ВСЕ ЗАКОНОДАТЕЛЬСТВО УЗБЕКИСТАНА

ЎзР Конунчилиги / Давлат ҳуқуқий тизими асослари / Байрамлар. Хотира кунлари. Юбилейлар / Байрамларга тайёргарлик ва уларни ўтказиш /

Ўзбекистон Республикаси Вазирлар Маҳкамасининг 10.08.2007 й. 392-ф-сон "2007 йил август ойида мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 18-19 август кунлари умумхалқ ҳайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифларини маъқуллаш тўғрисида"ги Фармойиши

Функция недоступна

Данная функция доступно только для клиентов (пользователей)

Полный текст документа доступен в платной версии. По вопросам звоните на короткий номер 1172

ЎЗБЕКИСТОН РЕСПУБЛИКАСИ

ВАЗИРЛАР МАҲКАМАСИНИНГ

ФАРМОЙИШИ

10.08.2007 й.

N 392-ф



"Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурида назарда тутилган вазифаларни амалга ошириш, халқимизга хос бағрикенглик, ўзаро ҳамжиҳатлик, саховатлилик ва меҳр-оқибатлилик каби эзгу фазилатларни янада ривожлантириш, умумхалқ байрамлари арафасида маҳаллалар, кўчалар ва аҳоли турар жойларини ободонлаштириш ҳамда тозалаш, республикадаги санитария-эпидемиологик ҳолатни яхшилаш ҳамда Ўзбекистон Республикаси давлат мустақиллигининг 16 йиллик байрамини нишонлашга пухта тайёргарлик кўриш мақсадида:


1. Республика "Маҳалла" ва "Меҳр нури" жамғармалари, Соғлиқни сақлаш вазирлиги, "Ўзкоммунхизмат" агентлиги, маҳаллий ҳокимликлар ва жамоатчилик вакилларининг 2007 йил август ойида мамлакатимизда ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда 18-19 август кунлари умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тўғрисидаги таклифлари маъқуллансин.


2. Республика "Маҳалла" ва "Меҳр нури" жамғармалари, Қорақалпоғистон Республикаси Вазирлар Кенгаши, вилоятлар ва Тошкент шаҳар ҳокимликлари ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш доирасида қуйидаги тадбирларни амалга оширишни назарда тутсинлар:

турар жой мавзелари ва маҳаллаларда дарахтларни оқлаш ва буташ, кўча ва йўлакларни тартибга келтириш, қурилиш ва маиший чиқиндиларни ташкилий равишда тўплаш ва ташиб кетиш;

кўп қаватли бинолар ва ҳовлилар атрофини, гузарлар, хиёбонлар, зиёратгоҳлар ва қабристонларни, ариқлар ва лотокларни, оқава сув тизими ва қудуқларни тозалаш, болалар майдончаларини тартибга келтириш;

кекса ва ногиронлар, боқувчисини йўқотган ёлғиз кишилар ва кам таъминланган оилаларнинг уй-жой шароитларини яхшилашга кўмаклашиш;

умумхалқ хайрия ҳашари қатнашчиларини зарур техника воситалари ва анжомлар билан таъминлаш.


3. Республика "Маҳалла" ва "Меҳр нури" жамғармаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарини ўтказиш тадбирларига фуқароларнинг ўзини ўзи бошқариш органлари, хусусий уй-жой мулкдорлари ширкатлари, корхоналар, ташкилотлар, таълим муассасалари ва ҳарбий қисмларни, шунингдек республиканинг барча аҳолисини кенг жалб қилиш чораларини кўриш тавсия этилсин.


4. Белгилансинки, ҳашар муносабати билан вазирликлар, идоралар ҳамда мулкчилик шаклидан қатъи назар, барча корхона, ташкилот ва муассасаларда меҳнат қилаётган ишчи-хизматчиларнинг "Маҳалла" хайрия жамғармасининг республика бошқаруви ҳамда Қорақалпоғистон Республикаси, вилоятлар ва Тошкент шаҳар бўлимлари ҳисоб рақамларига ихтиёрий равишда бир кунлик иш ҳақи миқдорида ўтказиладиган маблағлари маҳаллаларни ободонлаштириш, уларнинг инфратузилмасини ривожлантириш, шунингдек "Ижтимоий ҳимоя йили" Давлат дастурида назарда тутилган тадбирларни амалга ошириш, хусусан, ҳар бир маҳаллада ёлғиз кексалар, пенсионерлар ва ногиронларга, кам таъминланган ва кўп болали оилаларга моддий ёрдам кўрсатиш ишларига сарфланади.


5. Ички ишлар вазирлиги (Б.Матлюбов)га ободонлаштириш ва тозалик ойлиги ҳамда умумхалқ хайрия ҳашари давомида маҳаллаларда, кўчаларда, хиёбонлар, истироҳат боғлари, ташкилот ва корхоналарда жамоат тартибини сақлаш, ёнғин ва йўл-ҳаракати хавфсизлигини таъминлаш чоралари кўрилишини, шунингдек техник жиҳатдан соз бўлган техника воситаларидан фойдаланилишини назоратга олиш топширилсин.


6. Ўзбекистон миллий телерадиокомпанияси (А.Ходжаев), Ўзбекистон Миллий ахборот агентлиги (М.Ҳазратқулов) ва бошқа оммавий ахборот воситаларига ободонлаштириш ва тозалик ойлигининг боришини ҳамда умумхалқ хайрия ҳашарининг ўтказилишини кенг ёритиш тавсия этилсин.


7. Мазкур фармойишнинг бажарилишини назорат қилиш Бош вазир ўринбосари Р.С. Қосимов зиммасига юклансин.



Ўзбекистон Республикасининг Бош вазири                       Ш. Мирзиёев










Время: 0.2083
по регистрации МЮ строгое соответствие
  • Все
  • действующие
  • утратившие силу
  • Русский
  • Ўзбекча
  • Оба языка
  • любая дата
  • точная дата
  • период
  • -

Свернуть поиск