Внимание!

Документ утратил силу.
Смотрите подробности в начале документа.


ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Ер ва бошқа табиий ресурслар. Атроф-муҳит муҳофазаси / Ўз кучини йўқотган ҳужжатлар / Ўсимлик дунёси тўғрисидаги қонунчилик /

Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномалар намуналарини ҳамда ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида Йўриқнома (АВ томонидан 03.08.2007 й. 1700-сон билан рўйхатга олинган Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси раисининг 17.07.2007 й. 68-сон буйруғига 5-илова)

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

Ўзбекистон Республикаси

Адлия вазирлигида

2007 йил 3 августда 1700-сон

билан рўйхатга олинган

Табиатни муҳофаза қилиш

давлат қўмитаси раисининг

2007 йил 17 июлдаги

68-сон буйруғига

5-ИЛОВА



Ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш

тўғрисидаги рухсатномалар намуналарини ҳамда ўрмон

фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп

ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома,

ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва

молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон

фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини

тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартиби тўғрисида

ЙЎРИҚНОМА


Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 2004 йил 28 октябрдаги 508-сон қарори билан тасдиқланган "Ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш, уларни Ўзбекистон Республикасига олиб кириш ва унинг ташқарисига олиб чиқиш тартиби тўғрисида низом" ҳамда "Республика ўрмонларини ҳимоя қилиш бўйича айрим меъёрий ҳужжатларни тасдиқлаш тўғрисида" 1999 йил 22 ноябрдаги 506-сон қарори талабларига мувофиқ, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш тўғрисидаги рухсатномалар намуналарини тасдиқлаш ҳамда ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритиш тартибини белгилайди.

Ушбу Йўриқнома ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари (корхоналар, ташкилотлар ва муассасаларга бириктирилган ўрмонлар бундан мустасно), шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкаларини тўлдириш ва ҳисобини юритишда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, унинг тизимидаги ташкилотларга ҳамда қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларга тааллуқлидир.



I. УМУМИЙ ҚОИДАЛАР


1. Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкалари қатъий ҳисобот ҳужжатлари ҳисобланади. Ўзбекистон Республикаси Давлат Герби тасвири, ҳисобга олиш рақамларига эга ва ҳимоя даражалари билан таъминланган, икки тарафига ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ёки тегишли ташкилотнинг ўзбек ва рус тилларидаги номи жойлаштирилган ҳужжатлар ҳисобланади.


2. Рухсатнома (чипта) бланкалари тасдиқланган намуналарга мувофиқ Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан мустақил тайёрланади.


3. Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси билан келишмасдан рухсатнома (чипта) бланкаларига ўзгартиш ва қўшимчалар киритишга йўл қўйилмайди.


4. Ҳар бир рухсатнома (чипта) бланкаси босмахона рақами ва индексига эга бўлади. Индекс рақамдан олдин жойлаштирилади.

Бланка индекси ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкалари тегишли ҳудудда Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги тегишли органни ёки қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идораларни идентификациялайди.


5. Бланкаларни рангли ҳимояси мазкур Йўриқноманинг 21-24-бандларига мувофиқ белгиланади.


6. Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома бланкаси бир нусхада тўлдирилади. Бланканинг асл нусхаси ўсимлик дунёси объектидан фойдаланувчига, унинг бир нусхаси Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг Давлат биология назоратига тақдим этилади, иккинчи нусхаси рухсатномани расмийлаштирган ташкилотда сақланади.

Ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш учун ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкалари уч нусхада бўлиб, чиптанинг биринчи нусхаси ўсимлик дунёси объектидан фойдаланувчига берилади ва ўрмондан фойдаланиш муддати тугагунга қадар фойдаланувчида сақланиши лозим. Иккинчи нусхаси ўрмон бўлим бошлиғида сақланиб, дарахт кесиш, пичан ўриш ва мол боқиш учун асосий ҳужжат бўлиб ҳисобланади ва ўрмон хўжаликларида юритиладиган ҳисоботларда акс эттирилади. Учинчи нусхаси чипта расмийлаштирган ўрмон хўжалигида сақланади.


7. Мазкур Йўриқнома асосида ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чипталари ҳамда дарахт кесиш учун чипта бланкаларини беришда, ўрмон хўжалиги бош бошқармаси ва унинг тизимидаги ташкилотларга қуйидаги намунадаги индекслар берилади:

серия А - ўрмон хўжалигининг бланкалари алифбо тартиби бўйича олиб борилиш тартибини белгилайди;

серия ХO` - маҳаллий давлат ҳокимият органлари ёки бошқа ташкилот тасарруфидаги ўрмонни белгилайди.



II. ЎРМОН ФОНДИ ЕРЛАРИДА ЁВВОЙИ ҲОЛДА

ЎСУВЧИ ДОРИВОР, ОЗИҚ-ОВҚАТБОП ВА ТЕХНИК

ЎСИМЛИКЛАРНИ ТЕРИШ ВА ТАЙЁРЛАШ

УЧУН БЕРИЛАДИГАН РУХСАТНОМА

БЛАНКАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


8. Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитаси томонидан тасдиқланган биологик ресурслардан фойдаланиш йиллик нормалари учун белгиланган тўловлар амалга оширилгандан сўнг, Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси томонидан рухсатнома бланкасини тўлдириш ва расмийлаштириш амалга оширилади.

Рухсатнома бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

чипта тартиб рақами, табиатдан фойдаланиши кўзда тутилган ташкилот номи, ташкилот раҳбари ёки жисмоний шахснинг фамилияси, исми, отасининг исми;

рухсатнома амал қиладиган ҳудуд (вилоят, туман, муайян ўрмон хўжалиги ҳудуди, айланма ва бўлаги);

териш-тайёрлаш назарда тутилган тур номи, унинг миқдори ва рухсатномани амал қилиш муддати;

рухсатномани расмийлаштириш учун асос (ҳужжатнинг санаси ва рақами).


9. Рухсатнома бланкаси Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси бошлиғи томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Агарда ёввойи ўсимликларнинг доривор, озиқ-овқатбоп ва техник хом ашёсини териш ва тайёрлаш турлари кўп бўлса, рухсатноманинг орқасига ёзиш тавсия этилади.



III. ЎРМОН ФОНДИНИНГ ЯЙЛОВ ҲУДУДЛАРИДА

ПИЧАН ЎРИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ЎРМОН

ЧИПТАСИ БЛАНКАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


10. Ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш учун ўрмон чиптаси бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

чипта тартиб рақами, тўлдирилган санаси, хўжалик номи, ўрмон бўлими, айланма, бўлаги;

пичанзордан фойдаланувчи ва унинг манзили, паспорт маълумотлари, шартнома тартиб рақами;

пичан ўриш учун унга ажратилган майдон ўлчами;

ўрмон чиптасининг амал қилиш муддати;

ўрмон чиптасини расмийлаштириш учун асос (ҳужжатнинг санаси ва рақами).


11. Бланка тўлдирилишига масъул бўлган шахс томонидан табиатдан фойдаланувчи учун ижро этилиши мажбурий бўлган яйлов ҳудудларда пичан ўриш учун бериладиган ўрмон чиптаси (ўсимликларни ноёб турларини сақлаш, турли турдаги қушлар томонидан тухумлар қўядиган жойларда пичан ўришга йўл қўймаслик бўйича ва ҳ. к.) бериш шартлари киритилиши мумкин.


12. Ўрмон чиптаси бланкаси ўрмон хўжалиги мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


13. Ўрмон чиптаси бланкасининг олд томонида фойдаланувчи томонидан ўрмон чиптасини олган кун ва имзоси, ўрмон чиптасининг орқа томонида эса, ўрмондан фойдаланиш қоидалари билан танишганлиги ҳақидаги сана ва имзоси қўйилади.



IV. ЎРМОН ФОНДИНИНГ ЯЙЛОВ ҲУДУДЛАРИДА

ЧОРВА МОЛЛАРИНИ ЎТЛАТИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН

ЎРМОН ЧИПТАСИ БЛАНКАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


14. Ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида чорва молларини ўтлатиш учун ўрмон чиптаси бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

чипта тартиб рақами, унинг тўлдирилган санаси;

хўжалик номи, ўрмон бўлими, айланма, бўлаги, чорва молларини ўтлатиш учун унга ажратилган майдон ўлчами;

яйловдан фойдаланувчи ва унинг манзили, паспорт маълумотлари, шартнома тартиб рақами;

чорва молларининг тури ва сони;

ўрмон чиптасининг амал қилиш муддати.


15. Бланка тўлдирилишига масъул бўлган шахс томонидан табиатдан фойдаланувчи учун ижро этилиши мажбурий бўлган яйлов ҳудудларида пичан ўриш учун бериладиган ўрмон чиптаси (ўсимликларни ноёб турларини сақлаш, турли турдаги қушлар томонидан тухумлар қўядиган жойларда чорва молларини ўтлатишга йўл қўймаслик бўйича ва ҳ. к.) бериш шартлари киритилиши мумкин.


16. Ўрмон чиптаси бланкаси ўрмон хўжалиги мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.

Чиптага, шунингдек бош ўрмончи, бош ҳисобчи ва фойдаланувчининг имзолари қўйилади.


17. Ўрмон чиптасининг орқа томонида фойдаланувчининг ўрмондан фойдаланиш қоидалари билан танишганлиги ҳақида имзоси ва сана қўйилади.



V. ЎРМОН ФОНДИ ҲУДУДЛАРИДА ДАРАХТ

КЕСИШ УЧУН БЕРИЛАДИГАН ЧИПТА

БЛАНКАСИНИ РАСМИЙЛАШТИРИШ


18. Ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун бериладиган чипта бланкасида қуйидагилар кўрсатилади:

чипта тартиб рақами ва берилган санаси;

вилоят номи, ўрмон хўжалиги, ўрмон бўлими, фойдаланиш тури, кесиш тури, ҳисоблаш усули;

чипта беришга асос (ҳужжатнинг санаси ва рақами);

ишбоп, ўтин, шох-шабба ва жами кесишга рухсат этилган ёғоч миқдори;

ўрмонлар гуруҳи, бўлак, кесишга рухсат этилган майдон, ишбоп, ўтин, шох-шабба ҳисоботлари;

ўрмон маҳсулоти учун тўланадиган суммани хўжалик ғазнасига кирим қилиш муддатлари, кесишга рухсат этилмаган дарахт турлари, ёғоч тайёрлашни тугатиш муддати, вақтинча ёғоч тўпланадиган жойлар, ташишга рухсат этилган миқдор, ташиб тугатиш муддати, муддатидан олдин кесишга рухсат этилиши, кесилган майдонларни тозалаш усули ва уни тугатиш муддати, айрим шартлар;

ўрмон хўжалиги раҳбари ва муҳандиснинг имзоси, ўрмондан фойдаланувчининг ўрмон кесиш қоидалари билан танишганлиги тўғрисидаги имзоси, ёғоч тайёрлаш ва ташиб кетиш муддатини чўзиш ҳақида маълумотлар.


19. Дарахт кесиш учун чипта бланкаси ўрмон хўжалиги мансабдор шахси томонидан имзоланади ва гербли муҳр билан тасдиқланади.


20. Бланка дарахт кесилганлиги тўғрисидаги далолатномага асосан, ўрмонни қайта тиклаш тадбирлари: ёш дарахтларни сақлаб қолиш; маданий ўрмонлар барпо қилиш; ўрмонларни табиий кўпайишига шароит яратиш майдонлари кўрсатилади.



VI. РУХСАТНОМА (ЧИПТА)

БЛАНКАЛАРИНИНГ РАНГЛИ ҲИМОЯСИ


21. Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун бериладиган рухсатнома бланкалари оч яшил рангдаги А-4 формат қоғозда чиқарилади. Қоғоз варағи майда штрихланган расм билан ҳимояланади.


22. Ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш учун бериладиган ўрмон чиптаси бланкалари оч қўнғир рангдаги А-4 формат қоғозда чиқарилади. Қоғоз варағи майда штрихланган расм билан ҳимояланади.


23. Ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган ўрмон чиптаси бланкалари оч кўк рангдаги А-4 формат қоғозда чиқарилади. Қоғоз варағи майда штрихланган расм билан ҳимояланади.


24. Ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкалари оч сариқ рангдаги А-4 формат қоғозда чиқарилади. Қоғоз варағи майда штрихланган расм билан ҳимояланади.



VII. РУХСАТНОМА (ЧИПТА)

БЛАНКАЛАРИ ҲИСОБИНИ ЮРИТИШ


25. Ўрмон фонди ерларида ёввойи ҳолда ўсувчи доривор, озиқ-овқатбоп ва техник ўсимликларни териш ва тайёрлаш учун рухсатнома, ўрмон фондининг яйлов ҳудудларида пичан ўриш ва чорва молларини ўтлатиш учун бериладиган ўрмон чипталари, шунингдек ўрмон фонди ҳудудларида дарахт кесиш учун чипта бланкалари ва уларнинг берилишининг қатъий ҳисоби қонун ҳужжатлари асосида, ўсимлик дунёси объектларидан махсус фойдаланиш учун рухсатномаларни (чипта) бериш ваколати берилган Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси, унинг тизимидаги ташкилотлар ҳамда қарамоғида давлат ўрмон фонди бўлган вазирликлар, давлат қўмиталари ва идоралар томонидан юритилади.


26. Бланкалар тўлдириш жараёнида бузилса, улар қонун ҳужжатларида қатъий ҳисобот ҳужжатлари учун белгиланган тартибда ҳисобдан чиқарилади ва йўқ қилинади.


27. Фойдаланиш учун берилган рухсатномалар (чипталар) ўсимлик дунёсидан фойдаланувчилар томонидан бошқа шахсларга берилмайди.


28. Фойдаланувчи томонидан табиатни муҳофаза қилиш ҳақидаги қонун ҳужжатлари бузилган тақдирда, ўсимлик дунёси объектларидан фойдаланиш учун берилган рухсатнома (чипта)ни олиб қўйишга фақат табиатни муҳофаза қилиш бўйича давлат инспекторлари ва ўрмон идоравий қўриқчилиги (давлат ўрмон фонди ҳудудида) ваколатлидир.


29. Махсус фойдаланиш учун бериладиган барча рухсатномалар (чипталар) нусхалари уч кунлик муддат ичида Ўзбекистон Республикаси Табиатни муҳофаза қилиш давлат қўмитасининг ҳудудий бўлинмаларига юборилиши лозим.



VIII. ЯКУНИЙ ҚОИДАЛАР


30. Мазкур Йўриқнома Ўзбекистон Республикаси Қишлоқ ва сув хўжалиги вазирлиги Ўрмон хўжалиги бош бошқармаси билан келишилган.



"Ўзбекистон Республикаси қонун ҳужжатлари тўплами", 2007 йил, 31-32-сон, 327-модда.




















































Время: 0.1740
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск