язык интерфейса

Внимание! Документ утратил силу.

Смотрите подробности в начале документа.


ЎзР Конунчилиги

ЎзР Конунчилиги/ Солиқлар. Мажбурий тўловлар/ 1997 йилдан 2007 йилгача солиқ қонунчилигига оид ўз кучини йўқотган ҳужжатлар/ Умумреспублика миқёсидаги солиқлар/ Молия вазирлигининг 68-сон, Давлат солиқ қўмитасининг 2007-38-сон, Марказий банк Бошқарувининг 291-В-сон "Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 25.06.2007 й. Қарори (АВ томонидан 09.08.2007 й. 1701-сон билан рўйхатга олинган)

Вы можете получить доступ на один день к продукту Законодательство Руз.

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

АДЛИЯ ВАЗИРЛИГИ ТОМОНИДАН

РЎЙХАТГА ОЛИНГАН

09.08.2007 й.

N 1701

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МОЛИЯ ВАЗИРЛИГИНИНГ

25.06.2007 й.

N 68

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ДАВЛАТ СОЛИҚ ҚЎМИТАСИНИНГ

25.06.2007 й.

N 2007-38

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

МАРКАЗИЙ БАНКИ БОШҚАРУВИНИНГ

25.06.2007 й.

N 291-В

ҚАРОРИ



Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит

ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш

ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида


(2007 йил 19 августдан кучга киради)


Ўзбекистон Республикаси Солиқ кодекси, Ўзбекистон Республикасининг "Давлат солиқ хизмати тўғрисида"ги, "Бухгалтерия ҳисоби тўғрисида"ги, "Ўзбекистон Республикасининг Марказий банки тўғрисида"ги, "Банклар ва банк фаолияти тўғрисида"ги, "Кредит уюшмалари тўғрисида"ги ва "Микрокредит ташкилотлари тўғрисида"ги қонунларига мувофиқ ҚАРОР ҚИЛАМИЗ:


1. Тижорат банклари, кредит уюшмалари ва микрокредит ташкилотлари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низом иловага мувофиқ тасдиқлансин.


2. Ўзбекистон Республикаси Молия вазирлиги, Давлат солиқ қўмитаси ва Марказий банки Бошқарувининг 2005 йил 25 апрелдаги "Тижорат банклари ва кредит уюшмалари томонидан бюджетга солиқларни ҳисоблаш ва тўлаш тартиби тўғрисидаги низомни тасдиқлаш ҳақида"ги 42, 2005-36, 261-В-сон қарори (2005 йил 16 июнь, рўйхат рақами 1480 - Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами, 2005 йил, 23-24-сон, 175-модда) ўз кучини йўқотган деб топилсин.


3. Мазкур қарор Ўзбекистон Республикаси Адлия вазирлигида давлат рўйхатидан ўтказилган кундан ўн кундан кейин кучга киради.



Молия вазири                                                            Р. Азимов



Давлат солиқ қўмитаси раиси                                   Б. Парпиев



Марказий банк Бошқаруви раиси                             Ф. Муллажонов



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 339-модда.