Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Соғлиқни сақлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2007 й. 160-сон "Республика нейрохирургия илмий марказининг моддий-техника базасини яхшилаш чора-тадбирлари тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2007 й.

N 160



РЕСПУБЛИКА НЕЙРОХИРУРГИЯ ИЛМИЙ

МАРКАЗИНИНГ МОДДИЙ-ТЕХНИКА БАЗАСИНИ

ЯХШИЛАШ ЧОРА-ТАДБИРЛАРИ ТЎҒРИСИДА


Республика нейрохирургия илмий марказининг моддий-техника базасини, фаолият кўрсатиши учун шарт-шароитларни янада яхшилаш ҳамда Тошкент шаҳар турғун соғлиқни сақлаш муассасалари тармоғини мақбуллаштириш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги, Тошкент шаҳар ҳокимлиги ва "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг Республика нейрохирургия илмий марказига "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамиятининг Тиббиёт-санитария қисми биноларини (шу жумладан қурилиши тугалланмаган биноларини) текин бериш тўғрисидаги таклифига розилик берилсин.

"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти (Исаев) ва Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги (Назиров) бир ой муддатда "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми бинолари, иншоотлари ва асбоб-ускуналари белгиланган тартибда Республика нейрохирургия илмий маркази балансига берилишини таъминласинлар.

Белгилаб қўйилсинки, балансдан балансга текин берилаётган бинолар (шу жумладан қурилиши тугалланмаган бинолар), иншоотлар ва асбоб-ускуналар қиймати солиқ солиш объекти ҳисобланмайди.


2. Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги икки ой муддатда белгиланган тартибда:

Республика нейрохирургия илмий маркази қувватларини, унинг ташкилий тузилмасини, штатлар жадвалини ва харажатлар сметасини ишлаб чиқсин ва тасдиқласин ҳамда уларни Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлигида қайта рўйхатдан ўтказсин;

Республика нейрохирургия илмий марказининг таркибий бўлинмалари "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисмининг фойдаланилаётган биносида жойлаштирилишини таъминласин;

Республика нейрохирургия илмий маркази балансига қабул қилинаётган фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлаш бўйича, қўшимча операция блоклари, реанимация бўлими ва лабораториялар ташкил этишни ҳисобга олган ҳолда, тасдиқланган лойиҳа-смета ҳужжатларини, шунингдек юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарини демонтаж қилиш ва ўрнатиш харажатларига эҳтиёж ҳисоб-китобларини кўриб чиқиш учун Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги киритсин;

Республика нейрохирургия илмий маркази балансига берилаётган 6 қаватли бинонинг қурилишини тугаллаш лойиҳасининг техник-иқтисодий асосланиши ишлаб чиқилишини таъминласин.


3. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги:

Республика нейрохирургия илмий маркази балансига қабул қилинаётган фойдаланилаётган бинолар ва иншоотларни мукаммал таъмирлашга, шунингдек Республика нейрохирургия илмий марказининг юқори технологияли тиббиёт асбоб-ускуналарини демонтаж қилиш ва ўрнатиш учун лойиҳа-смета ҳужжатлари ва асосланган ҳисоб-китоблар асосида Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг Захира жамғармасидан зарур бюджет маблағлари ажратсин;

Тошкент шаҳар маҳаллий бюджети ва республика бюджети харажатларининг тасдиқланган параметрларига тегишли ўзгартиришлар киритсин.


4. Тошкент шаҳар ҳокимлиги (Тўхтаев) Ўзбекистон Республикаси Соғлиқни сақлаш вазирлиги билан биргаликда:

"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисмининг бўшаётган койка-ўринлари ва штатларини қайта тақсимлаш масаласини ҳал қилсин;

врачлар ва ўрта тиббиёт ходимлари ишга жойлаштирилишини, шунингдек илгари "Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми томонидан хизмат кўрсатиб келинган завод ходимлари ва аҳоли ҳудудий тиббиёт муассасаларига бириктирилишини таъминласин.


5. Республика нейрохирургия илмий марказининг Тошкент шаҳар Каблуков кўчаси, 5-уйда жойлашган собиқ биносини сотишдан олинган маблағлар, етмаган қисми бўйича - давлат бюджети маблағлари стационарнинг 6 қаватли биноси қурилишини тугаллашни молиялаштириш манбалари этиб белгилансин.

Ўзбекистон Республикаси Иқтисодиёт вазирлиги ва Молия вазирлиги 2008 йилги ва кейинги йиллар Инвестиция дастурини шакллантиришда кўрсатиб ўтилган объект қурилишини тугаллаш учун зарур молиявий ресурслар ажратсинлар.


6. Қуйидагилар:

"Тошкент трактор заводи" очиқ акциядорлик жамияти Тиббиёт-санитария қисми биноларини Республика нейрохирургия илмий маркази учун реконструкция қилиш бўйича - "Ўзтиблойиҳа" масъулияти чекланган жамият;

марказий транспорт магистралидан Республика нейрохирургия илмий маркази ҳудудига олиб келадиган йўллар бўйича - "ТошкентбошпланЛИТИ" давлат унитар корхонаси лойиҳаларни ишлаб чиқувчилар этиб белгилансин.


7. Ўзбекистон Республикаси Давлат архитектура ва қурилиш қўмитаси (Тохтаев) кўрсатиб ўтилган лойиҳаларнинг Давлат шаҳарсозлик экспертизасидан ўтказилишини таъминласин.


8. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосарлари Н.М. Ханов ва Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                          Ш. Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 320-модда.
















































Время: 0.2033
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск