ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Соғлиқни сақлаш. Жисмоний тарбия ва спорт. Туризм / Жисмоний тарбия ва спорт / Спорт соҳасини бошқариш, спортчиларни тайёрлаш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 01.08.2007 й. 161-сон "Республика олий спорт маҳорати мактабларини ташкил этиш тўғрисида"ги Қарори

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ҚАРОРИ

01.08.2007 й.

N 161



РЕСПУБЛИКА ОЛИЙ СПОРТ

МАҲОРАТИ МАКТАБЛАРИНИ

ТАШКИЛ ЭТИШ ТЎҒРИСИДА



Мутахассислар ҳамда кенг спорт жамоатчилиги фикрини ҳисобга олган ҳолда, шунингдек Ўзбекистонда гимнастикани жадал ривожлантириш ва мамлакатимиз шарафини халқаро майдонларда муносиб ҳимоя қилишга қодир бўлган юқори малакали спортчиларни тайёрлаш мақсадида Вазирлар Маҳкамаси ҚАРОР ҚИЛАДИ:


1. Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлигининг:

Спортнинг оммавий турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабини унинг мавжуд қувватлари ва штатдаги ходимлари сони негизида Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига айлантириш тўғрисидаги;

Спортнинг қишки турлари бўйича олимпия захиралари республика ихтисослаштирилган болалар-ўсмирлар мактабини Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлари вазирлиги ҳузуридаги Спортнинг қишки ва мураккаб техник турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабига айлантириш, унинг таркибига Спортнинг оммавий турлари бўйича республика олий спорт маҳорати мактабидан велоспорт, ўқ отиш (ўқ отиш ва стендга ўқ отиш) ҳамда триатлон бўлимларини бериш тўғрисидаги таклифларига розилик берилсин.


2. Гимнастикани спорт гимнастикаси, бадиий гимнастика, трамполин ва акробатика каби спорт турлари бўйича юқори натижаларга эришиш спорти сифатида ривожлантириш Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби фаолиятининг асосий йўналиши ҳисобланиши белгилаб қўйилсин.


3. Қуйидагилар:

гимнастлар томонидан Олимпия ва Осиё ўйинларида, Жаҳон, Осиё чемпионатлари ва кубокларида ҳамда бошқа нуфузли халқаро мусобақаларда эришилган натижалар;

мактаб тренер-ўқитувчилар таркибининг малака даражаси Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби фаолиятини баҳолаш мезонлари этиб белгилансин.


4. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги Маданият ва спорт ишлари вазирлиги билан биргаликда:

молиялаштиришнинг амалдаги нормативлари асосида, Ўзбекистон Республикаси Маданият ва спорт ишлар вазирлигига қарашли ўқув юртлари учун 2007 йилда республика бюджети параметрларида назарда тутилган маблағлар доирасида Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таъминоти учун бюджетдан маблағлар ажратишни назарда тутсин;

2008 йилдан бошлаб Гимнастика бўйича республика олий спорт маҳорати мактаби таъминоти ва унинг моддий-техника базасини мустаҳкамлаш учун зарур бўлган қўшимча бюджет маблағлари ажратишни назарда тутсин.


5. Мазкур қарорнинг бажарилишини назорат қилиш Ўзбекистон Республикаси Бош вазирининг ўринбосари Р.С.Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                        Ш.Мирзиёев



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 321-модда.
















































Время: 0.2167
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск