уларнинг ходимларини Ўзбекистон Республикаси

Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида

аккредитация қилиш

ТАРТИБИ


 

I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Чет эл дипломатик ваколатхоналари ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари, оммавий ахборот воситалари ваколатхоналари ва мухбирлик пунктлари ҳамда кўрсатиб ўтилган ваколатхоналарнинг ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида халқаро ҳуқуқ нормаларига ва Ўзбекистон Республикасининг амалдаги қонунчилигига мувофиқ аккредитация қилинадилар.


2. Халқаро ҳуқуқ нормаларига ва миллий қонунчиликка, шунингдек Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг ушбу қарорига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида қуйидагилар юридик шахслар сифатида аккредитация қилинадилар:

а) дипломатик ва консуллик ваколатхоналари;

б) халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар;

в) мурувват ёрдами кўрсатиш, иқтисодий ва техник ҳамкорлик бўйича ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар ваколатхоналари;

г) хорижий давлатлар оммавий ахборот воситаларининг ваколатхоналари ва мухбирлик пунктлари.

Аккредитация қилинган барча ваколатхоналар Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига ёзиб қўйилади.


3. Аккредитация қилинган ваколатхоналарнинг ҳуқуқий ҳолати ва ваколати халқаро ҳужжатлар (БМТ Устави, Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенцияси, Консуллик алоқалари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси, БМТнинг имтиёзлари ва дахлсизликлари тўғрисида 1948 йил 13 февралдаги Конвенция ва бошқалар), Ўзбекистон Республикаси қонунлари, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонлари, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарор ва фармойишлари ҳамда халқаро битимлар билан тартибга солиб борилади.


4. 2а-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

дипломатик муносабатлар ўрнатиш тўғрисидаги икки томонлама битимлар;

консуллик муносабатлари ўрнатиш тўғрисидаги икки томонлама битимлар;

хорижий давлатлар Ташқи ишлар вазирликларининг Ўзбекистон Республикасида дипломатик ваколатхона очиш тўғрисидаги нотаси;

хорижий давлатлар Ташқи ишлар вазирликларининг Ўзбекистон Республикасида консуллик муассасаси очиш тўғрисидаги нотаси.

26-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ва халқаро ҳукуматлараро ташкилот ўртасида Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилот ваколатхонасини очиш тўғрисидаги битимлар;

Ўзбекистон аъзоси бўлган халқаро ҳукуматлараро ташкилотнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида ушбу ташкилот штаб-квартирасини таъсис этиш тўғрисидаги қарори.

2в-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

Ўзбекистон Республикаси ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилот ўртасида ушбу ташкилот ходимларига Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида назарда тутилган имтиёз ва дахлсизликлар берилишига асос бўладиган битим;

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси ҳузуридаги мурувват ёрдамини тақсимлаш комиссиясининг уларни хайрия ташкилоти сифатида аккредитация қилишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги хулосаси;

ушбу ташкилотнинг устави ёки бошқа таъсис ҳужжати.

2г-бандда кўрсатилган ваколатхоналарни аккредитация қилиш учун қуйидагилар асос ҳисобланади:

оммавий ахборот воситаси раҳбариятининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки мухбирлик пункти очиш тўғрисидаги тегишли хати;

ушбу ташкилотнинг устави ёки бошқа таъсис ҳужжати;

Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги матбуот хизматининг Ўзбекистон Республикасида ваколатхона ёки мухбирлик пункти очишнинг мақсадга мувофиқлиги тўғрисидаги белгиланган тартибда келишилган хулосаси.


5. Ўзбекистон Республикаси Дипломатик алоқалар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, халқаро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда мухбирлик пунктлари ходимлари сонига чеклашлар жорий этиш ҳуқуқини ўзида сақлаб қолади. Юқорида қайд этилган ваколатхоналар ходимлари сони тўғрисида аниқ битим мавжуд бўлган ҳоллар бундан мустасно.


6. Ваколатхона фойдаланишида бўлган ёки аккредитация карточкалари эгаларининг шахсий мулк ҳуқуқидаги автотранспорт воситаларини рўйхатдан ўтказиш ва улардан фойдаланиш тартиби Ўзбекистон Республикаси қонунчилиги билан белгиланган тартибда тартибга солиб борилади.



II. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИНАДИГАН ЖИСМОНИЙ ШАХСЛАР


7. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги қуйидагиларни аккредитация қилади:

дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасаларининг бошлиқлари, дипломатик ходимлар аъзолари, консуллик мансабдор шахслари, дипломатик ваколатхоналар ва консуллик муассасалари, ҳарбий атташеларнинг маъмурий-техник ва хизмат кўрсатувчи ходимлари ҳамда кўрсатиб ўтилган шахсларнинг қарамоғида бўлган оила аъзолари;

халқаро ташкилотларнинг хизмат ишлари билан Ўзбекистон Республикасига келишган мансабдор шахслари, шунингдек Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ҳузуридаги мамлакатлар ваколатхоналари ходимлари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;

Ўзбекистон Республикасида штаб-квартираси бўлган халқаро ташкилотлар ва бошқа чет эл муассасаларининг мазкур ташкилотлар таъсис ҳужжатларига ёки тегишли шартномаларга мувофиқ дипломатик имтиёзлар ва дахлсизликлардан фойдаланишадиган вакиллари, шунингдек уларнинг оила аъзолари;

чет мамлакатлар оммавий ахборот воситаларининг вакиллари ва уларнинг оила аъзолари.



III. АККРЕДИТАЦИЯ КАРТОЧКАЛАРИНИ БЕРИШ


8. 7-бандда кўрсатилган шахсларга Ташқи ишлар вазирлиги лавозимига кўра аккредитация карточкалари беради ва уларнинг чет эл паспортларига аккредитация қилинганлиги тўғрисида ёзиб қўяди.

Аккредитация карточкалари 6 (олти) тоифага бўлинади: "А", "В", "С", "Д", "Е", "Ғ".


9. "А" тоифасидаги яшил рангли аккредитация карточкалари дипломатик паспорти бўлган ёки паспортда эгасининг дипломатик мақомини тасдиқловчи ёзув бўлган дипломатик ваколатхона ва консуллик муассасалари бошлиқларига берилади.

"В" тоифасидаги қизил рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасида ваколатхонаси бўлган ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар бошлиқларига берилади.

"С" тоифасидаги тўқ сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасига техник ва мурувват ёрдами кўрсатаётган Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган Ҳукумат тасарруфида бўлмаган халқаро ташкилотлар бошлиқларига берилади.

"Д" тоифасидаги кўк рангли аккредитация карточкалари дипломатик ваколатхоналар, халқаро ҳукуматлараро ташкилотлар ваколатхоналари ҳамда дипломатик мақомга эга бўлган консуллик муассасалари ходимларига берилади.

"Е" тоифасидаги ҳаворанг аккредитация карточкалари дипломатик ваколатхоналарнинг, халқаро ҳукуматлараро ва ҳукумат тасарруфида бўлмаган ташкилотлар ваколатхоналари консуллик муассасаларининг маъмурий-техник ходимлари аъзоларига, шунингдек халқаро битимларга мувофиқ уларга тенглаштирилган шахсларга берилади.

"Г" тоифасидаги сариқ рангли аккредитация карточкалари Ўзбекистон Республикасида ўз ваколатхоналари ёки мухбирлик пунктлари бўлган ва Ташқи ишлар вазирлигининг махсус реестрига киритилган хорижий давлатларнинг оммавий ахборот воситалари, радио ва телевидениеси ҳамда ахборот агентликлари вакилларига берилади.



IV. АККРЕДИТАЦИЯ КАРТОЧКАЛАРИНИ БЕРИШ ТАРТИБИ


10. Ташқи ишлар вазирлиги аккредитация карточкалари беришнинг қуйидаги тартибини белгилайди:

а) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган Дипломатик ваколатхона, консуллик муассасаси, халқаро ташкилот ваколатхонаси, оммавий ахборот воситалари ваколатхонаси ёки мухбирлик пункти ўз ходимини аккредитация қилиш ва аккредитация карточкаларини олиш учун Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига тегишли нота ёки хатни, паспорт нусхасини, 4, та фотосуратни (3х4 см ўлчамли), тегишли тоифаларнинг 1-шаклдаги иккита аккредитация бланкини ва 2-шаклдаги битта бланкини юборади.

б) аккредитация қилиш тўғрисидаги ҳужжатларни кўриб чиқиш ва аккредитация карточкаларини бериш 14 кун давомида амалга оширилади.


11. Аккредитация карточкаларини бериш тартиби 9-бандда кўрсатилган, улар билан бирга яшовчи шахсларнинг оила аъзоларига ҳам, уларнинг шахсларини тасдиқловчи ҳужжатлари мавжуд бўлган тақдирда, жорий қилинади.


12. Ходимнинг хизмат мавқеи ўзгарган тақдирда (лавозимнинг ошиши, маъмурий-техник ходимнинг дипломатик вазифага ўтиши) ушбу ходим ишлайдиган дипломатик ваколатхона ёки консуллик муассасаси Ташқи ишлар вазирлигини ёзма шаклдаги нота билан, унга ходимнинг янги дипломатик мавқеи ва лавозими кўрсатилган дипломатик паспортнинг нусхасини, 1-шаклдаги иккита аккредитация бланкини, 2-шаклдаги битта бланкни ва илгари берилган дипломатик ва хизмат карточкасини илова қилган ҳолда, хабардор қилади.



V. АККРЕДИТАЦИЯ ҚИЛИШ МУДДАТИ


13. Ташқи ишлар вазирлиги мазкур Тартибнинг 9-бандида кўрсатилган шахсларни узоқ ва қисқа муддатга аккредитация қилади.

Қисқа муддатга аккредитация қилинган ҳолда аккредитация қилиш тўғрисидаги илтимоснома нотасида сафарнинг қисқача дастури, бўлиш муддатлари, бориладиган шаҳарлар, учрашиш мўлжалланаётган расмий шахслар кўрсатилиши керак.

2 ойгача қисқа муддатга аккредитация қилинганда, 9-бандда кўрсатилган шахсларга, ушбу шахснинг вақтинчалик аккредитация қилинганлиги тўғрисида Ташқи ишлар вазирлиги бланкида маълумотнома берилиши мумкин.


14. Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида аккредитация қилинган муассаса ходими республикадан кетганда ходимнинг, унинг оила аъзоларининг чет элга олиб чиқиб кетилмайдиган аккредитация карточкалари Ташқи ишлар вазирлигига мажбурий тартибда қайтарилади.


15. Аккредитация карточкаси йўқотиб қўйилган ёки у яроқсиз бўлиб қолган тақдирда карточка эгасининг 2 та фотосуратини қўшган ҳолда нота билан бу ҳақда тезда Ташқи ишлар вазирлигини хабардор қилиш зарур. Дубликат мазкур нота олингандан кейин 14 кун ўтгач берилади.


16. Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ (Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 9-моддаси, Консуллик муносабатлари тўғрисида 1963 йил 24 апрелдаги Вена конвенцияси 12-моддасининг 2-банди ва 23-моддаси) Ташқи ишлар вазирлиги ваколатхонанинг у ёки бу ходимини аккредитация қилишни рад этиш ҳуқуқига эгадир.

Бунда вазирлик ваколатхона давлатига ёки халқаро ташкилотнинг ваколатхонасига бундай рад этиш сабабларини хабар қилишга мажбур эмас.

Бу ҳолда бундай ходимнинг Ўзбекистон Республикаси ҳудудида бундан кейин қолиш-қолмаслиги ҳақидаги масала дипломатик йўллар билан ҳал этилади.


17. Ушбу Тартибнинг 9-бандида кўрсатиб ўтилган шахслар меҳмонхоналарда ва ички ишлар органларида чет эл паспортларини рўйхатдан ўтказишдан озод қилинадилар.



VI. ИМТИЁЗ ВА ДАХЛСИЗЛИКЛАР


18. Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 29-36-моддаларида кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизликлардан "А", "В" за "Д" тоифасидаги аккредитация карточкалари бериладиган шахслар, шунингдек, уларнинг бирга яшайдиган оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар, фойдаланадилар.

"С" ёки "Е" тоифасидаги аккредитация карточкалари бериладиган шахслар, уларнинг бирга яшовчи оила аъзолари, агар улар Ўзбекистон Республикаси фуқароси бўлмасалар ёки у ерда доимий яшамасалар, юқорида қайд этилган конвенциянинг 29-35-моддаларида кўрсатилган имтиёзлар ва дахлсизликлардан фойдаланадилар. Ўзбекистон Республикасининг фуқаролик ва маъмурий юрисдикциясидан дахлсизлик уларнинг ўз вазифаларини бажаришмаётганда содир этган хатти-ҳаракатларига жорий этилмаслиги бундан мустасно.

Халқаро ҳуқуқ нормаларига мувофиқ (Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясининг 38-моддаси, Ихтисослаштирилган муассасаларнинг имтиёзлари ва дахлсизликлари тўғрисида 1947 йил 21 ноябрдаги Конвенциянинг 39-моддаси ва бошқалар) Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлиги ҳузурида Аккредитация қилинган шахсларга Ўзбекистон Республикаси қўшимча имтиёзлар ва дахлсизликлар бериши мумкин.



VII. АККРЕДИТАЦИЯ КАРТОЧКАЛАРИ

ЭГАЛАРИНИНГ ҲУҚУҚ ВА МАЖБУРИЯТЛАРИ


19. Аккредитация карточкаси эгаси қуйидагилардан озод этилади:

а) барча шахсий ва мулкий, давлат ва маҳаллий солиқлар, йиғимлар ҳамда пошлиналардан, қуйидагилар бундан мустасно:

одатда товар ва ёки кўрсатилган хизмат нархига қўшиладиган билвосита солиқлар;

Ўзбекистон Республикаси ҳудудидаги хусусий кўчмас мулкдан, агар у ваколатхона мақсади учун аккредитация қилувчи давлат номидан уларга эгалик қилмаса, олинадиган йиғимлар ва солиқлар;

меросдан олинадиган солиқлар ва мерос қолдириш пошлиналари;

манбаи Ўзбекистон Республикасида бўлган шахсий даромаддан олинадиган йиғимлар ва солиқлар ҳамда Ўзбекистон Республикасидаги тижорат корхоналарига капитал қўйилмалардан олинадиган солиқлар;

хизматнинг аниқ турларидан олинадиган йиғимлар;

рўйхатга олиш, суд ва реестр пошлиналари, ипотека йиғимлари ҳамда кўчмас мулкка нисбатан ҳам олинадиган йиғимлар;

б) уларнинг хусусиятларидан қатъи назар, барча меҳнат давлат мажбуриятларидан ва шунингдек реквизиция, контрибуция каби ҳарбий мажбуриятлардан ва ҳарбий постдан.


20. Аккредитация карточкаси эгаси қуйидаги маҳсулотларни бож пошлинаси тўламасдан бепул келтириш ҳуқуқига эгадир (ташиш ва сақлаш учун олинадиган йиғимлар бундан мустасно):

ваколатхоналарнинг расмий фойдаланиши учун мўлжалланган буюмлар;

шахсий мақсадда фойдаланиш учун мўлжалланган буюмлар, шунингдек рўзғор буюмлари.

Ўзбекистон Республикасининг миллий қонунчилигига ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларига мувофиқ у кўчувчи ва кўчмас мулкларга эгалик қилиш, Ўзбекистон Республикаси ҳудудида яшаш, Ўзбекистон Республикасининг маҳаллий валютасига, шунингдек хорижий валютага авиа ва темир йўл чипталари сотиб олиш билан боғлиқ бўлган барча харажатларни тўлаш ҳуқуқига эгадир.

Ўзбекистон Республикаси томонидан ўзаро асосда ёки бир томонлама тартибда аккредитация карточкалари эгаларига қўшимча ҳуқуқлар берилиши мумкин.


21. Аккредитация карточкалари эгаларининг мажбуриятлари.

Аккредитация карточкаси эгаси қуйидагиларга мажбурдир:

а) Ўзбекистон Республикаси Конституциясини, қонунчилигини, Ўзбекистон Республикаси Президенти фармонларини, Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг қарорлари ва фармойишларини, бошқа норматив ҳужжатларни ҳурмат қилиш ва уларга риоя этиш;

б) Ўзбекистон Республикасининг ички ишларига аралашмаслик;

в) ваколатхона биносидан ёки яшаш жойидан, автотранспортдан фақат Дипломатик муносабатлар тўғрисида 1961 йил 18 апрелдаги Вена конвенциясида назарда тутилган ваколатхона вазифаларига мувофиқ бўлган мақсадлардагина фойдаланиш;

г) Ўзбекистон Республикасида яшовчи халқларнинг урф-одатларини, маданиятини, аньаналарини ва турмушини ҳурмат қилиш;

д) мудофаа хусусиятларига эга бўлган ёпиқ объектларга ва ҳудудларга Ўзбекистон Республикаси ваколатли органининг махсус рухсатисиз бормаслик;

е) берилган аккредитация карточкасини эҳтиётлаш;

ж) Ўзбекистон Республикасидан бутунлай жўнаб кетаётганда аккредитация карточкасини Ўзбекистон Республикаси Ташқи ишлар вазирлигига топшириш.



VIII. ВИЗАЛАР БЕРИШ ВА УЛАРНИНГ

МУДДАТИНИ УЗАЙТИРИШ


22. 7-бандда кўрсатилган шахсларга визалар бериш ва уларнинг муддатини узайтириш масалалари Ўзбекистон Республикаси Конституцияси ва қонунчилиги асосида ҳамда аккредитация муддатига мувофиқ Консуллик бошқармаси томонидан ҳал этилади.


































Время: 0.0143
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск