Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Солиқлар. Мажбурий тўловлар / 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Умумреспублика миқёсидаги солиқлар /

Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги Низом (АВ томонидан 09.08.2007 й. 1701-сон билан рўйхатга олинган 25.06.2007 й. МВ 68-сон, ДСҚ 2007-38-сон, МББ 291-В-сон қарори билан тасдиқланган)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎзР АВ 2007 йил 9 августда

1701-сон билан рўйхатга олинган

Молия вазирлиги,

Давлат солиқ қўмитаси ва

Марказий банк Бошқарувининг

2007 йил 25 июндаги

68, 2007-38, 291-В-сон қарори билан

ТАСДИҚЛАНГАН



Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва

микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга

солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги

НИЗОМ


Мазкур Низом Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида", "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида", "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида", "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида", "Кредит уюшмалари тўғрисида" ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ, тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларнинг айрим турларини ҳисоблаб чиқариш ва бюджетга тўлашнинг ўзига хос хусусиятларини белгилаб беради.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Солиқларни тўловчилар бўлиб мулкида, хўжалик юритишида ёки оператив бошқарувида мол-мулки бўлган ва ўз мажбуриятлари бўйича ушбу мол-мулк билан жавоб берадиган, шунингдек мустақил баланс ва ҳисоб рақамига эга бўлган тижорат банклари ва уларнинг филиаллари, кредит уюшмалари ва уларнинг филиаллари, микрокредит ташкилотлари ва уларнинг филиаллари (кейинги ўринларда - кредит ташкилотлари) ҳисобланади.


2. Солиқлар ҳамда давлат мақсадли жамғармалари ва бюджетдан ташқари Мактаб таълими жамғармасига мажбурий ажратмаларни ҳисоблаб чиқариш ва тўлаш умумбелгиланган тартибда мазкур Низомда кўзда тутилган хусусиятларни ҳисобга олган ҳолда амалга оширилади.



II. КРЕДИТ ТАШКИЛОТЛАРИНИНГ

ДАРОМАД ВА ХАРАЖАТЛАРИНИ

АНИҚЛАШ ТАРТИБИ


3. Солиқларни ҳисоблаш учун кредит ташкилотларининг даромадлари ва харажатлари тўлов вақти ҳамда пулнинг келиб тушиши санасидан қатъий назар, улар қайси даврга тааллуқли бўлса, ўша ҳисобот даврида акс эттирилади ва қуйидагиларга бўлинади:

Кредит ташкилотларининг даромадлари:

а) ҳисобланган фоизли даромадлар.

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида берилган кредитлар, Ўзбекистон Республикаси Президенти ва Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарорига асосан фоизларни тўлаш бўйича имтиёзли муддат берилган кредитлар бўйича фоизли даромадлар шартномага асосан олиш муддати етиб келмагунича кредит ташкилотининг солиққа тортилувчи даромади сифатида кўрилмайди.

б) фоизсиз даромадлар, жумладан:

воситачилик ҳақи ва хизматлар учун тўловлардан олинган даромадлар;

хорижий валюталардаги фойда;

бошқа фоизсиз даромадлар.

Кредит ташкилотларининг харажатлари:

а) ҳисобланган фоизли харажатлар.

Ўзбекистон Республикаси кафолати остида олинган кредит ресурслари ва Ўзбекистон Республикаси Президенти ҳамда Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамаси қарори асосида берилган имтиёзли кредитлар бўйича фоизли харажатлар, шартномага асосан тўлов муддати етиб келмагунича кредит ташкилотининг харажати сифатида кўрилмайди.

б) фоизсиз харажатлар, жумладан:

воситачилик харажатлари ва хизматлар учун қилинган харажатлар;

хорижий валюталарда кўрилган зарарлар;

тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар;

инвестициялардан кўрилган зарарлар;

бошқа фоизсиз харажатлар;

в) кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш;

г) фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисоботда акс эттириладиган операцион харажатлар:

иш ҳақи ва ходимлар учун қилинган бошқа харажатлар;

ижара ва таъминот харажатлари;

хизмат сафари ва транспорт харажатлари;

маъмурий харажатлар;

репрезентация ва ҳайрия;

эскириш харажатлари;

суғурта, солиқлар ва бошқа харажатлар;

кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш (кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш бундан мустасно).



III. ДАРОМАД (ФОЙДА) СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


4. Кредит ташкилотлари учун солиқ солиш объекти бўлиб мазкур Низомнинг 1, 2 ва 3-иловаларига мувофиқ 02041S-сон шаклдаги "Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот"га мувофиқ жами даромадлар ва чегирмалар ўртасидаги фарқ сифатида ҳисобланган ва мазкур Низомнинг 4-иловасига мувофиқ солиқ солиш базасига киритиладиган харажатлар суммасига тузатилган фойда ҳисобланади.

Солиқ солиш мақсадида асосий воситалар объектлари ва номоддий активларнинг чиқиб кетишида мазкур асосий воситалар объектлари ва номоддий активларнинг қўшимча баҳолаш суммасининг ушбу асосий воситалар объектлари ва номоддий активларнинг илгариги арзонлаштиришлар суммасидан ошган қисми фоизсиз даромадлар таркибига киритилади.


5. Тижорат банкларининг солиқ солинадиган даромади (фойдаси) жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмларининг кўпайган суммасига, мазкур маблағларнинг юқорида кўрсатилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтирилиши шарти билан камайтирилади.

Бунда жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайишини ҳисоблаб чиқариш учун базис даври сифатида ҳисобот йилининг боши қабул қилинади ва кўпайиш 20406, 20606, 22618 ва 23604 ҳисобварақлар бўйича ҳисобот даври (чорак, ярим йил, 9 ой, йил) боши ва охирининг фарқи сифатида аниқланади.

Мазкур имтиёзни қўллаш учун тижорат банклари кўпайиш суммасини юқорида кўрсатиб ўтилган омонатлар бўйича фоиз ставкаларини ошириш учун мақсадли фойдаланилган ҳолда алоҳида ҳисоб рақамда акс эттириши керак.

Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобига мазкур Низомнинг 5-иловасига мувофиқ Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиши ҳисобига имтиёзларни қўллаш ҳисоб-китоби маълумотномаси илова қилинади. Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиши ҳисобига имтиёзларни қўллашга доир шартли мисол мазкур Низомнинг 6-иловасида келтирилган.


6. Ваколатли банклар учун жалб этиладиган бўш валюта маблағларини Бирлашган барқарорлаштириш жамғармасига йўналтиришда олинадиган маржа суммасига солиқ солинадиган даромадлар (фойда) камайтирилади.


7. Тижорат банкларнинг Имтиёзли кредит бериш жамғармасининг ресурсларини оширишга йўналтирадиган ва Жамғарманинг кредитлари ҳисобига олинган даромадлари Имтиёзли кредит бериш жамғармаси ташкил этилган пайтдан бошлаб 5 йил муддатга даромад (фойда) солиғидан озод қилинади.


8. Ўстирмаслик мақомини олган кредит бўйича ҳисоблаб ёзилган фоизлар Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган тартибга мувофиқ даромадлар ҳисобварағидан ҳисобдан чиқарилади.


9. Кредит ташкилотлари Даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобини давлат солиқ хизмати органларига қонунчиликда белгиланган шакл бўйича тақдим этадилар. Ҳисоб-китобга 02041S-сон шаклдаги "Фойда ва зарарлар тўғрисидаги ҳисобот" илова қилиниши лозим.


10. Даромад (фойда) солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби "Ҳисобланган даромад солиқлари - тўланадиган" баланс ҳисобварақда (тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари учун 22502 баланс ҳисобварақда, кредит уюшмалари учун 22416 баланс ҳисобварақда) "Даромад (фойда) солиғи" алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.

Солиқни ҳисоблашда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 56902 "Даромад солиғини баҳолаш";

Кредит 22502 "Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари - тўланадиган".

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 56902 "Даромад солиғини баҳолаш";

Кредит 22416 "Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари - тўланадиган".

Амалда тўланганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари бўйича:

Дебет 22502 "Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари - тўланадиган";

Кредит 10301 "ЎзРМБ вакиллик ҳисобрақамидан олинадиган - Ностро" ёки Давлат солиқ инспекциясининг ҳисобварағи.

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 22416 "Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".

Микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 22502 "Ҳисобланган даромад (фойда) солиқлари - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".



IV. ҚЎШИЛГАН ҚИЙМАТ СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


11. Кредит ташкилотлари учун солиқ солиш объекти бўлиб, қонунчиликка мувофиқ қўшимча қиймат солиғи солинадиган айланмалар ҳисобланади.

Товарлар, хизматлар (ишлар)ни сотиш бўйича солиқ солиш объектининг миқдори сотилган товарлар, кўрсатилган хизматлар (ишлар) қиймати асосида, шартномада акс эттирилган қўлланилган нархлар ва тарифлардан келиб чиқиб, уларга қўшилган қиймат солиғини киритмасдан белгиланади.


12. Қўшилган қиймат солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби "Ҳисобланган бошқа солиқлар" баланс ҳисобварақда (тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари учун 22504 баланс ҳисобварағи, кредит уюшмалари учун 22422 баланс ҳисобварағи) "Қўшилган қиймат солиғи" алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.

Солиқни ҳисоблашда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 56714 "Солиқлар (даромад солиғидан бошқа) ва лицензиялар" ёки 29896 "Бошқа мажбуриятлар" (ёки асосий воситалар сотилганда бошқа тегишли ҳисобварақ);

Кредит 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган".

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 56714 "Солиқлар (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар" ёки 29896 "Бошқа мажбуриятлар" (ёки асосий воситалар сотилганда бошқа тегишли ҳисобварақ);

Кредит 22422 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган".

Амалда тўланганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари бўйича:

Дебет 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10301 "ЎзРМБ вакиллик ҳисобрақамидан олинадиган - Ностро" ёки Давлат солиқ инспекциясининг ҳисобварағи.

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 22422 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".

Микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".



V. МОЛ-МУЛК СОЛИҒИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


13. Солиқ солиш базасини аниқлаш учун ҳар ойнинг биринчи санасидаги дебет қолдиқлари кредит ташкилотларининг қуйидаги баланс ҳисобварақларида ҳисобга олинади:

тижорат банклари бўйича:

16505 Тугалланмаган қурилиш (белгиланган муддатларда қуриб битказилмаган қурилиш объектлари қисмига)

16509 Банкнинг иморатлари - Бинолар ва бошқа иморатлар;

16515 Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи;

16529 Транспорт воситалари;

16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар;

16549 Бошқаларга операцион ижарага берилган асосий воситалар;

16561 Омбордаги асосий воситалар бўйича (меъёрий муддатларда ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қисмига);

16601 Номоддий активлар;

16617 Гудвилл;

16700 Банкнинг бошқа хусусий мулклари (16713 ҳисобварағидан ташқари).

Кредит уюшмалари бўйича:

16505 Тугалланмаган қурилиш (белгиланган муддатларда қуриб битказилмаган қурилиш объектлари қисмига)

16509 Бинолар ва бошқа иморатлар;

16515 Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи;

16529 Транспорт воситалари;

16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар;

16541 Номоддий активлар;

16549 Ижарага берилган асосий воситалар;

16700 Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулк (16707 ҳисобварағидан ташқари);

19923 Омбордаги асосий воситалар (меъёрий муддатларда ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қисмига).

Микрокредит ташкилотлари бўйича:

16505 Тугалланмаган қурилиш (белгиланган муддатларда қуриб битказилмаган қурилиш объектлари қисмига)

16509 Микрокредит ташкилотининг бинолари ва бошқа иншоотлари;

16515 Объектларни ижарага олиш ва уни такомиллаштириш ҳуқуқи;

16529 Транспорт воситалари;

16535 Мебель, мослама ва жиҳозлар;

16549 Бошқаларга операцион ижарага берилган асосий воситалар;

16561 Омбордаги асосий воситалар (меъёрий муддатларда ўрнатилмаган асбоб-ускуналар қисмига);

16601 Номоддий активлар;

16617 Гудвилл;

16700 Кўчмас мулк ва бошқа хусусий мулк (16707 ҳисобварағидан ташқари).


14. Кредит ташкилоти томонидан қарзни қоплаш учун сотиш мақсадида ундириб олинган мол-мулкка (гаровга олинган мол-мулкка) солиқ солинмайди ва ушбу мол-мулкка амортизация ажратмалар ҳисобланмайди.

Мазкур норма ушбу мол-мулкни кредит ташкилоти томонидан ўз эҳтиёжлари учун ишлатилган ҳолларга қўлланилмайди.


15. Юридик шахсларнинг мол-мулк солиғи ҳисоб-китобига мажбурий иловалар бўлиб, мол-мулкнинг ўртача йиллик қолдиқ қийматининг ҳисоб-китоби ва солиқ солинмайдиган мол-мулклар рўйхати ҳисобланади.


16. Мол-мулк солиғи кредит ташкилотларининг ҳисобот давридаги операцион харажатларда ҳисобга олинади. Мол-мулк солиғи бўйича бюджет билан ҳисоб-китобларнинг бухгалтерия ҳисоби "Ҳисобланган бошқа солиқлар ва лицензиялар" баланс ҳисобварағида (тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари учун 22504 баланс ҳисобварағи, кредит уюшмалари учун 22422 баланс ҳисобварағи) "Мол-мулк солиғи" алоҳида шахсий ҳисобварақда юритилади.


17. Солиқни ҳисоблашда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари ва микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 56714 "Солиқлар (даромад солиғидан ташқари) ва лицензиялар";

Кредит 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган".

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 56714 "Солиқлар (даромад солиғидан ташқари)";

Кредит 22422 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган".

Амалда тўланганда қуйидаги ўтказмалар амалга оширилади:

тижорат банклари бўйича:

Дебет 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10301 "ЎзРМБ вакиллик ҳисоб рақамидан олинадиган - Ностро" ёки Давлат солиқ инспекциясининг ҳисобварағи.

Кредит уюшмалари бўйича:

Дебет 22422 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".

Микрокредит ташкилотлари бўйича:

Дебет 22504 "Ҳисобланган бошқа солиқлар - тўланадиган";

Кредит 10503 "Банкларда жойлаштирилган талаб қилиб олингунча депозитлар".



VI. ЯГОНА СОЛИҚ ТЎЛОВИНИ

ҲИСОБЛАБ ЧИҚАРИШ ХУСУСИЯТЛАРИ


18. Қонунчиликка мувофиқ микрофирма ва кичик корхона тоифасига кирувчи кредит ташкилотлари солиқ солишнинг ягона солиқ тўлови тўлашни назарда тутувчи соддалаштирилган тартибини қонунчиликда кўзда тутилган тартибда қўллашга ҳақлидир.


19. Мазкур Низомнинг 3-бандининг "а" ва "б" кичик бандларида кўрсатилган кредит ташкилотларининг даромадлари солиқ солиш объекти бўлиб ҳисобланади.



VII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


20. Кредит ташкилотлари ҳисоблашнинг тўғрилигига, ҳисоб-китобларнинг ўз вақтида тақдим этилишига, берилган солиқ имтиёзлари натижасида бўшаган маблағлардан мақсадли фойдаланишларига ҳамда солиқ ва бошқа мажбурий тўловларни тўлашга қонунчиликка мувофиқ масъулдирлар.


21. Мазкур Низомни тўғри қўллаш устидан назорат Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги Қонуни ва Ўзбекистон Республикасининг бошқа норматив-ҳуқуқий ҳужжатларига мувофиқ давлат солиқ хизмати органлари томонидан амалга оширилади.





Низомга

1-ИЛОВА

N 02041S-сонли шакл

СТИР

Тижорат банкининг тўлиқ номи

Тижорат банкининг жойлашган жойи

Почта манзили

Телефон: код

рақам

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)


Тижорат банкининг фойда ва зарарлар тўғрисида

ҲИСОБОТИ

йил бошидан _________ гача

Код

Таърифи

Номи

Сумма

(сўм)

10

Таърифи

Фоизли даромадлар - жами

(20+30+40+50+60+70+80+90+100+110+120+130+140 кодлар)



20

40200

ЎзРМБдаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар



30

40400

Бошқа банклардаги ҳисобварақлар бўйича фоизли даромадлар



40

40600

Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар



50

40700

Сотишга мўлжалланган қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар (давлат қимматли қоғозлари бундан мустасно)



60

40800

Сотиб олинган векселлар бўйича фоизли даромадлар



70

41000

Мижозларнинг мажбуриятлари бўйича ҳисобланган фоизлар



80

41200

Банкнинг тўланмаган акцептлари юзасидан мижозлар мажбуриятлари бўйича фоизли даромадлар



90

41400 -44600

Олинадиган ссудалар бўйича фоизли даромадлар



100

44700

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар



110

44800

Сўндириш муддатигача сақланадиган қарз қимматли қоғозларга қилинган инвестициялар бўйича фоизли даромадлар



120

44900

Бошқа фоизли даромадлар



130

45000

Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли даромадлар



140

45100

Лизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар



150

Таърифи

Фоизли харажатлар - жами

(160+170+180+190+200+210+220+230 кодлар)



160

50100 -51100

Депозитлар бўйича фоизли харажатлар



170

51600

ЎРМБдаги тўланадиган ҳисобварақлар бўйича фоизли харажатлар



180

52100

Бошқа банкларнинг ҳисобварақлари бўйича фоизли харажатлар



190

52600

Банкнинг тўланмаган акцептлари бўйича фоизли харажатлар



200

53100 - 54100

Тўланадиган кредитлар бўйича фоизли харажатлар



210

54200

Чиқарилган қимматли қоғозлар бўйича фоизли харажатлар



220

54300

Қимматли қоғозлар билан амалга оширилган РЕПО битимлари бўйича фоизли харажатлар



230

54900

Бошқа фоизли харажатлар



240


Соф фоизли даромад (зарар)

(10-код - 150-код)


250

56802

Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш



260


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан сўнг қоладиган соф фоизли даромад

(240-код - 250-код)



270

Таърифи

Фоизсиз даромадлар - жами

(280 + 290 + 300 + 310 + 320 + 330 кодлар)



280

45200

Фоизсиз даромадлар



290

45400

Хорижий валюталардаги фойда



300

45600

Тижорат операцияларидан олинган фойда



310

45700

Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шўъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар



320

45800

Инвестициялардан олинган фойда ва дивидендлар



330

45900

Бошқа фоизсиз даромадлар



340


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан сўнг қоладиган соф фоизли даромад + фоизсиз даромадлар

(260-код + 270-код)



350

Таърифи

Фоизсиз харажатлар - жами

(360 + 370 + 380 + 390 + 400 + 410 кодлар)



360

55100

Фоизсиз харажатлар



370

55300

Хорижий валюталарда кўрилган зарарлар



380

55600

Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар



390

55700

Қарам хўжалик жамиятларига, қўшма корхоналарга ва шуъба хўжалик жамиятларига қилинган инвестициядан кўрилган зарарлар



400

55800

Инвестициялардан кўрилган зарарлар



410

55900

Бошқа фоизсиз харажатлар



420


Операцион харажатлар қилингунга қадар соф даромад

(340-код - 350-код)



430

Таърифи

Операцион харажатлар - жами

(440 + 450 + 460 + 470 + 480 + 490 + 500 + 510 кодлар)



440

56100

Банк хизматчиларининг иш ҳақи ва улар учун қилинган бошқа харажатлар



450

56200

Ижара ва таъминот харажатлари



460

56300

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари



470

56400

Маъмурий харажатлар



480

56500

Репрезентация ва ҳайрия



490

56600

Эскириш харажатлари



500

56700

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар



510

56800

Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

(56802-ҳисобварақдан ташқари)



520


Даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолда соф даромад

(420-код - 430-код)

(Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар молиявий натижа)



530

56900

Даромад солиғини баҳолаш (даромад (фойда) солиғи суммаси)



540


Ҳисобот давридаги соф даромад (зарар)

(520-код - 530-код)



Мазкур ҳисоботда кўрсатилган

маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.


Имзо


М.Ў.




Низомга

2-ИЛОВА


N 02041S-сонли шакл

СТИР

Кредит уюшмасининг тўлиқ номи

Кредит уюшмасининг жойлашган жойи

Почта манзили

Телефон: код

рақам

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)

Кредит уюшмасининг фойда ва зарарлар тўғрисида

ҲИСОБОТИ

йил бошидан _________ гача

Код

Таърифи

Номи

Сумма

10

Таърифи

Фоизли даромадлар - жами

(20 + 30 + 40 + 50 + 60 кодлар)



20

40400

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар



30

40600

Олди-сотди қимматли қоғозлар бўйича фоизли даромадлар



40

42000 -44400

Ссудалар бўйича фоизли даромадлар



50

44800

Инвестициялар бўйича фоизли даромадлар



60

44900

Бошқа фоизли даромадлар



70

Таърифи

Фоизли харажатлар - жами

(80 + 90 + 100 кодлар)



80

50600 -51100

Жамғарма ва муддатли депозитлар бўйича фоизли харажатлар



90

53100 -54100

Тўланадиган ссудалар бўйича фоизли харажатлар



100

54900

Бошқа фоизли харажатлар



110


Соф фоизли даромад (зарар)

(10-код - 70-код)



120

56802

Ссудалар ва бўнаклар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш



130


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан сўнг қоладиган соф фоизли даромад

(110-код - 120-код)



140

Таърифи

Фоизсиз даромадлар - жами

(150 + 160 + 170 + 180 кодлар)



150

45200

Фоизсиз даромадлар



160

45600

Қимматли қоғозлар билан тижорат операцияларидан олинган фойда



170

45800

Инвестициялардан олинган фойда



180

45900

Бошқа фоизсиз даромадлар



190


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан сўнг қоладиган соф фоизли даромад + фоизсиз даромадлар

(130-код + 140-код)



200

Таърифи

Фоизсиз харажатлар - жами

(210 + 220 + 230 + 240 кодлар)



210

55100

Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун қилинган харажатлар



220

55600

Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар



230

55800

Инвестициялардан кўрилган зарарлар



240

55900

Бошқа фоизсиз харажатлар



250


Операцион харажатлар қилингунга қадар соф даромад

(190-код - 200-код)



260

Таърифи

Операцион харажатлар

(270 + 280 + 290 + 300 + 310 + 320 + 330 кодлар)



270

56100

Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинадиган бошқа харажатлар



280

56200

Ижара ва таъминот харажатлари



290

56300

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари



300

56400

Маъмурий харажатлар



310

56600

Эскириш харажатлари



320

56700

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар



330

56800

Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш

(56802-ҳисобварақдан ташқари)



340


Даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолда соф даромад

(250-код - 260-код)

(Даромад (фойда) солиғи тўлангунга қадар молиявий натижа)



350

56900

Даромад солиғини баҳолаш



360


Ҳисобот давридаги соф даромад (зарар)

(340-код - 350-код)



Мазкур ҳисоботда кўрсатилган

маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.


Имзо


М.Ў.




Низомга

3-ИЛОВА



N 02041S-сонли шакл

СТИР

Микрокредит ташкилотининг тўлиқ номи

Микрокредит ташкилотининг жойлашган жойи

Почта манзили

Телефон: код

рақам

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)


Микрокредит ташкилотининг фойда ва зарарлар тўғрисида

ҲИСОБОТИ

йил бошидан _________ гача

Код

Таърифи

Номи

Сумма

10

Таърифи

Фоизли даромадлар - жами

(20 + 30 + 40 + 50 + 60 кодлар)



20

40400

Банклардаги депозитлар бўйича фоизли даромадлар



30

42000 -44500

Кредитлар бўйича фоизли даромадлар



40

44700

Суд жараёнидаги кредитлар бўйича фоизли даромадлар



50

44900

Бошқа фоизли даромадлар



60

45100

Микролизинг (молиявий ижара) бўйича фоизли даромадлар



70

Таърифи

Фоизли харажатлар - жами

(80+90 кодлар)



80

53100 -54100

Тўланадиган кредитлар бўйича фоизли харажатлар



90

54900

Бошқа фоизли харажатлар



100


Соф фоизли даромад (зарар)

(10-код - 70-код)



110

56802

Микрозайм ва микрокредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш



120


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан сўнг қоладиган соф фоизли даромад

(100-код - 110-код)



130

Таърифи

Фоизсиз даромадлар - жами

(140 + 150 кодлар)



140

45200

Фоизсиз даромадлар



150

45900

Бошқа фоизсиз даромадлар



160


Кредитлар бўйича кўрилиши мумкин бўлган зарарлар захираси чиқариб ташланганидан ва фоизсиз даромадлар қўшилганидан сўнг соф фоизли даромад

(120-код + 130-код)



170

Таърифи

Фоизсиз харажатлар - жами

(180 + 190 + 200 кодлар)



180

55100

Воситачилик харажатлари ва хизматлар учун қилинган харажатлар



190

55600

Тижорат операцияларидан кўрилган зарарлар



200

55900

Бошқа фоизсиз харажатлар



210


Операцион харажатлар қилингунга қадар соф даромад

(160-код - 170-код)



220

Таърифи

Операцион харажатлар

(230 + 240 + 250 + 260 + 270 + 280 + 290 кодлар)



230

56100

Ходимларнинг иш ҳақи ва улар учун қилинадиган бошқа харажатлар



240

56200

Ижара ва таъминот харажатлари



250

56300

Хизмат сафари ва транспорт харажатлари



260

56400

Маъмурий харажатлар



270

56600

Эскириш харажатлари



280

56700

Суғурта, солиқ ва бошқа харажатлар



290

56800

Кўрилиши мумкин бўлган зарарларни баҳолаш (56802-ҳисобварақдан ташқари)



300


Даромад солиғини ҳисобга олмаган ҳолдаги соф даромад

(210-код - 220-код)



310

56900

Даромад солиғини баҳолаш



320


Ҳисобот давридаги соф даромад (зарар)

(300-код - 310-код)



Мазкур ҳисоботда кўрсатилган

маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.


Имзо


М.Ў.




Низомга

4-ИЛОВА


I. Даромад (фойда) солиғини ҳисоблаб чиқаришда

солиқ солинадиган базага киритиладиган харажатлар

(чегирилмайдиган харажатлар ёки доимий тафовутлар)


1. Рағбатлантирувчи тусдаги тўловлар, шу жумладан:

а) вақтинча меҳнат лаёқатини йўқотган тақдирда қонун ҳужжатлари билан белгиланган ҳақиқий иш ҳақи миқдоригача қўшимча ҳақ;

б) айрим тармоқлар ходимларига бепул кўрсатиладиган коммунал хизматлар, бериладиган овқатлар, маҳсулотлар қиймати, ходимларга бепул бериладиган уй-жой ҳақини тўлаш харажатлари (бепул берилмаган уй-жой, кўрсатилмаган коммунал хизматлар ва шу кабилар учун пул компенсацияси суммаси);

в) жамоа шартномаси бўйича ходимларга қўшимча равишда (қонунчиликда назарда тутилгандан ортиқча) берилган таътиллар, улар бўйича компенсация тўловлари;

г) ходимларга бериладиган маҳсулотлар (ишлар, хизматлар) ёки умумий овқатланиш учун ёрдамчи хўжаликлар тайёрлайдиган маҳсулотлар нархлари бўйича тафовутлар;

д) қонунчиликда назарда тутилган нормалардан ортиқча хизмат сафарлари билан боғлиқ тўловлар;

е) тегишли ваколатли органлар қарорларисиз тўланадиган, ишлаб чиқаришдаги шикастланишлар туфайли меҳнат қилиш лаёқатини йўқотишлар билан боғлиқ нафақалар;

ж) хизматлар қийматини тўлаш ҳамда профессионал бошқарувчи компаниялар, давлатнинг ишончли вакиллари ва ишончли бошқарувчиларнинг мукофотлари бўйича харажатлар;

з) ходимларга байрам ва муҳим сана билан боғлиқ рағбатлантирувчи бир марта бериладиган мукофотлар;

и) ходимларга товарлар, маҳсулотлар ва бошқа нарсаларни бепул бериш ёки ходимлар учун ишлар, хизматларни бажариш;

к) ходимлар харажатларини тўлаш (овқатланишга, йўл ҳақига, даволаниш ва дам олишга, экскурсияларга ва саёҳатларга йўлланмаларга, спорт секцияларида, тўгаракларда, клублардаги машғулотларга, маданий-кўнгилочар ва жисмоний тарбия (спорт) тадбирларига қатнашишга, обунага ва ходимларнинг шахсий истеъмол товарларига ҳамда бошқа шу кабиларга тўловларга);

л) пенсияларга устамалар, пенсияга чиқаётган меҳнат фахрийларига бир йўла тўланадиган нафақалар;

м) ходимларга тўланадиган моддий ёрдам, ходимнинг жароҳатланиши ёки бошқа тарзда соғлиғига шикаст етказилиши ва ходим оила аъзоларининг вафоти муносабати билан бериладиган моддий ёрдамдан ташқари.


2. Нодавлат пенсия жамғармаларига ажратмалар.


3. Суғуртанинг ихтиёрий турлари бўйича қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча ажратмалар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари бундан мустасно.


4. Қонунчиликда белгиланган норматив ва нормалардан ортиқча вакиллик харажатлари.


5. Юқори органлар ҳамда юридик шахслар бирлашмалари: вазирликлар, идоралар, уюшмалар, концернлар ва бошқа харажатларига ажратмалар.


6. Умумий овқатланиш корхоналари учун бепул бинолар бериш харажатлари, уларга коммунал хизматлар кўрсатиш қийматини тўлаш ва бошқалар.


7. Ходимларнинг ихтиёрий суғуртасига ва ишлаб чиқариш жараёни билан боғлиқ бўлмаган ихтиёрий суғуртанинг бошқа турларига қонун ҳужжатларида белгиланган нормалардан ортиқча харажатлар, мол-мулкни суғурта қилиш ва ҳаётни узоқ муддатли суғурта қилиш бўйича суғурта мукофотлари харажатлари бундан мустасно.


8. Кредит ташкилотлари соҳасига тўғри келмайдиган касблар бўйича кадрлар тайёрлаш харажатлари.


9. Лойиҳалардаги ва қурилиш-монтаж ишларидаги камчиликларни, шунингдек объект ёнидаги омборга ташиб келтирилгунгача содир бўлган бузилишлар ва деформацияларни бартараф этиш бўйича харажатлар, занглашдан ҳимоя қилишдаги камчиликлар оқибатида текшириб кўриш (асбоб-ускуналарни қисмларга ажратиш) бўйича харажатлар ва шу каби бошқа харажатлар етказиб бериш ва ишларни бажариш шартларини бузган юридик шахслар ҳисобига, ушбу харажатларни камчиликлар, бузилишлар ёки нобудгарчиликлар учун жавобгар етказиб берувчи ёки бошқа хўжалик юритувчи субъектлар ҳисобига ундириш мумкин бўлмаган миқдорда қопланади.


10. Қатнашчилардан (мулкдорлардан) бирининг ташаббуси бўйича амалга оширилган аудиторлик хизматлари учун тўлов.


11. Ўз хизмат кўрсатувчи ишлаб чиқаришлари ва хўжаликларига сарфланган харажатлардан кўрилган зарарлар.


12. Ходимларнинг ишлаб чиқариш жараёнида бевосита қатнашиши билан боғлиқ бўлмаган саломатликни муҳофаза қилиш ва дам олишни ташкил қилиш тадбирлари харажатлари.


13. Маҳсулот ишлаб чиқариш (шаҳарлар ва шаҳарчаларни ободонлаштириш, қишлоқ хўжалигига ёрдам кўрсатиш ва бошқа иш турлари) билан боғлиқ бўлмаган ишлар (хизматлар)ни бажаришга хўжалик юритувчи субъектлар томонидан сарфланган харажатлар.


14. Экология, соғломлаштириш ва бошқа ҳайрия жамғармаларига (агар улар юридик шахслар сифатида рўйхатдан ўтказилган бўлса), маданият, халқ таълими, соғлиқни сақлаш, ижтимоий таъминот, жисмоний тарбия ва спорт корхоналари, муассасалари ва ташкилотларига бадаллар.


15. Суд харажатлари.


16. Айбдорлари аниқланмаган ўғирликлардан ёки айбдор томон ҳисобидан зарур суммани ундириш мумкин бўлмаган ҳолларда кўрилган зарарлар.


17. Кредит ташкилотларининг асосий воситалари ва бошқа мол-мулки (активлари)нинг чиқиб кетиши (балансдан чиқарилиш)дан кўрилган зарарлар, улар томонидан уч йилдан ортиқ ишлатилган асосий воситаларни сотишдан кўрилган зарарлар бундан мустасно.


18. Хўжалик шартномалари шартларининг, шу жумладан, маҳсулот етказиб берувчилар ва дебиторлар айби билан бузилганлиги учун белгиланган ёки эътироф этилган жарималар, пенялар, неустойкалар ва бошқа хил санкциялар, шунингдек, етказилган зарарларни тўлаш бўйича харажатлар.


19. Солиқ қонунчилиги ва бошқа қонунчиликни бузганлик учун жарима ва пенялар.


20. Тўланган бошқа жарималар.


21. Бошқа операцион харажатлар.


22. Тўлов муддати ўтган ва узайтирилган ссудалар бўйича фоизлар.


23. Қимматли қоғозларни сотишда юзага келган зарарлар.


24. Қимматли қоғозлар қийматини муддатидан олдин тўлаш муносабати билан вужудга келган дисконт, агар у бюджетдан қарзларни тўлаш билан боғлиқ бўлмаса.



II. Ушбу даврнинг солиқ солиш базасидан чиқарилмайдиган,

бироқ кейинги даврларнинг солиқ солиш базасидан

чиқариладиган харажатлар


Қуйида келтирилган харажатларнинг моддалари кредит ташкилотларининг молиявий ҳисоботларида давр харажатлар сифатида ҳисобга олинади. Бироқ улар солиқ солиш мақсадлари учун уларни солиқ солинадиган базага киритиш учун фойдага қайтадан ҳисобга олинади, сўнгра эса ушбу харажатларнинг бутун фойдали муддати давомида ёки 10 йил мобайнида, ушбу муддатлардан қайси бирининг (вақтлар бўйича тафовутларнинг) қисқа бўлишига қараб, кейинчалик чиқариб ташланади.


1. Кредитларга доир эҳтимолий йўқотишлар бўйича захираларга Ўзбекистон Республикаси Марказий банки томонидан белгиланган меъёрлардан ортиқча қилинган ажратмалар.


2. Бошқа активлар бўйича эҳтимолий йўқотишларга қарши захираларга ажратмалар.


3. Бошқарув тизимлари ва воситаларини яратиш ҳамда такомиллаштириш бўйича харажатлар.


4. Жадаллаштирилган усул билан ҳисобланган амортизация суммаси ва белгиланган нормалар бўйича ҳисобланган амортизация суммаси ўртасидаги фарқ:

а) асосий воситалар бўйича - солиқ тўғрисидаги қонун ҳужжатларига мувофиқ;

б) номоддий активлар бўйича - бошланғич қийматидан ва фойдали ишлатиш муддатидан келиб чиққан ҳолда кредит ташкилотлари томонидан ҳисоблаб чиқилган нормаларга мувофиқ.


5. Филиал фаолиятини бошлашга тайёрлаш устидан техник назорат гуруҳини таъминлаш.


6. Янги очилаётган филиалда ишлаш учун кадрларни тайёрлаш харажатлари.


7. Асбоб-ускуналарни етказиб берган заводлар ёки уларнинг топшириғига биноан ихтисослаштирилган хўжалик юритувчи субъектлар томонидан амалга ошириладиган шефмонтаж харажатлари.




Низомга

5-ИЛОВА



N 02041S-сонли шакл

СТИР

Тижорат банкининг тўлиқ номи

Тижорат банкининг жойлашган жойи

Почта манзили

Телефон: код

рақам

га тақдим этилади

(рўйхатдан ўтган жойдаги давлат солиқ хизмати органининг номи)

Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари,

пластик карточкалар бўйича омонатлар ва жойлаштирилган

жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиши ҳисобига

имтиёзларни қўллаш ҳисоб-китоби

МАЪЛУМОТНОМАСИ*

Кўрсаткичлар

Сатр

коди

Сумма

(сўм)

Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми суммаси (20406, 20606, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари):


010


ҳисобот даврининг бошига


0101


ҳисобот даврининг охирига


0102


Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиш суммаси (20406, 20606, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси) (0102-сатр - 0101-сатр)


020


Базавий фоиз ставкаси, %

(Марказий банкнинг қайта молиялаштириш ставкаси х 75%)


030


Ҳисобот даври охирида 50606, 51116 ва 54204 баланс ҳисобварағида акс эттирилган жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми бўйича фоизли харажатлар суммаси.


040


Ҳисобот даври учун жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг ўртача суммаси (20406, 20606, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси)


050


Ҳисобот даври учун ҳисоблаб чиқарилган фоиз ставкаси, %

[(040-сатр/050-сатр)*100/ҳисобот давридаги ойлар сони]


060


Фоиз ставкасининг кўпайган қисми, % да

(060-сатр - 030-сатр)


070


Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган харажатлар суммаси

(050-сатр х 070-сатр х ҳисобот давридаги ойлар сони)


080


Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган ҳақиқатдаги харажатлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган даромад (фойда).


090


Солиқ солинадиган базанинг камайиши


100


Кўпайиш суммасига тўғри келувчи ҳамда жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари бўйича фоиз ставканинг ошишига йўналтирилувчи даромад (фойда) солиғи суммаси

(100-сатр х даромад (фойда) солиғи ставкаси)


110


*) Ушбу маълумотнома даромад (фойда) солиғи ҳисоб-китобига илова қилинади.

Мазкур ҳисоботда кўрсатилган

маълумотларнинг тўлиқлиги ва

ишончлилигини тасдиқлайман:

Давлат солиқ хизмати органининг

ходими томонидан тўлдирилади

Раҳбар:

Ушбу хабарнома

СТИР

(кераклигига "V" белгиси қўйилсин)

Ф. И. Ш.

қоғозда

электрон кўринишида

Имзо

шахсан

почта

электрон почта орқали

Бош ҳисобчи

орқали

СТИР

варақда тақдим этилди

Ф. И. Ш.

Имзо

Тақдим этилган сана

(кк/оо/йй)

Сана (кк/оо/йй)

Ф.И.Ш.


Имзо


М.Ў.

Маълумот учун:


1. Базавий фоиз ставкаси (030-сатр) ҳисобот даврида Ўзбекистон Республикаси Президентининг 2000 йил 21 мартдаги ПФ-2564-сон Фармонига мувофиқ Ўзбекистон Республикаси Марказий банкининг амалдаги ойлик қайта молиялаш ставкасининг 75 фоизи миқдорида белгиланади. Агар ҳисобот даври мобайнида базавий фоиз ставкаси ўзгарса, унда ҳисоб-китоб қилишда ушбу ҳисобот даврида охирги қабул қилинган базавий фоиз ставкаси олинади. Бўшаган маблағларнинг жисмоний шахсларнинг жалб қилинган муддатли омонатлари бўйича фоиз ставкаларини оширишга мақсадли йўналтирилганлигини тасдиғи бўлиб, фоиз ставкаларининг мутлақ ошишини эмас, балки базавий фоиз ставкага нисбатан омонатлар бўйича фоизлар ошишининг кўпайганлиги ҳисобланади.


2. Ҳисобот даври учун жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг ўртача суммаси (20406, 20606, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси) қуйидагича аниқланади:

чорак учун: (1.01.2007/2 + 1.02 + 1.03 + 1.04.2007/2) / 3;

ярим йил учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.06 + 1.07.2007/2) / 6;

9 ой учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.09 + 1.10.2007/2) / 9;

йил учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.12 + 1.01.2008/2) / 12.


3. Агарда 090-сатрдаги сумма:

020-сатрдаги суммадан катта бўлса, 100-сатрга 020-сатрдаги сумма қўйилади;

020-сатрдаги суммадан кичик бўлса, 100-сатрга 090-сатрдаги сумма қўйилади.


4. Солиқ имтиёзлари берилиши натижасида бўшаган ва жисмоний шахсларнинг жалб қилинган муддатли омонатлари бўйича фоиз ставкаларини оширишга йўналтирилган маблағлар суммаси "Омонатларнинг кўпайиши ҳисобига бўшаган маблағлар" номли алоҳида ҳисобварақда акс эттирилиши лозим.





Низомга

6-ИЛОВА


Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари,

пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган

жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиши

ҳисобига имтиёзларни қўллашга доир

ШАРТЛИ МИСОЛ


1. Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми суммаси:

ҳисобот даври бошига 1000 минг сўмни ташкил этган (0101-сатр);

ҳисобот даври охирига 1920 минг сўмни ташкил этган (0102-сатр);

кўпайиш эса 920 минг сўмни ташкил этган (020-сатр).


2. Базавий фоиз ставкаси (БФС) 0,9 % ни (030-сатр) ташкил этган бўлиб, қуйидаги формула билан аниқланади:


БФС = ҳисобот санасига МБ қайта молиялаш ставкаси х 75 % =

1,2 % х 75 % = 0,9 %


3. Ҳисобот даврига ҳисоблаб чиқарилган фоиз ставкаси (ҲФС) 2,8 % ни (060-сатр) ташкил этади ва қуйидаги формула билан ҳисобланади:


ҲФС = (ФХ / ОЎС) х 100 % / ҳисобот давридаги ойлар сони =

(491 / 1460) х 100 % / 12 = 2,8 % бунда,

ФХ - ҳисобот даври охирида 50606, 51106 ва 54204 баланс ҳисобварақларида акс эттирилган жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажми бўйича фоизли харажатлар суммаси;

ОЎС - жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг ўртача суммаси (20406, 20606, 22618, 23604 баланс ҳисобварақлари сальдоси), у қуйидагича аниқланади:

чорак учун: (1.01.2007/2 + 1.02 + 1.03 + 1.04.2007/2) / 3;

ярим йил учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.06+1.07.2007/2) / 6;

9 ой учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.09+1.10.2007/2) / 9;

йил учун: (1.01.2007/2 + 1.02 +.....+ 1.12+1.01.2008/2) / 12.


4. Фоиз ставкасининг кўпайиши (ФСЎ) 1,9 % ни (070-сатр) ташкил этди ва қуйидаги формула асосида ҳисобланди:


ФСЎ = ҲФС - БФС = 2,8% - 0,9% = 1,9 %

5. Жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари бўйича фоиз ставкасини оширишга қилинган харажатлар суммаси (ФСОХ) 332,9 минг сўмни (080-сатр) ташкил қилади ва қуйидаги формула асосида ҳисобланади:


ФСОХ = ФСЎ х ОЎС х ҳисобот давридаги ойлар сони =

1,9 % х 1460 х 12 = 332,9 минг сўм.


6. Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган ҳақиқатдаги харажатлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган база (ҲСБ) 1958,2 минг сўмга (090-сатр) тенг, у қуйидаги формула орқали ҳисобланди:


ҲСБ = ФСОХ х 100 / даромад (фойда) солиғи ставкаси =

332,9 минг сўм х 100 / 17 = 1958, 2 минг сўм.


7. Солиқ солинадиган даромаднинг (фойданинг) камайиш суммаси қуйидаги тартибда аниқланади. Агарда 090-сатрдаги сумма:

020-сатрдаги суммадан катта бўлса, 100-сатрга 020-сатрдаги сумма қўйилади;

020-сатрдаги суммадан кичик бўлса, 100-сатрга 090-сатрдаги сумма қўйилади.


Фоиз ставкасини ошириш учун қилинган ҳақиқатдаги харажатлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган даромад (фойда) суммаси (090-сатр) жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиш суммасидан (020-сатр) катта, яъни 1958,2 > 920. Мос равишда, бўшаган маблағларни (кўпайиш суммасига тўғри келувчи даромад (фойда) солиғи суммаси, яъни 156,4 минг сўм = 920 х 17 / 100) юқорида кўрсатиб ўтилган омонатлар бўйича фоизларни оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан, солиқ солинадиган даромад (фойда) 920 минг сўмга камайтирилади.


Бошқа ҳолатда, фоиз ставкасини оширишга қилинган харажатлар суммаси (ФСОХ) 10 минг сўм бўлганда (080 - сатр) фоиз ставкасини ошириш учун қилинган ҳақиқатдаги харажатлардан келиб чиқиб ҳисоблаб чиқарилган солиқ солинадиган даромад (фойда) суммаси (090-сатр) жисмоний шахсларнинг муддатли омонатлари, пластик карточкалар бўйича омонатлари ва жойлаштирилган жамғарма сертификатлари ҳажмининг кўпайиш суммасидан (020-сатр) кичик бўлса, яъни 705,9 < 920. Мос равишда, бўшаган маблағларни (кўпайиш суммасига тўғри келувчи даромад (фойда) солиғи суммаси, яъни 120 минг сўм = 705,9 х 17 / 100) юқорида кўрсатиб ўтилган омонатлар бўйича фоизларни оширишга мақсадли йўналтириш шарти билан солиқ солинадиган даромад (фойда) 705,9 минг сўмга камайтирилади.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 339-модда.














































Время: 0.2441
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск